Skip to main content

Артоксан гель

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТОКСАН

ARTOXAN

Препаратнинг савдо номи: Артоксан

Таъсир этувчи модда (ХПН): теноксикам

Дори шакли: гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг теноксикам;

ёрдамчи моддалар: карбомер, 96% ли этанол, триэтаноламин, тозаланган сув.

Таърифи: кучсиз спирт ҳидли, бир хил, тиниқ, бироз сарғиш тусли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун ностероид ялллиғланишга қарши воситалар.

АТХ коди: М01АС02

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Артоксан – сиртга қўллаш учун мўлжалланган ностероид яллиғланишга қарши воситадир. Яққол ва узоқ вақт давомида оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни носелектив сусайиши, арахидон кислотасининг метаболизмини бузилиши ва простагландинлар биосинтезини сусайиши билан боғлиқ.

Яллиғланишга қарши самараси капилляр қон томирларнинг ўтказувчанлигини камайиши (экссудацияни чеклайди), лизосомаларнинг мембраналарини барқарорлашуви (лизосомалар томонидан тўқималарни шикастланишини келтириб чақирадиган ферментларни ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади), яллиғланиш медиаторлари (простагландинлар, гистамин, брадикинин, лимфокинлар, комплемент омиллари) ни синтезини сусайиши ёки фаолсизланиши билан ифодаланади. Теноксикам яллиғланиш ўчоғида эркин радикалларнинг миқдорини камайтиради, хемотаксис ва фагоцитозни сусайтиради. Яллиғланишнинг пролифератив фазасини тормозлайди, тўқималарда яллиғланишдан кейин склероз ривожланишини камайтиради; хондропротектор таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай этиологияли оғриқ синдромининг жадаллигини камайтиради ёки бартараф қилади, эрталабки тангликни камайтиради, шикастланган бўғимларнинг ҳаракатчанлигини оширади. Узоқ муддат қўлланганида десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади.

Узоқ вақт давомида таъсир қилиш теноксикамнинг ўзига хос ҳусусияти ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Ярим чиқарилиш даври узоқ давом этади – 60-75 соатни ташкил этади. Гистогематик тўсиқлардан осон ўтади, синовиал суюқликка яхши ўтади. Тери орқали сўриладиган теноксикамнинг миқдори у суртиладиган терининг майдонига пропорционалдир, шунингдек препаратнинг умумий дозасига ва терининг гидратация даражасига боғлиқ. Метаболизми асосан гидроксилланиш йўли билан амалга ошади. Метаболитларининг асосий қисми сийдик билан нофаол метаболитлар ҳолида, қолган қисми – сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Артоксан гели мушаклар ва бўғимларнинг, қуйидагилар каби, касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдромини даволаш учун мўлжалланган:

  • ревматоид артрит, остеоартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас;
  • юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши ва бошқалар);
  • юмшоқ тўқималар ва бўғимларни жароҳатдан кейинги яллиғланиши (чўзилишлари, ҳаддан зиёд зўриқишлари ва лат ейишлари оқибатида) ни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Артоксан гели суткада 1-2 марта сиртга суртилади. Узунлиги тахминан 2-5 см (1-2 г гел) бўлган гелнинг тасмаси терига қўйилади ва енгил суртилади.

Препарат суртилганидан сўнг қўлларни ювиш керак.

Даволашнинг давомийлиги қўллаш учун кўрсатмаларга ва даволаш самарадорлигига боғлиқ. Преперат қўллангандан сўнг 2 ҳафтадан кейин даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Юмшоқ тўқималарни шикастланишида ёки юмшоқ тўқималарни ревматик касалликларида препаратни тўхтамасдан 14 кундан ортиқ ва артрит билан боғлиқ бўлган оғриқда – 21 кундан ортиқ (агар шифокор бошқа даволаш схемасини буюрмаган бўлса) қўллаш мумкин эмас. Агар 7 кун давомида клиник динамикани ижобий томонга ўзгариши кузатилмаса ёки пациентнинг аҳволи оғирлашса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Артоксан гель шаклида ножўя реакцияларни кам чақиради.

Ножўя реакцияларни учраш тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш имкони йўқ).

Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – бронхиал астма, анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш каби, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – қичишиш, эритема, экзантема, тошма, эшакеми; кам ҳолларда – везикуло-буллёз реакциялар; жуда кам ҳолларда – терида оғир даражадаги нохуш реакциялар: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз; учраш тезлиги номаълум – ёруғликка сезувчанлик реакцияси бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанликда;
  • тери қопламларининг бутунлиги бузилганида;
  • ҳомиладорликни III уч ойлигида;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирларни ривожланиши эҳтимоли кам, чунки теноксикам сиртга қўлланганида уни тизимли сўрилиши юқори эмас. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Артоксан гелини маҳаллик косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Артоксан гелини фақат шикастланмаган терига суртиш, очиқ жароҳатларга суртишдан сақланиш керак. Гель суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.

Жуда кам ҳолларда НЯҚВ қабул қилинганида терида жиддий реакциялар, баъзида ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи реакциялар, жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилиши мумкин. Ушбу нохуш реакцияларнинг белгилари ва симптомлари хақида пациентларни огоҳлантириш керак, тери қопламлари томонидан нохуш реакцияларни аниқлаш мақсадида пациентларни кузатиш керак. бундай реакцияларни ривожланиш ҳавфи даволашнинг бошланишида энг юқори бўлади: кўпчилик ҳолларда реакциялар даволанишнинг биринчи ойида ривожланади. Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланишининг биринчи белгилари ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари пайдо бўлганида Артоксан препаратини қўллашни тўхтатиш керак.

Буйрак порфирияси (зўрайиш босқичи), меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, панкреатит, жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астмада, бириктирувчи тўқима касалликларида Артоксан препарати эҳтиёткорлик билан буюрилади. Кекса ёшдаги пациентларда нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда Артоксан гелини қўллаш бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, ушбу тоифадаги пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Артоксан автомобилни бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш эҳтимоли кам. Препарат бехосдан ичга қабул қилинганида теноксикамнинг перорал шакли учун хос бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралар ривожланганида меъдани ювиш ва адсорбент қабул қилиш тавсия этилган. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Гель 45 г дан алюмин тубада.

1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: