Skip to main content

Атосар-Н

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АТОСАР-Н

ATOSAR-Н

 

Препаратнинг савдо номи: Атосар-Н

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): лозартан калий. гидрохлортиазид

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг лозартанга эквивалент бўлган лозартан калий ва 12,5 мг гидрохлортиазид;

ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, сувсиз коллоид кремний, натрий лаурилсульфати, оқ Instacoat IC-S-223, Instacoat IC-S-4017.

Таърифи: тўқ сариқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, ҳар икки томони силлиқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антигипертензив восита.

АТХ коди: С09DA

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Лозартан – ангиотензин II рецепторларининг антагонисти АТ1 туридир. Ангиотензин II турли тўқималар (масалан, қон-томирларнинг силлиқ мушак тўқималари, буйрак усти безлари, буйрак ва юрак) даги АТ1-рецепторлари билан боғланади ва қатор биологик самараларни чақиради, шу жумладан қон томирларни торайиши ва альдостеонни ажралиб чиқишини чақиради. Ангиотензин II шунингдек силлиқ мушак ҳужайралар пролиферациясини рағбатлантиради. Лозартан АТ1-рецепторларни блоклаб, антигипертензив таъсир кўрсатади.

Гидрохлортиазид – тиазид диуретикдир. Буйракнинг дистал найчалари даражасида таъсир қилиб, натрий ва хлор ионларини чиқарилишини оширади. Гидрохлортиазид билан даволашни бошланишида натрий ва суюқликни организмдан чиқарилишини кучайиши натижасида қон томирлардаги суюқлик ҳажми камаяди, бу артериал босимни пасайишига ва юракнинг зарб ҳажмини камайишига олиб келади.

Гипонатриемия ва суюқлик ҳажмини камайиши оқибатида ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллашади. Ангиотензин II нинг концентрациясини реактив ошиши артериал босим (АБ) пасайишини қисман чеклайди. Даволаш давом эттирилганида гидрохлортиазиднинг гипотензив самараси умумий периферик қон-томирлар қаршилигини пасайтиришга асосланган. Лозартан ва гидрохлортиазидни бир вақтда қабул қилиш қўшимча антигипертензив самарага эга.

Ҳар бир препарат алоҳида қўлланганида самараси етарли бўлмаган ёки монотерапия препаратнинг максимал дозалари билан ўтказилган ҳолларда, бу ҳолат нохуш кўринишларни ривожланиш хавфини оширади, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ва гидрохлортиазидни бир вақтда буюриш мумкин. Ушбу мажмуа терапевтик самарани яхшиланишига ва нохуш кўринишларни ривожланиш эҳтимолини камайтириш имконини беради. Мажмуавий қўлланганида антигипертензив самараси одатда 24 соат давомида сақланиб туради.

 

 

Фармакокинетикаси

Лозартан – ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 33% ни ташкил этади. Жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самарасига эга. Яққол ифодаланган антигипертензив фаолликка (10-40 марта юқори) эга бўлган фаол карбоксил метаболити EXP-3174, шунингдек нофаол метаболитлар, шу жумладан гидроксилланиш йўли билан ҳосил бўладиган иккита асосий метаболитларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди. Қон плазмасида лозартаннинг максимал концентрацияси қабул қилингандан сўнг 1 соатдан кейин аниқланади; фаол метаболитининг максимал концентрацияси – 3-4 соатдан кейин аниқланади. Лозартан ва фаол метаболитининг 98% дан ортиқ қисми плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Лозартан гематоэнцефалик тўсиқдан (ГЭТ) деярли ўтмайди. Якуний босқичида лозартан ва фаол метаболитининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) мувофиқ равишда тахминан 1,5-2,5 соат ва 6-9 соатни ташкил этади. Лозартан сийдик ва ахлат билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар ҳолида чиқарилади. Тахминан 35% сийдик билан, тахминан 60% – ахлат билан (сафро билан) чиқарилади. 100 мг бир марталик суткалик дозада қўлланганида на лозартан, на унинг фаол метаболити қон плазмасида аҳамиятли даражада тўпланмайди.

Гидрохлортиазид – ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан нотўлиқ, аммо етарлича тез сўрилади. Дозанинг 60-80% МИЙ дан сўрилади. Қон плазмасида Сmax га эришиш вақти – 1,5-3 соатни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади. ГЭТ орқали ўтмайди. Жигарда аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинган дозанинг 61% дан камроқ қисми 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак орқали тез чиқарилади. Т1/2 5,6 соатдан 14,8 соатгача тебранади.

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия (мажмуавий даволаш оптимал ҳисобланган пациентларда);
  • артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак қон-томир касалликларини ривожланиш хавфини ва ўлимни камайтириш учун қўлланади;

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади.

Артериал гипертензия

Препаратнинг одатдаги бошланғич ва самарасини тутиб турувчи доза кунига 1 таблеткани ташкил этади. Ушбу дозада қўлланганида АБ ни адекват назорат қилишга эришиш имкони бўлмаган пациентлар учун препаратнинг дозаси кунига 1 марта 2 таблеткагача оширилиши мумкин.

Максимал дозаси 2 таблеткани ташкил этади, кунига 1 марта қабул қилинади. Умуман олганда, максимал гипотензив самарасига даволаш бошлангандан сўнг 3 ҳафта давомида эришилади. Кекса ёшдаги пациентларга бошланғич дозани танлаш зарурати йўқ.

Артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир касаликлари ва ўлимни ривожланиш хавфини пасайиши

Лозартаннинг стандарт бошланғич дозаси – 50 мг ни ташкил этади, суткада 1 марта қабул қилинади. Лозартанни суткада 50 мг қабул қилиш фонида АБ кутилган даражасига эришиш имкони бўлмаган пациентларга лозартанни гидрохлортиазиднинг кичик дозалари (12,5 мг) мажмуада қўллаш йўли билан даволаш талаб этилади, ёки зарурат бўлганида препаратнинг дозасини суткада 2 таблеткагача ошириш (жами суткада 100 мг лозартан ва 25 мг гидрохлортиазидни бир марта қабул қилиш) керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакциялар илгари лозартан калий ва/ёки гидрохлортиазид қўлланганида кузатилган ножўя реакциялар билан чекланади. Эссенциал гипертензияни даволашда энг кўп кузатиладиган ножўя самараларга бош айланиши киради.

Аллергик реакциялар: лозартанни қабул қилганда кам ҳолларда ангионевротик шиш, жумладан хиқилдоқ ва/ёки тилни шиши, бу ҳолат нафас йўллари обструкциясига ва/ёки юз, лаб, халқум ва/ёки тилни шишига олиб келган. Бу пациентларнинг баъзиларида илгари бошқа препаратлар, шу жумладан ААФ ингибиторлари қўлланганида ривожланган. Жуда кам ҳолларда лозартанни қабул қилганда васкулитни кўринишлари ривожланган.

Юрак-қон томир тизими томонидан: АБ ни пасайиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: лозартанни қабул қилганда гепатитни жуда кам ҳоллари (< 1%), диарея қайд этилган.

Нафас аъзолари томонидан: лозартанни қабул қилганда – йўтал.

Тери қопламлари томонидан: эшакеми.

Лаборатор кўрсаткичлари: кам ҳолларда (< 1%) гиперкалиемия (зардобдаги калий
5,5 ммоль/л дан ортиқ), “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • анурия;
  • яққол ифодаланган артериал гипотензия;
  • жигар ва буйрак фаолиятини яққол ифодаланган бузилишлари;
  • гиповолемия (шу жумладан, диуретикларни юқори дозалари фонида);
  • ҳомиладорлик ва лактация;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан: буйрак артериясини билатерал стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Қандли диабет, гиперкальциемия, гиперурикемия ва/ёки подагра, шунингдек аллергологик анамнези оғир бўлган ва бронхиал астмаси бўлган пациентларга, шу билан бирга бириктирувчи тўқимани тизимли касалликлари (шу жумладан, тизимли қизил югурик) бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лозартан бошқа гипотензив воситаларнинг самарасини кучайтиради. Лозартанни гидрохлоротиазид, дигоксин, билвосита антикоагулянтлар, циметидин, фенобарбитал, кетоконазол ва эритромицин билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган. Ангиотензин II ва унинг таъсирини блоклайдиган бошқа препаратлар каби, лозартанни калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари, таркибида калий сақловчи тузлар билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

Гидрохлортиазид

Қуйидаги дори воситалари бир вақтда қўлланганида тиазид диуретиклари билан ўзаро таъсир қилиши мумкин:

Барбитуратлар, наркотик анальгетиклар, этанол – ортостатик гипотензияни кучайтириши мумкин.

Гипогликемик воситалар (перорал воситалар ва инсулин) – гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Бошқа гипотензив воситалар – аддитив самара кузатилиши мумкин.

Колистирамин гидрохлортиазиднинг сўрилишини пасайтиради.

Кортикостероидлар, АКТГ – электролитлар, айниқса калийни йўқотилишини кучайиши.

Прессор аминлар – прессор аминларнинг самараси бироз пасайиши мумкин, бу ҳолат уни қўллашга тўсқинлик қилмайди.

Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, тубокурарин) – миорелаксантларнинг таъсири кучайиши мумкин.

Литий препаратлари – диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини камайтирадилар ва литий билан заҳарланиш ҳавфини оширадилар, шунинг учун бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) – баъзи пациентларда, НЯҚП ни қўллаш диуретикларнинг диуретик, натрийуретик ва гипотензив самараларини камайтириши мумкин.

Лаборатор текширув натижаларига таъсири – кальцийни экскрециясига таъсир қилиши туфайли, тиазидлар қалқонсимон без олди безлари фаолиятининг таҳлил натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бошқа гипотензив воситалар билан бирга буюриш мумкин.

Кекса ёшдаги беморларга бошланғич дозани танлаш зарурати йўқ.

Препарат буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози бўлган пациентларнинг плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрациясини ошириши мумкин.

Гидрохлортиазид артериал гипотензияни кучайтириши ва сув-электролитлар мувозанатини издан чиқариши (қон-томирларда айланиб юрган қон ҳажмини камайиши, гипонатриемия, гипохлоремик алкалоз, гипомагниемия, гипокалиемия), глюкозага бўлган толерантликни бузиши, Са2+ ионларини сийдик билан чиқарилишини пасайтириши ва қон плазмасида Са2+ ионларининг концентрациясини ўз-ўзидан ўтиб кетувчи ошишини чақириши, холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини ошириши, гиперурикемия ва/ёки подаграни ривожланишини қўзғатиши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида бевосита ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи дори воситаларни қабул қилиш, ҳомилани нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ривожланганида препаратни бекор қилиш кўрсатилган.

Ҳомилада ва янги туғилган чақалоқда сариқликни ривожланиши, онада тромбоцитопенияни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли, одатда ҳомиладор аёлларга диуретикларни қўллаш тавсия этилмайди. Диуретиклар билан даволаш ҳомиладорлик токсикози ривожланишини олдини олмайди.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятга таъсири

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: лозартан – АБ ни яққол пасайиши ва тахикардия; брадикардия (вагусни қўзғалиши оқибатида ривожланиши мумкин). Гидрохлортиазид – электролитларни йўқотилиши (гипокалиемия, гиперхлоремия, гипонатриемия), шунингдек ҳаддан ташқари диурез оқибатида ривожланувчи дегидратация.

Даволаш: симптоматик ва самарасини тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Агар препарат яқин вақтда қабул қилинган бўлса, меъдани ювиш керак; зарурат бўлганида сув-электролитлар мувозанатига тузатиш киритилади. Лозартан ва унинг фаол метаболитлари гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар; 10 таблеткадан алюмин блистерда; 3 алюмин блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365