Skip to main content

Ацикловир-АКОС

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦИКЛОВИР-АКОС

ACICLOVIR-ACOS

 

Препаратнинг савдо номи: Ацикловир-АКОС

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацикловир

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацикловир (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) – 200 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати, тальк.

Таърифи: оқ рангли, ясси цилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05АB01

 

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши (антигерпетик) восита – пурин нуклеозидининг синтетик аналоги, in vitro ва in vivo шароитларда 1 ва 2 тур Herpes simplex вируслари, Varicella zoster вируси, Эпштейн-Барр вируси ва цитомегаловирусини репликациясини ингибиция қилиш хусусиятига эга.

1 ва 2 тур Herpes simplex вирусларига нисбатан; сувчечак ва ўраб олувчи темиратки (Varicella zoster) чақирувчи вируси; Эпштейн-Барр вирусига нисбатан юқори фаол (вирусларнинг турлари ацикловирнинг минимал бостирувчи концентрацияси кўрсаткичини ошириб бориши тартибида кўрсатилган). Цитомегаловирусга нисбатан ўртача фаол. Вирусли тимидинкиназани сақловчи инфекцияланган ҳужайраларда ацикловирни фосфорланиши ва ацикловир монофосфатга айланиши юз беради. Гуанилатциклаза таъсири остида ацикловир монофосфат дифосфатга ва бир қанча хужайра ферментлари таъсири остида – трифосфатга айланади. Айнан вирусларга юқори танланган таъсири ва одам учун кам токсиклиги, ацикловирни инфекцияланмаган ҳужайралар тимидинкиназа ферменти учун субстрат эмаслиги билан боғлиқ, шунинг учун у сут эмизувчиларнинг ҳужайралари учун кам токсикдир. Ацикловир трифосфат вирус ДНК синтезини (репликациясини) учта механизм орқали ингибиция қилади:

1) ДНК синтезида диоксигуанезин трифосфат рақобатли ўрнини алмаштиради;

2) синтезланаётган ДНК занжирига “терилади” ва унинг узайишини тўхтади;

3) вируснинг ДНК-полимеразасини ферментини сусайтиради.

Натижада одам организмида вирусларни кўпайиши блокланади. Ацикловирни таъсирининг спецификлиги ва юқори селективлиги, шунингдек асосан вируслар билан шикастланган ҳужайраларда тўпланиши билан боғлиқ. Герпетик инфекцияларида тошманинг янги элементларининг ҳосил бўлишини олдини олади, тери диссеминацияси ва висцерал асоратлар эҳтимолини пасайтиради, қатирмалар ҳосил бўлишини тезлаштиради, ўраб олувчи герпеснинг ўткир фазадаги оғриғини камайтиради. Иммунитетни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин ичакда қисман сўрилади, паст липофиллиги туфайли    200 мг перорал қабул қилингандан кейин сўрилиши 20% (15-30%), аммо бунда вирусли касалликларни самарали даволаш учун етарли бўлган дозага боғлиқ концентрациялари ҳосил бўлади. Овқат ацикловирнинг сўрилишига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Доза оширилиши билан биокираолишлиги камаяди.

Максимал концентрация (Cmax) ичга 200 мг суткада 5 марта буюрилгандан кейин –           0,7 мкг/мл, минимал концентрация (Cmin) – 0,4 мкг/мл, максимал концентрацияга эришиш вақти – 1,5-2 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 9-33%. Гематоэнцефал тўсиқдан ўтади. Аъзолар ва тўқималарга яхши ўтади (шу жумладан бош мия, буйраклар, ўпка, жигар, кўз ичи суюқлиги, кўз ёши суюқлиги, ичак, мушаклар, талоқ, кўкрак сути, бачадон, шиллиқ пардалар ва қин ажралмалари, сперма, амниотик суюқлик, герпетик пуфакчалар ичидагиси); орқа мия суюқлигидаги концентрацияси, қондаги каби – 50%. Ацикловир йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан аҳамиятсиз концентрацияларда чиқарилади.     200 мг дозада суткада 5 марта ичга қабул қилинганидан кейин, ацикловир кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидан 0,6-4,1% ташкил қилувчи концентрациялари аниқланади (кўкрак сутидаги бундай концентрацияларда эмизикли болалар она сути билан 0,3 мг/кг гача бўлган дозада ацикловир олишлари мумкин). Жигарда 9-карбометоксиметилгуанин метаболити ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди.

Калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан буйраклар орқали чиқарилади: ичга қабул қилинганида – катта қисми ўзгармаган ҳолда (дозанинг 62-91%) ва метаболити кўринишда (ўртача 14%). 2% камроғи меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади; изи миқдорлари нафас билан чиқаралаётган ҳавода аниқланади.

6 соат давомидаги бир марталик гемодиализ сеансида ацикловирнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 60% камаяди; перитониал диализда ацикловирнинг клиренси аҳамиятли ўзгармайди.

Ичга қабул қилинганида катталарда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 3,3 соат, 1 ёшдан         18 ёшгача болалар ва ўсмирларда – 2,6 соат. Чиқарилиш тезлиги ёш ўтган сари секинлашади, лекин фаол препаратнинг Т1/2 бироз ошади.

Оғир сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда Т1/2 – 20 соатгача. Буйрак етишмовчилигидаги (катталарда креатинин клиренснинг (КК) кўрсаткичиларига қараб) Т1/2; КК 80 мл/мин – 2,5 соат, 50-80 мл/мин – 3 соат, 15-50 мл/мин – 3,5соат, анурияда –  19,5 соат, гемодиализ ўтказиш вақтида – 5,7 соат, доимий амбулатор перитониал диализда –  14-18 соат. ОИТС-инфекцияланган пациентларга ацикловир ва зидовудин бир вақтда юборилганида иккала препаратнинг фармакокинетик характеристикаси деярли ўзгармайди.

 

Қўлланилиши

Herpes simplex ни 1 ва 2 тур ва Varicella zoster вируслари чиқарган инфекцияларни даволаш ва олдини олиш:

– тери ва шиллиқ қаватларнинг оддий герпеси (бирламчи ва қайталанувчи);

– генитал герпес (бирламчи ва қайталанувчи);

– ўраб олувчи темиратки (ўраб олувчи герпес);

– сувчечак (типик тошма пайдо бўлганидан кейинги биринчи 24 соат)

– яққол иммунтанқислиги бўлган беморларда (шу жумладан трансплантациядан кейин, иммунодепрессив дори воситаларини қабул қилганда, ОИВ-инфекцияланган пациентларда, химиотерапия фонида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, бир стакан сув билан бирга қабул қилинади.

Катталарга тери ва шиллиқ қаватларнинг оддий герпесини даволаш учун – 200 мг дан суткада 5 марта (ҳар 4 соатда кундуз куни, тунги уйқудан ташқари) 5 кун давомида, зарурати бўлганида даволаш давомийлиги узайтирилиши мумкин. Иммун танқислиги бўлган пациентларни даволашда препаратнинг бир марталик дозасини 400 мг гача ошириш керак, курснинг давомийлиги – 10 кун ва кўпроқ.

Катталарда генетал герпесни даволаш учун – 200 мг дан суткада 5 марта (ҳар 4 соат кундуз куни, тунги уйқудан ташқари) 10 кун давомида, зарурати бўлса даволаш муддатини узайтириш мумкин.

Иммун танқислиги бўлган пациентларни даволашда препаратнинг бир марталик дозасини 400 мг гача ошириш керак. Даволашни инфекция пайдо бўлганидан кейин иложи борича бошлаш керак; қайталанишларида препаратни продромал даврида ёки тошманинг биринчи белгилари пайдо бўлганида буюриш тавсия этилади.

Оддий герпес вируси чақирган инфекцияларнинг қайталанишларини олдини олиш учун (шу жумладан иммунтанқислиги бўлган беморларда), препарат 200 мг дан суткада 4 марта буюрилади (ҳар 6 соатда). Иммунстатуси нормал бўлган пациентларга тери ва шиллиқ пардаларнинг оддий герпесини олдини олиш мақсадида 400 мг дан суткада 2 марта буюриш мумкин (ҳар 12 соатда). Яққол иммунтанқислиги ҳолида (суяк кўмиги трансплантациясидан кейин ёки ичакдан сўрилишини бузилишларида) – 400 мг дан суткада 5 марта.

Қайталанувчи генитал герпесда (йилида 6 эпизоддан кам): узлукли даволаш  – 200 мг дан суткада 5 марта 5 кун давомида. Қайталанувчи генитал герпес (йилга 6 эпизоддан кўп): давомли бостирувчи даволаш – 400 мг дан кунига 2 марта ёки 200 мг дан суткада 3-5 марта (курс давомийлиги 12 ойгача).

Профилактик даволаш курси давомийлиги инфекцияланиш хавфи бўлган давомийлик даври билан аниқланади.

Ўраб олувчи темиратки (ўраб олувчи герпесни) даволашда – 800 мг дан суткада 5 марта (ҳар 4 соатда кундуз куни, тунги уйқудан ташқари) 7-10 кун давомида. Қабулга максимал бир марталик дозаси – 800 мг.

Юқори дозаларни ичга қабул қилувчи пациентлар етарлича миқдорда суюқлик қабул қилишлари керак.

3 ёшдан ошган болаларга препарат катталарга буюрилган дозаларда буюрилади.

Сувчечакни даволаш: катталар ва 6 ёшдан ошган болаларга – 800 мг дан суткада 4 марта, 3-6 ёшли болаларга – 400 мг дан суткасига 4 марта.

Аниқроқ дозани 20 мг/кг ҳисобидан белгилаш мумкин, лекин 800 мг дан кўп эмас суткасида 4 марта. Даволаш курси – 5 кун.

Буйраклар фаолиятинининг бузилишлари бўлган пациентларда доза ва дозалаш тартибига креатинин клиренсининг катталиги ва инфекция турига қараб тузатиш киритиш керак.

Herpes simplex чақирган инфекцияни даволаш учун, креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлганида препаратнинг суткалик дозасини 400 мг гача камайтириш керак, уни 2 қабулга бўлиб (улар орасидаги интервал 12 соатдан кам бўлмаслиги керак, яъни 200 мг дан суткада 2 марта). Varicella zoster чақирган инфекцияларни даволашда ва яққол иммунтанқислиги бўлган беморлардаги тутиб турувчи даволашда креатинин клиренси – минутига 10-25 мл бўлган пациентларга препарат суткада 2,4 г дозада 3 қабулда 8 соат оралиқ билан буюрилади (800 мг дан суткада 3 марта).

Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган пациентларда суткалик доза 1,6 г гача камайтирилади, қабул қилиш сони суткада 2 марта 12 соат оралиқ билан (800 мг дан суткада 2 марта).

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин оғриқлари; кам ҳолларда – билирубин даражасини ва жигар ферментларининг фаоллигини қайтувчан ошиши.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анемия, лейкопения, тромбоцитопения.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – қонда мочевина ва креатинин даражасини ошиши. жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги.

МНТ томонидан: бош оғриғи, кам ҳолларда – бош айланиши, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар, уйқучанлик, парестезиялар, тиришишлар, кома каби қайтувчан неврологик бузилишлар. Одатда бу ножўя самаралари буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат тавсия этилгандан юқори дозалар қабул қилинганида кузатилган.

Аллергик реакциялар: тошма, фотосенсибилизация, эшакеми, қичишиш; кам ҳолларда -хансираш, ангионевротик шиш, анафилаксия.

Иситма, лимфоаденопатия, перефирик шишлар, кўришнинг бузилишлари, миалгия.

Бошқалар: тез чарчаш; кам ҳолларда – алопеция.

Антиретровирус препаратларни олувчи пациентларда, ацикловирни қўшимча қабул қилиш токсик самараларнинг аҳамиятли кучайишини чақирмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ацикловирга ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан валацикловирга), 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, лактация даври, дегидратация ва буйрак етишмовчилиги.

Препартни ҳомиладорликда она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган холларда қўллаш мумкин.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Иммуностимуляторларни бир вақтда буюришда самарасининг кучайиши кузатилади. Бошқа нефротоксик дори воситалар – нефротоксик таъсири хавфини ошиши.

Махсус кўрсатмалар

Ацикловир билан узоқ муддат ёки такроран даволаниш иммунитети паст бўлган беморларда, унинг таъсирига сезгирлиги бўлмаган вирус штаммларини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Кўпчилик ажратилган ацикловирга сезгир бўлмаган вирус штаммларида, вирус тимидинкиназасининг нисбий етишмовчилиги аниқланган; ўзгарган термидинкиназали ёки ўзгарган ДНК-полимиразали штаммлар ажратилган. In vitro шароитда алоҳида ажратилган Herpes simplex вирус штаммларига ацикловирнинг таъсири кам сезгирликка эга бўлган штаммларнинг пайдо бўлишини чақириши мумкин.

Адекват ва қатъий назоратли клиник тадқиқотларда препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг хавфсизлиги текширилмаган. Қўллаш фақат агар она учун тахмин қилинган фойда ҳомила учун мумкин бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолда кўрсатилган.

Препаратни юқори перорал дозалари билан даволаш даврида киришини пациентнинг организмига суюқликни етарлича киришини таъминлаш керак.

Лактация даврида препарат фақат ўта зарур бўлган ҳолда ва қисқа курс билан буюрилади, ацикловирни кўкрак сутига аҳамиятсиз кириши туфайли кўкрак билан эмизиш тўхтатилмайди, лекин катта эҳтиёткорлик билан шифокорнинг қатъий назорати остида давом эттирилади.

Ацикловир герпесни жинсий йўл билан юқишини олдини олмайди, шунинг учун даволаниш даврида жинсий алоқадан сақланиш керак, ҳатто клиник кўринишлар бўлмаганида ҳам.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

20 г ацикловирни оғиз орқали қабул қилиш специфик симптомларнинг ривожланишига олиб келмайди.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 200 мг дан.

10 таблетка контур уяли ўрамда.

1, 2, 3 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутиларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: