Skip to main content

АЦЦ®

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦЦ®

ACC®

 

Препаратнинг савдо номи: АЦЦ®

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилцистеин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацетилцистеин – 20мг/мл;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Е 218), натрий бензоати (Е 211), динатрий эдетати, натрий сахаринати, натрий кармеллоза (Е 466), натрий гидроксиди, 10 % ли сувли эритмаси, тозаланган сув, олча ароматизатори.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, бироз қовушқоқ, олча таъмли эритма

Фармакотерапивтик гуруҳи: муколитиклар

АТХ коди: R05CB01

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласи ҳисобланади. Нафас йўлларида секретолитик ва секретомотор таъсир кўрсатади, шиллиқни қовушқоқлигини пасайтиради. У кимёвий радикалларни зарарсизлантиради, зарарли моддалар детоксикацияси учун муҳим бўлган глутатионни синтезини кучайтиришга таъсир кўрсатади. Бу парацетамол интоксикациясида ацетилцистеинни антидот самарасини тушунтиради. Сурункали бронхит ва муковисцидози бўлган пациентларда ацетилцистеин профилактик қўлланганда бактериал зўрайишлар тез-тезлиги ва оғирлиги пасаяди.

Фармакокинетика

Ацетилцистеин перорал қўлланганда тез ва деярли тўлиқ сўрилади ва жигарда цистеин (фармакологик фаол метаболит), шунинг диацетилцистеинни, цистинни ва бошқа аралаш дисульфидларни ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди.

Ичга қабул қилинган ацетилцистеинни биокираолишлиги жуда паст (тахминан 10%). Препаратнинг плазмадаги максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Қон плазма оқсиллари билан боғланиши –тахминан 50%. Организмдан деярли фаол бўлмаган метаболити шаклида буйрак орқали чиқарилади. Қон плазмасидан ацетилцистеинни ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил қилади ва жигарда асосан тез метаболизм билан белгиланади.

Жигар фаолиятини бузилиши ярим чиқариш даврини 8 соатгача узайишига олиб келади.

Ацетилцистеин йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида аниқланади. Одамда ацетилцистеинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиш қобилияти ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

АЦЦ – қовушқоқ балғамни суюлтириш учун ва болалар ҳамда катталарда нафас йўлларидан чиқарилишини енгиллаштириш учун муколитик воситадир.

АЦЦ нафас аъзоларининг барча касалликларида, қуюқ ва оғир ажраладиган балғам ҳосил бўлиши билан кузатиладиган, ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, трахеит, грипп, бронхиал астма, шунингдек муковисцидозда, синусит кабиларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Агар бошқача буюрилмаган бўлса, препаратни қуйидаги дозаларда қўллаш буюрилади.

Катталар ва 14 ёшдан катта ўсмирлар 10 мл суткада 2-3 марта (суткада 400-600 мг ацетилцистеинга мувофиқ);

6-14 ёш болалар 10 мл суткада 2 марта (суткада 400 мг ацетилцистеинга мувофиқ);

2-5 ёш болалар 5 мл суткада 2-3 марта (суткада 200-300 мг ацетилцистеинга мувофиқ);

Муковисцидоз

6 ёшдан катта болалар 10 мл суткада 3 марта (суткада 600 мг ацетилцистеин);

2-6 ёшгача бўлган болалар кунига 5 мл суткада 4 марта (суткада 400 мг ацетилцистеинга мувофиқ);

Муковисцидоз ва 30 кг дан ортиқ тана вазни бўлган пациентларга зарур бўлганда суткада 800 мг гача ацетилцистеинни дозасини ошириш мумкин.

Қўллаш усули

Препаратни ичга овқатдан кейин қабул қилинади. Дозани ўлчаш учун градация қилинган 2,5 мл ва 5 мл га ва (ёки) ўлчов стаканчаси билан 2,5 мл,  5 мл ва 10 мл солинган дозаланган шприцдан фойдаланиш керак.

Шприц ёрдамида дозани ўлчаш

  1. Болалар очишидан ҳимояланган флаконни очиб, қопқоқни босиб ва уни чапга бураш керак.
  2. Флакон бўғзига солинган перфорация қилинган қистирмани ичига босиб киргизилади. Агар қистирма тўлиқ босиб киргизилмаса, қопқоқни кийгизиб кейин уни айлантиринг. Қистирма шприцни флакон билан бириктиради ва флакон бўғзида қолади.
  3. Қистирма тешигига шприцни зич киргизилади. Шприц поршенини охиригача тиралгунча туширилиши керак.
  4. Флаконни эҳтиёткорлик билан киргизилган шприц билан туби юқорига қаратилган ҳолатда айлантирилади, керакли дозани мл да ўлчаб олиш учун поршенни тортиш керак. Агар эритмада ҳаво пуфакчалари бўлса, шприцни аста – секин яна тўлдириш керак. Агар зарур дозада 5 мл дан ошса шприцни бир неча марта тўлдириш керек.
  5. Флаконни шприц билан тубини юқорига қаратиб айлантириш керак, перфорация қилинган қистирмадан шприцни олиб ташлаш лозим.
  6. Эритмани тўғридан – тўғри шприцдан болага бериш мумкин ёки уни ичидагисини қошиққа қуйиш мумкин. Шприцдан эритмани бола қабул қилаётганда тўғри ўтириши лозим. Эритмани лунжларнинг ички томонига қаратиб бола қалқиб кетмаслиги учун шприцни секин бўшатган афзалроқ.

Дозаланган шприцни ишлатилгандан кейин бир неча марта тоза сув ичига тортиб ювиб ташлаш керак.

Қўшимча суюқлик қабул қилганда препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Қабул қилиш давомийлиги

Қисқа муддатли шамоллаш касалликларида 5-7 кун қабул қилинади.

Шифокор маслаҳатисиз даволаш курси 4-5 кунни ташкил қилади.

Сурункали бронхитда ва муковисцидозда даволаш давомий курслари билан ўтказилади. Даволашнинг максимал давомийлиги 3-6 ойни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Нажўя самараларни баҳолаш уларни пайдо бўлиш қуйидаги тез- тезлиги ҳақида маълумотларга асосланган:

Жуда тез–тез (≥1/10), тез–тез (≥1/100 ва <1/10), тез–тез эмас (≥1/1000 ва < 1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000), тез–тезлиги номаълум (бор маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез–тез эмас: юқори сезувчанлик реакциялари жуда кам ҳолларда: анафилактик шок, анафилактик / анафилактоид реакциялар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез–тез эмас: бош оғриғи.

Эшитиш аъзолари томонидан ва лабиринт бузилишлари

Тез–тез эмас: тиннитус

Юрак томонидан бузилишлар

Тез–тез эмас: тахикардия.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: артериал гипотензия.

Жуда кам ҳолларда: қон кетишлар.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: ҳансираш, бронхоспазм

Меъда–ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез–тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, диария, қоринда оғриқ

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез–тез эмас: эшакеми, тошма, ангионевротик шиш, қичишиш, экзантема

Инъекция юбориш жойида умумий бузилишлар

Тез–тез эмас: иситма.

Тез–тезлиги номаълум: юз шиши

Турли тадқиқотларда ацетилцистеин қондаги тромбоцитлар агрегациясини пасайиши исботланган. Ҳозирги вақтида бу ҳолатларни клиник аҳамияти аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ацетилцистеинга, метилпарагидроксибензоатга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.
  • Фаол пептик яра.
  • 2 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

АЦЦ ва йўталга қарши препаратларни мажмуавий қўлланганда йўтал рефлексини сусайиши натижасида секретни димланиб қолиш хавфи пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун мажмуавий даволаш  буюриш учун ташҳисни аниқ қўйиш лозим.

Ҳозирги вақтгача олинган маълумотларга кўра ацетилцистеин билан антибиотиклар фаолсизлантирилиши in vitro шароитидаги экспериментларга асосланади, унда мувофиқ моддалар бир бири билан билвосита аралашган. Шунга қарамай, хавфсизлик мақсадида перорал антибиотикларни АЦЦ дан алоҳида камида икки соатлик оралиққа риоя қилган ҳолда қабул қилиш керак. Бу цефиксимга ва лоракарбефга тааллуқли эмас.

АЦЦ нитроглицеринни қон томирларни кенгайтирувчи самарасини кучайтиради. Эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Бронхиал астмаси бўлган пацентларга ва анамнезида яраси бўлган пациентларга ушбу препарат билан даволаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиниши керак.

АЦЦ қўллаш бронхиал секретни суюлишига, демак ҳажмини ошишига олиб келиши мумкин (айниқса даволаш бошида). Йўталиб чиқариб ташлаш мумкин бўлмаганида (етарлича йўталиб ташланаолмаганда) мувофиқ чоралар (дренаж ва аспирация каби) қўлланиши керак.

Ацетилцистеин қўлланган вақтида жуда кам ҳолларда оғир тери реакциялари, Стивенс – Джонсон ва Лайелл синдроми кабилар кузатилган. Тери ва шиллиқ қавати томонидан ўзгаришлар пайдо бўлган ҳолларда АЦЦ қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

3 ёшдан кичик болалар препаратни фақат шифокор тавсиясига мувофиқ қабул қилишлари мумкин.

Препарат метилпарагидроксибензоат сақлайди ва аллергик реакциялар (шу жумладан кечиккан) чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладор аёлларда ацетилцистеинни қўлланиши ҳақида маълумотлар етарли эмас. Ацетилцистеинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни фақат қатъий фойда ва хавф нисбатини баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача ацетилцистеинни перорал қабул қилиш шакли билан чақирилган дозани ошириб юборилишни токсик ҳолатлари кузатилган.

Соғлом кўнгиллиларда уч ой давомида суткада 11,6 г дозада ацетилцистеин олувчиларда ҳеч қандай оғир ножўя самаралар кузатилмаган. Ичга қабул қилинган ацетилцистеин дозалари, 500 мг/кг тана вазнига эришганлар ҳеч қандай интоксикация симптомларисиз ўзлаштирилган. Доза ошириб юборилганда меъда–ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш ва диария симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Болаларда ҳаётининг биринчи даврида гиперсекреция хавфи мавжуд.

Зарур бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Жигар ранг рангли шиша флакон қалпоқчаси ва пломбали халқаси билан.

2,5 ва 5 мл градацияли ва ўлчов стаканчаси билан 2,5, 5 ва 10 мл дозаланган шприц ўрамига жойлашган.

1 флакондан 100 ёки 200 мл эритма ўрам иловаси ва ўлчов мосламаси билан қутида жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Очилгандан кейин яроқлилик муддати: 11 кун (25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда).

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: