Skip to main content

Астимин-3

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСТИМИН-3

АSTYMIN®-3

 

Препаратнинг савдо номи: Астимин-3

Таъсир этувчи модда (ХПН): аминокислоталар

Дори шакли: инъекция/инфузия учун эритма, 20 мл (ампула), 200 мл (флаконлар)

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма сақлайди:

L-Аргинин гидрохлориди – 8,0 мг

L- Гистидин гидрохлорид моногидрати – 4,0 мг

L-Изолейцин – 5,5 мг

L-Лейцин – 12,3 мг

L-Лизин гидрохлориди – 22,3 мг

L-Метионин – 7,1 мг

6-yillik-qizil-jenshen

L-Фенилаланин – 8,7 мг

L-Треонин – 5,4 мг

L-Триптофан – 1,8 мг

L-Валин – 6,1 мг

Глицин – 10,0 мг

Сорбитол – 50,0 мг

Инъекция учун сув – q.s.

Таърифи: тиниқ ва рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Парентерал озиқлантириш учун восита. Аминокислоталар.

АТХ коди: А16АА

Фармакологик хусусиятлари

«Астимин-3» – парентерал озиқлантириш учун препаратдир (аминокислоталар эритмаси). «Астимин-3» препаратининг таркибига кирувчи аминокислоталар табиий физиологик компонентлар ҳисобланади. Парентерал юборилгандан кейин улар организмнинг эркин аминокислоталар захирасига ўтади ва ҳамма метаболик жараёнларда иштирок этади, хусусан гормонлар, антителолар ва оқсиллар синтези учун ишлатилади. Тўқималарни битиши тезлаштириш ва нормал физиологик фаолиятларни тикланиши учун қўлланилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юбориладиган аминокислоталарнинг фармакокинетик характеристикалари овқат билан тушувчи аминокислоталар каби бир хил. Аммо овқат оқсилларининг аминокислоталари аввал жигарнинг портал венасига сўнгра тизимли айланиб юрувчи қонга ўтади, венага юборилувчи аминокислоталар эса тўғридан тўғри айланиб юрувчи қон тизимига ўтади.

Аминокислоталар томир ичи бўшлиғидан ҳужайралараро суюқликка тақсимланади ва турли тўқималар ҳужайраси ичига ўтади.

Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталар концентрацияси беморнинг ёши, озуқланиш ҳолатига ва клиник ҳолатига боғлиқ тор доирадаги эндоген механизмлар билан бошқарилади.

«Астимин-3» секин юборилганда аминокислоталарнинг физиологик захирасини аҳамиятли даражада ўзгартирмайди.

Инфузия йўли орқали юборилган аминокислоталарнинг фақат кўп бўлмаган қисми буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Тўлиқ ёки қисман парентерал озуқланиш;
  • Агар перорал ёки энтерал озуқланишни иложиси бўлмаганда, мумкин бўлмаганда ёки етарлича бўлмаганда оқсил йўқотилишини даволаш ва профилактикаси;
  • Хуш йўқотилганда, кома ҳолатида овқат қабул қилиш мумкин бўлмаганда;
  • Операциядан олдин ва кейинги даврда: операция давридаги турли асоратлар (кўп қон йўқотиш, клиник ўлим ва бошқалар) ва операциядан кейинги (йирингли-септик асоратлар, чок етишмовчилиги, тромбоэмболия; ўртача оғирликдаги ва оғир жарохатлар: кўп плазмореяли ва йиринглаш билан кузатилувчи ҳамма даражадаги куйишлар; қизилўнгач ёки меъдани заҳарли моддалар билан жароҳатланиши; меъда-ичак йўлларининг стенози; диффуз перитонит; остеомиелит; оқсил-энергетик етишмовчилиги билан операциядан кейинги ЎСВ аппаратида узоқ бўлган беморларда (тана вазнини нормадан камлиги, суякларни кўп синиши);
  • Одатий озуқланишни истисно қилувчи неврологик ва психик касалликлар;
  • Яққол интоксикация, юқори иситма, давомий диарея синдроми, носпецифик ярали колит, мальабсорбция синдроми ҳолатлари билан оғир кечувчи инфекцион касалликлар.
  • Нефропатия, амилоидоз;
  • ОИТС-инфекцияси;
  • Трансплантация;
  • Оғир даражали оқсил-энергетик етишмовчилигининг ҳамма этиологик ва клиник шакллари (алиментар, эндокрин, психоген, ракли кахексия ва бошқалар).
  • Бош мия жароҳатлари;
  • Жигар циррози.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Доза шифокор буюртмасига кўра вена ичига аста-секин юборилади.

Катталарга:

Ампула учун: 1 ёки 2 ампула 500 мл глюкоза, ёки натрий хлорид эритмаси, ёки бошқа мутаносиб эритмалар билан эритилади.

Флакон учун: кунига 200-800 мл.

Болаларга: 0,2-0,25 г/азот/кг тана вазнига.

Юбориш тартиби: минутига 15-20 томчидан бошида ва кейинги юбориш минутига 30-40 томчидан.

Клиник хулосаларга мувофиқ (азот ва сув баланслари мониторинги) умумий суткалик доза оқсилни ҳар кунги талабига боғлиқ.

Кекса пациентлар учун, шунингдек жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга дозани индивидуал танлаш керак.

Ножўя таъсирлари

Парентерал юборилганда шишлар, мочевинани ошиши ва аҳамиятсиз ацидоз кузатилади.

Нотўғри юборилганда иситма пайдо бўлиши, юбориш жойида яллиғланиш, флебит ва тромбозлар, транссудация ва гиперволемия пайдо бўлиши мумкин.

Юборилганда иссиқлик ҳисси ва эритема каби махаллий реакциялар кам пайдо бўлади.

Юборилган жойга бошқа дори препарати юборилганда аллергик реакциялар, тромбозлар ва флебитлар пайдо бўлиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, кўкрак соҳасида ёқимсиз ғислар, тахикардия, қалтираш, иссиқлик ёки бош оғриши пайдо бўлиши мумкин.

Оғир ножўя реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва тез ёрдам муолажаларини ўтказиш керак.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аминокислоталар метаболизмини бузилишида, анурия, буйрак комаси, оғир жигар ва буйрак етишмовчилигида, уремияда.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Метаболик ацидозда ва юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан  қўллаш керак.

 

Эҳтиёткорлик чоралар

  1. Глюкоза ва электролит даражаси, осматик босим, аммиакниқонда сақланиши, рН аҳамияти, гематокрит ва лейкоцитлар даражаси, азотли, кислота-ишқор ва сув баланси каби кўрсаткичларни мониторингини ўтказиш керак.

       Жигар ва буйрак ҳолатларини текшириш зарур.

  1. Гипергидротацияда юрак фаолиятини бузилишлари, шунингдек буйрак ва ўпка етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
  2. Жигар етишмовчилиги билан бўлган пациентларга препаратни юбориш аминокислоталар метаболизмини бузилишига, гипераммониемияга ва комага олиб келиши мумкин.
  3. Гипераммониемия кўпинча болаларда кузатилади. Аммиак даражасини назорат қилиш талаб қилинади. Гипераммониемия белгилари пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва тез ёрдам муолажаларини ўтказиш керак.
  4. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга препарат юборилганда электролитлар ушланиб қолишини чақиради.
  5. Электролитлар балансини аҳамиятли оғишида электролитларни юбориш талаб қилинади.
  6. Катта ҳажмдаги препаратлар ёки электролитлар эритмаси билан мажмуада қўлланганда, электролит ва кислота-ишқор балансини мониторингини ўтказиш керак.
  7. Зарур бўлган калорияни тутиб туриш учун глюкозани юбориш тавсия этилади. Концентрланган глюкоза эритмаси юборилганда гипергликемия, глюкозурия ва гиперосмоляр синдром кузатилиши мумкин. Қонда ва сийдикда глюкоза сақланишини назорат қилиш керак. Тўсатдан концентрацияланган глюкоза эритмасини юборишни тўхтатгандан кейин инсулинли самара пайдо бўлиши мумкин.
  8. Юбориш тезлигини назорат қилиш керак.
  9. Препарат совуганда кристалланади. Бундай ҳолларда қўллашдан олдин эритмани 60°С ҳароратда иситиш ва кристалларни тўлиқ эригунигача силкитиш керак.
  10. Ўрами бутун бўлмаганда, рангини ўзгариши, моғор босиши, чўкма аниқланса қўлланмайди.
  11. Флакон очилиши билан қўллаш керак. Фақат бир марта қўллаш учун. Яроқлилик муддати ўтган препаратни қўлламанг. Фақат тиниқ, заррачалар сақламайдиган бузулмаган контейнердаги эритмани ишлатинг. Инфузиядан қолган флакондаги ишлатилмаган ҳамма эритмани ташлаб юбориш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Парентерал озуқлантириш учун препаратни антибиотиклар билан, гормонал препаратлар, гипертензив воситалар билан аралаштириш мумкин эмас, уларни алоҳида ҳар хил венага ёки Y-шаклли коннектор ёрдамида юбориш керак.

Қон қуйиш учун препарат инфузиясини ва қон препаратларини бир система орқали ўтказиш мумкин эмас, чунки псевдоагглюцинация ривожланиши мумкин.

Инсулинни аминокислоталар эритмаси билан аралаштирилганда инсулин фаоллиги пасаймайди, 20-50 ТБ инсулинни 1000 мл препарат эритмаси билан аралашмаси 24 соат давомида турғун бўлиб қолади. Бу вақт давомида эритма юзасида инсулин кристаллари пайдо бўлади. Инсулинни кам дозасини қўллаш эритмани турғунлигига таъсир қилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши (С хавфи тоифаси): ҳомиладорлик даврида қўлланилиши хавфсизлиги бўйича ҳайвонларда ва одамларда махсус текширувлар ўтказилмаган. «Астимин-3» ни ҳомиладор аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда”нисбатини баҳолаш керак.

Эмизиш даврида қўлланиши: Лактация даврида қўллашдаги хавфсизлиги бщйича махсус текширувлари ўтказилмаган. «Астимин-3» ни эмизикли аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда”нисбатини баҳолаш керак.

Болалар: «Астимин -3» ни болаларда қўлланилиши хақида клиник текширувлар ўтказилмаган.

Кекса ёш: Буйрак фаолиятини узлуксиз мониторинги, сув ва электролит баланси назорати талаб қилинади. Клиник ҳолатига боғлиқ ҳар бир кекса пациентга шахсий доза танлаш керак.

Автотранспортни бошқариш реакция тезлигига  ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири: Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Ножўя реакцияларини кучайиши.

Даволаш: Курсни тўхтатиш керак ва симптоматик даволашни бошлаш керак.

Чиқарилиш шакли

Тегишли маркировка билан таъминланган 20 мл дан (шиша ампула) ёки 200 мл дан (шиша флакон).

Ампула ёки флакон ва қўллаш бўйича йўриқнома сақловчи картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365