Skip to main content

Аргинина гидрохлорид эритма

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРГИНИНА ГИДРОХЛОРИД

ARGININA GIDROHLORIDUM

 

Препаратнинг савдо номи: Аргинина гидрохлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): аргинин гидрохлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 42 мг аргинин гидрохлориди (100 мл эритмада 20 ммоль аргинин ва 20 ммоль хлоридлар сақланади).

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш-жигарранг суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун препарат .аминокислота.

АТХ коди: В05ХВ01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Аргинин (α-амино-δ-гуанидиновалериан кислотаси) – аминокислота бўлиб, шартли алмашинмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг кўпсонли ҳаётий муҳим фаолиятларнинг фаол ва ҳар томонлама хужайра регулятори ҳисобланади, организмнинг оғир ҳолатида муҳим протектор самара кўрсатади.

Аргинина гидрохлорид антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик таъсир кўрсатади, оралиқ алмашинув ва энергия билан таъминлаш жараёнларини фаол бошқарувчиси сифатида намоён бўлади, организмда гормонал балансни тутиб туришда маълум роль ўйнайди. Маълумки аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин миқдорини оширади, пролин, полиамин, агматин синтезида иштирок этади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади, мембранани қутбсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Аргинин жигарда мочевина синтези циклидаги асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Препаратнинг гипоаммониемик самараси аммиакни мочевинага айланишини фаоллашиши йўли билан амалга ошади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги ҳисобига гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.

Аргинина гидрохлорид эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация қиладиган NO-синтаза-ферментига субстрат ҳисобланади. Препарат гуанилатциклазани фаоллаштиради ва қон томирлар эндотелийсида циклик гуаниндимонофосфат (цГМФ) миқдорини оширади, қон томирлар эндотелийига тромбоцитлар ва лейкоцитлар фаоллиги ва адгезиясини камайтиради, адгезияловчи протеинлар VCAM-1 ва МСР-1 синтезини бостиради ва шу билан атеросклеротик бляшкаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, қон томирлар деворидаги силлиқ миоцитлар миграцияси ва пролиферацияси стимулятори ва кучли вазоконстиктор бўлган эндотелин-1 синтезини бостиради. Аргинина гидрохлорид шунингдек оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори – ассиметрик диметиларгинин синтезини бостиради. Препарат Т-ҳужайраларни ишлаб чиқарувчи айрисимон безининг фаолиятини рағбатлантиради, жисмоний юклама вақтида қондаги глюкоза миқдорини бошқаради. Яққол кислота ҳосил қилувчи таъсир кўрсатади ва кислота-ишқор мувозанатини мувофиқлаштиришга олиб келади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлоридининг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Аргинин гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрланади, бироқ буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.

 

Қўлланилиши

Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик қон томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқ кўринишлари, диабетик ангиопатия, юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постэмболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесценция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези фаолиятини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин.

Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма.

Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади.

Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммольдан ошмаслиги керак.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади.

Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

аргинин гидрохлориди (ммоль)

—————————————— х 0,3 х кг тана вазни

ортиқча ишқор (Ве) (ммоль/л)

юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозага қўшимча тузатиш киритиш кислота ишқор мувозанатини натижаси олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, гиперкалиемия (буйрак етишмовчилигида), ўткинчи гипотензия, гиперхлоремик ацидоз, жуда кам ҳолларда  – аллергик реакциялар.

Юқори дозаларда қўлланганда – кўнгил айниши, қусиш, иситма, қулоқларни жаранглаши, қўл-оёқларни увишиши, локал таъсирланиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сақловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш. 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аргинина гидрохлорид қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калий тежовчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.

Номутаносиблик

Препарат тиопентал билан номутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Эндокрин безларининг фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида, препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириш қобилиятига эгалигини ҳисобга олиш керак.

Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлигида маҳаллий таъсирланиш ва қизариш; кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин.

Аргинин азот сақловчи бирикмаларга метаболизмга учраши мумкин.

Организмда азотнинг даражасини вақтинчалик ошиши буйраклар учун, айниқса буйраклар фаолиятини бузилишида қўшимча юкламадир, буни препаратни буюришдан олдин ҳисобга олиш лозим.

Препарат хлор ионларини сақлайди, буни, аргинин гидрохлоридини электролитлар алмашинуви бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида назарда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат ҳомиладорлик патологияси бўлган ҳолларда (преэклампсия, ҳомилани она қорнида ўсишини тутилиши) қўлланади.

Препарат кўкрак сутига болага зарарали таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган миқдорда ажралиб чиқишига қарамасдан, препаратни эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Машиналарни ҳайдаш ва ишлатиш қобилиятига таъсири

Препарат терапевтик дозаларда автотранспортни ҳайдаш ва диққатни жамланиши ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи мураккаб техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни юқори дозаларда қўллаганда машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника билан ишлаш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентлар

Препарат ёш ва кекса ёшли пациентларда қўлланганида фарқлар аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.

Даволаш. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл дан шиша бутилкаларда, картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: