Skip to main content

АЦЦ ®200

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦЦ ®200

ACC 200

 

Препаратнинг савдо номи: АЦЦ ®200

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилцистеин/acetylcysteine

Дори шакли: вишиловчи таблеткалар.

Таркиби:

Бир вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг ацетилцистеин;

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, сувсиз лимон кислотаси, сувсиз лактоза, маннитол, натрий цитрати, натрий гидрокарбонати ёки натрий карбонати сувсиз, натрий сахаринат, маймунжонли “В” ҳушбўйи.

Таърифи: оқ, думалоқ, бир томонида ўйиқчали ва маймунжон ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: муколтиклар.

АТХ коди: R05CB01.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласи ҳисобланади. Ацетилцистеин нафас йўлларида секретолитик ва секретомотор таъсир кўрсатади, шиллиқни қовушқоқлигини пасайтиради. У кимёвий радикалларни  зарарсизлантиради, зарарли моддаларни детоксикацияси учун муҳим бўлган глутатионни синтезини кучайишига ёрдам беради. Бу, парацетамол билан интоксикацияланганда ацетилцистеиннинг антидот самараси билан тушунтирилади. Сурункали бронхит/муковисуидози бўлган пациентларда ацетилцистеинни профилактик равишда қўлланганда бактериал зўрайишларнинг тез-тезлиги ва оғирлиги пасаяди.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганда ацетилцистеин тез ва тўлиқ сўрилади ва жигарда метаболизмга учрайди, фармакологик фаол метаболити цистеин, шунингдек диацетилцистеин, цистеин ва бошқа аралаш дисульфидлар ҳосил бўлади. Ичга қабул қилинган ацетилцистеиннинг биокираолишлиги жуда паст (тахминан 10%). Препаратнинг плазмада максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш тахминан 50%.

Организмдан буйрак орқали асосан нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади. Жигар функциясини бузилиш ярим чиқарилиш даврини 8 соатгача узайишига олиб келади. Ацетилцистеин йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида аниқланади. Кўкрак сутига ажралиб чиқиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Одамда ацетилцистеинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўта олиш хусусияти тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

АЦЦ – ёпишқоқ балғамни суюлтириш ва уни нафас йўлларидан чиқарилишни енгиллаштириш учун қўлланадиган муколитик воситадир.

АЦЦ ни қуюқ ва қийин ажралиб чиқувчи балғамни ҳосил бўлиши билан кечадиган нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида: ўткир ва сурункали бронхитлар, обструктив бронхит, пневмония, бронхоэктазалар, бронхиал астма, бронхолитлар, шунингдек муковисцедозда, ўткир ва сурункали синуситларда, ўрта қулоқни яллиғланишида, (ўрта отит) қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бошқа кўрсатмалар бўлмаганида АЦЦ 200 нинг қуйидаги дозаларига риоя қилиш тавсия қилинади. Препарат тегишли даражада таъсир қилиши учун, қўллаш бўйича йўриқномадаги кўрсатмаларга аниқ риоя қилиш лозим.

Пациентнинг ёши Умумий суткалик доза

(вишилловчи таблеткалар)

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар½ вишилловчи таблетка суткада 2-3 марта (суткада 200-300 мг ацетилцистеинга эквивалент) буюрилади
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар1 вишиловчи таблеткани суткада икки марта
14 ёшдан катта ўсмирлар ва катталар1 вишилловчи таблетка суткада 2-3 марта (суткада 400-600 мг ацетилцистеинга эквивалент) буюрилади

Муковисцидоз

6 ёшдан катта болалар ва ўсмирлар

1 вишилловчи таблетка суткада 3 марта (суткада 600 мг ацетилцистеинга эквивалент) бўлади.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар

½ вишилловчи таблетка суткада 4 марта (суткада 400 мг ацетилцистеинга эквивалент) бўлади.

Қўллаш усули

Эритилгандан кейин ичга қабул учун буюрилади.

Овқатдан кейин қўллаш керак.

Вишилловчи таблеткани бир стакан сувда эритинг ва стакан ичидаги эритмани охиргача ичинг. Препаратни эритганда шиша идишдан фойдаланиш керак, металлар, резина, кислород, осон оксидланувчи моддалар билан контактдан сақланиш керак.

Қабул қилиш давомийлиги

Қисқа муддатли шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5-7 кун. Сурункали бронхитда ва муковисцизозда препаратни инфекцияларни ривожланиши профилактика қилиш мақадида узоқроқ курслар давомида қўллаш лозим.

Қабул қилишни ўтказиб юбориш

Агар Сиз препаратнинг бир марта қабул қилишни ўтказиб юборсангиз ёки жуда кичик дозани қабул қилган бўлсангиз, навбатдаги қабул қилиш вақтини кутинг ва препаратни қабул қилишни дозалаш бўйича тавсияларда кўрсатилганидек давом эттиринг.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни баҳолаш уларни пайдо бўлиш тезлигига асосланади:

Жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10 000 ва 1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги ноъмалум (мумкин бўлган маълумотларга мувофиқ аниқлаш мумкин эмас).

Иммун тизими томнидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: юқори сезувчанлик реакциялари; жуда кам ҳолларда: анафилактик шок, анафилактик/анафилактоид реакциялар.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: бош оғриғи.

Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари:

Тез-тез эмас: тиннитус.

Юрак томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: тахикардия.

Қон томирлари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: гипотензия, жуда кам ҳолларда: қон кетиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кокс оралиғи томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: хансираш, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ; кам ҳолларда: диспепсия.

Тери ва тери ости қавати томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: эшакеми, тошма, ангионевротик шиш, қичишиш, экзантема.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

Тез-тез эмас: иситма, тез-тезлиги номаълум: юзни шиши.

Турли текширишларда ацетилцистеин иштирокида қонда тромбоцитларни агрегациясини пасайиши исботланган. Ҳозирги вақтда бу ҳолатни клиник аҳамияти аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ацетилцистеинга ёки препаратни ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик фаол пептик яра 2 ёшдан кичик ёшдаги болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

АЦЦ ва йўталга арши препаратларни мажмуада қўлланганда йўтал рефлексини сусайиши оқибатида секретни хавфли димланиш пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, бундай мажмуавий даволашни буюриш учун, айниқса ташхисни яхшилаб қўйиш зарур.

Ацетилцистеинни антибиотикларни фаолсизлантириш тўғрисида олинган ҳозирги вақтгача бўлган хабарлар асосан in vitro эксперементларига асосланган бўлиб, уларда мувофиқ моддалар бевосита бир-бири билан аралаштирилган. Шунга қарамай, хавфсизлик мақсадида перорал қўлланадиган антибиотикларни ацетилцистеиндан алоҳида, камида икки соатлик интервалга риоя қилган ҳолда қўллаш лозим. Бу цефиксимга ва лоракарбефига таалуқли эмас.

Ацетилцистеин нитроглицериннинг қон томирларни торайтирувчи самарасини кучайтириши мумкин. Эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.

 

Махсус кўрсатмалар

Бронхиал астма билан хасталанган пациентларга ва анамнезида меъда-ичак яраси бўлган пациентларга ушбу препарат билан даволашда эҳтиёткорликк риоя қилиш лозим.

АЦЦ ни қўллаш бронхиал секретни суюлишига, демак уни ҳажмини ҳам ошишига (айниқса даволашни бошида) олиб келиши мумкин. Балғамни йўталиб чиқариб юборишни иложи бўлмаганида (етарли даражада кўчмаганида) мос мувофиқ чоралар (дренаж ва аспирация кабилар) қўлланиши керак.

Ацетилцистеинни қўллаш вақтида жуда кам ҳолларда Стивенс-Джонсон ва Лайел синдроми каби оғир тери реакциялари кузатилган. Тери ва шиллиқ қаватлари томонидан ўзгаришлар юз берганида АЦЦ ни қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Бир вишилловчи таблетка 4,3 ммоль (98,8 мг)натрий сақлайди. Буни натрий миқдори назорат қилинадиган парҳезга амал қилувчи пациентлар ҳисобга олишлари лозим.

Лактоза сақланганлиги туфайли, препаратни галактозани ўзлаштираолмаслик, латаза танқислиги ёки глюкоза-галактазани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий патологиялари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ацетилцистеинни ҳомиладор аёллар томонидан қўлланиши тўғрисида маълумотлар етарли эмас. Ацетилцистеинни кўкрак сутига кириш хусусияти тўғрисида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратларни фақат фойда ва хавф нисбатини синчков баҳолагандан кейин қўллаш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача ацетилцистеиннинг перорал шаклларини қабул қилиш оқибатидаги дозани токсик ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Ацетилцистеинни суткада 11,6 г уч ой қабул қилган кўнгиллиларда ҳеч қандай оғир ноҳуш реакциялар аниқланмаган. Ацетилцистеинни 1 кг тана вазнига нисбатан 500 мг етган дозасини ичга қабул қилинганда интоксикациянинг ҳеч қандай симптомларисиз ўзлаштирилган.

Дозани ошириб юборилганда меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Бир ёшгача бўлган болаларда қўлланганида гиперсекреция хавфи мавжуд.

Зарур бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

20 вишилловчи таблеткадан бўлган 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тубани таблеткаларни намдан сақлаш учун зич ёпиқ ҳолда ушлаш керак.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365