• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Аспаркам

Home Йўриқномалар Аспаркам
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АСПАРКАМ

ASPARCAMUM

 

Препаратнинг савдо номи: Аспаркам

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): калий ва магний аспарагинати

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: магний аспарагинати тетрагидрати – 175 мг, калий аспарагинати гемигидрати – 175 мг,

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 88 мг, стерин кислотаси – 5 мг, макрогол – 4000 – 7 мг, коллоид кремний диоксиди – 50 мг.

Таърифи: оқ рангли, яссицилиндрик, рискали ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: калий ва магний препарати.

АТХ коди: А12CХ.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аспаркам калий ва магний ионларининг манбаи бўлиб, метаболик жараёнларни бошқаради. Таъсир механизми аспаргинатни ташувчи сифатида магний ва калий ионларини ҳужайра ичига ташиши ва метаболик жараёнларда иштирок этиши билан боғлиқ деб тахмин қилинади. Шундай қилиб, Аспаркам электролитларнинг мувозанатини бузилишини бартараф қилади, миокарднинг қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлигини пасайтиради (ўртача антиаритмик самара).

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида енгил сўрилади ва буйраклар орқали нисбатан тез сўрилади.

 

Қўлланилиши

Аспаркам сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, гипокалемия, юрак ритмини бузилишини (шу жумладан, миокард инфарктида, юрак гликозидларининг дозаси ошириб юборилганида) мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатдан сўнг ичга буюрилади. Катталарга 1-2 таблеткадан кунига 3 марта. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Зарурати бўлганида, даволаш курси такрорланади.

 

Ножўя таъсири

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда ости соҳасида ачишиш ёки ёқимсиз туйғулар (анацид гастрити ёки холецистит бўлган беморларда), атриовентрикуляр блокада, парадоксал реакция (экстрасистолалар сонини ошиши), гиперкалиемия (кўнгил айниши, қусиш, диарея, парастезия), гипермагниемия, (юз терисини қизариши, чанқаш, оқлик хисси, артериал босимнинг пасайиши, мушакларнинг кучсизлиги, кучли толиқиш, парез, кома, арефлексия, нафасни сусайиши, тиришишлар) кузатилиши мумкин.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, аминокислоталарнинг алмашинувини бузилиши, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия, гипермагниемия, буйрак усти безларининг пўстлоғини етишмовчилиги, атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши, (I-III даражали AV-блокада), оғир миастения, гемолиз, артериал гипотензия (систолик артериал босим 90 мм. см. уст. дан кам), 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, лактация даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармакодинамик: калий тежовчи диуретиклар (триамтерин, спиронолактон), бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторлари, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўллаш, гипергликемиянинг ривожланиши хавфини, хатто аритмия ва асистолия ривожлангунича оширади.

Калий препаратларини глюкокортикостероидлар билан бирга қўллаш, глюкокортикостероидлар чақирган гипокалиемияни бартараф қилади. Таркибида калий ионларининг борлиги ҳисобига юрак гликозидларининг ножўя самаралари камаяди. Таркибида магний ионларининг борлиги ҳисобига неомицин, полимиксин В, тетрациклин ва стрептомициннинг самарасини пасайтиради. Қутбсизлантирувчи миорелаксантлар (атракурий безилати, декалитоний бромиди, суксаметоний (хлориди, бромиди, йодиди) чиқарган нерв-мушак блокадасини кучайтириши мумкин. Кальцитриол қон плазмасида магний ионларининг концентрациясини оширади, кальций препаратлари магнийнинг самарасини пасайтирадилар.

Фармакокинетик: буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар препаратининг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтирадилар (уларни қабул қилишлар орасида 3 соатлик интервалга риоя қилиш керак).

Махсус кўрсатмалар.

Қон плазмасидаги калий ионларининг миқдорини назорат қилиш керак.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсирини баҳолаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперкалиемия, гипермагниемия.

Даволаш: в/и кальций хлориди, зарурати бўлганида – гемодиализ ва перитонеал диализ.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.

5 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. Контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги тиббиёт қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки гуруҳ ўрамига жойланади.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6
627 Views
ОлдингисиАспарагиназа медак25.04.2018
Аспаркам25.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Аспаркам
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.

centrum multivitamin multimineral kompleks