Skip to main content

АРДУАН

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(МУТАХАССИСЛАР УЧУН)

 

  1. ПРЕПАРАТНИНГ НОМИ

АРДУАН инъекция учун эритма билан лиофилизация қилинган кукун, 4,0мг

ARDUAN

ХПН: пипекуроний бромиди (pipecuronium bromide)

 

  1. СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ

Ҳар бир флаконда 4 мг пипекуроний бромиди сақланади.

Ёрдамчи моддалар рўйхати: 6.1 бўлимига қаранг.

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Инъекция учун эритма билан лиофилизация қилинган кукун.

Оқ ёки деярли оқ лиофилизат.

Эритувчи – рангсиз ва тиниқ эритма.

  1. КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
    • Қўлланилиши

20-30 минутдан ортиқ миорелаксацияни талаб қилувчи турли жарроҳлик операциялари жараёнида умумий анестезияда эндотрахеал интубациядан олдин ва скелет мушакларини релаксацияси учун қўлланилади.

4.2 Қўллаш усули ва дозалари

Бошқа нерв-мушак блокаторлари каби, Ардуаннинг дозасини анестезия тури, жарроҳлик аралашувининг тахминий давомийлиги, анестезиядан олдин ва анестезия вақтида қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири, ёндош касалликлар ва беморнинг умумий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир бемор учун шахсий равишда танланади. Нерв-мушак блокини назорат қилишни таъминлаш учун периферик нервларни рағбатлантирувчи воситаларни қўллаш тавсия этилади. Вена ичига қўллансин.

6-yillik-qizil-jenshen

Катталар учун тавсия этилган дозалари:

  • интубация ва ундан кейинги жарроҳлик аралашуви учун бошланғич доза: тана вазнига 0,06-0,08 мг/кг, 150-180 секунд давомида интубация учун яхши/аъло шароитларни таъминлайди, бунда мушаклар релаксациясининг давомийлиги 60-90 минутни ташкил қилади;
  • сукцинилхолинни қўллаш билан ўтказиладиган интубацияда миорелаксация учун бошланғич доза: 0,05 мг/кг, 30-60 минутлик миорелаксацияни таъминлайди;
  • тутиб турувчи доза: 0,01-0,02 мг/кг, жарроҳлик операцияси вақтида 30-60 минутлик миорелаксацияни таъминлайди;
  • буйрак фаолияти етишмовчилигида 0,04 мкг/кг дозадан ортиқ дозаларни қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйидаги ҳолларда таъсирини узайтириш мумкин:

  • ортиқча тана вазни, семизлик (дозани танлашда идеал тана вазнидан келиб чиқиб, ҳисоблаш керак);
  • ингаляцион анестетикларни бир вақтда қўлланиши (Ардуаннинг дозасини камайтириш мумкин);
  • сукцинилхолин билан ўтказилган интубация вақтида (Ардуанни сукцинилхолиннинг таъсирини клиник белгилари йўқ бўлганидан кейин юборилади. Бошқа қутбсизланмайдиган миорелаксантлар каби қутбсизланадиган миорелаксантларни юборишдан кейин, Ардуанни юбориш миорелаксация учун керакли вақтни қисқартириши ва максимал самаранинг давомийлигини узайтириши мумкин).

Самарасини тўхтатиш: Периферик нервларни рағбатлантирувчи воситалари ёрдамида ўлчанадиган 80-85% блокада вақтида ёки клиник белгилар бўйича аниқланадиган қисман блокада вақтида атропинни (0,5-1,25 мг) неостигмин (1-3 мг) ёки галантамин (10-30 мг) билан мажмуада қўллаш Ардуаннинг миорелаксацияловчи таъсирини тўхтатади.

4.3 Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир қилувчи ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

4.4 Махсус кўрсатмалар

Препаратни нафас мушакларига таъсир қилиши сабабли, препаратни фақат сунъий нафас ўтказиш имкони бор шароитларда ва сунъий нафас ўтказиш бўйича мутахассис иштирокида қўллаш керак.

Тиббий адабиётларда миорелаксантларни қўллашда анафилактик ва анафилактоид реакциялар холлари таърифланган. Ардуаннинг бундай таъсири ҳақида хабарлар йўқлигига қарамасдан, препаратни фақат бундай ҳолатларни даволашга дарҳол киришиш мумкин бўлган шароитларда қўллаш керак.

Ардуаннинг миорелаксацияни чақирувчи дозалари сезиларли кардиоваскуляр самараларга эга эмас ва баъзи бошқа анестетиклардан фарқли равишда вагус рефлекси оқибатидаги брадикардияни деярли чақирмайди.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, премедикация мақсадларида ваголитик препаратларни қўллаш ва дозалаш, олдиндан синчков баҳолашни талаб этади; шунингдек бир вақтда қўлланилаётган дори препаратларининг вагусга рағбатлантирувчи таъсири ва операция турини ҳисобга олиш керак.

Препаратнинг дозасини нисбий ошириб юборилиши ва мушак фаоллигини тикланишини мувофиқ назоратини таъминлаш учун периферик нервларнинг рағбатлантирувчиларини қўллаш тавсия этилади.

Ардуаннинг фармакокинетикаси ва/ёки миорелаксацияловчи самарасига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:

Буйрак етишмовчилиги препаратнинг таъсир қилиш вақти ва беморнинг “қайтиши” деб аталадиган вақтини узайтиради.

Нерв-мушак касалликлари: бундай ҳолатларда препаратнинг таъсири кучайиши ҳам, сусайиши ҳам мумкинлиги сабабли, Ардуанни эҳтиёткорлик билан буюрилади. Оғир даражали миастения ёки Итон-Ламберт синдромида Ардуаннинг кичик дозалари яққол намоён бўлган самарани чақириши мумкин. Бундай беморларга бўлиши мумкин бўлган зарарни синчиклаб баҳолагандан кейин препаратни жуда кам дозаларда буюрилади.

Жигар касалликлари: Ардуанни фақат кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган зарардан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Хавфли гипертермия: Ардуанни текшириш жараёнида ҳам, клиник амалиётда ҳам хавфли гипертермия кузатилмаган. Миорелаксантни ҳеч қачон бошқа дори препаратларисиз қўлланмаслиги, шунингдек ушбу синдром маълум хавф омиллари йўқлигида ривожланиши мумкинлиги сабабли, шифокор синдромнинг илк белгилари, уни ташҳислаш усуллари ва даволаш ҳақида билиши керак.

Бошқалар:

Бошқа миорелаксантларда бўлгани каби, электролитлар баланси ва кислота-асос ҳолатини нормаллаштириш керак.

Гипотермия Ардуаннинг таъсирини узайтириши мумкин.

Гипокалиемия, дигитализация, диуретикларни қабул қилиш, гипермагниемия, гипокальциемия (трансфузия), дегидратация, ацидоз, гипопротеинемия, гиперкапния, кахексия ҳолати Ардуаннинг таъсирини кучайтириши ва узайтириши мумкин.

Бошқа миорелаксантлар каби, Ардуан парциал тромбопластин ва протромбин вақтини камайтириши мумкин.

Фақат янги тайёрланган эритмани қўллаш керак.

4.5 Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Қуйидаги дори препаратлари Ардуаннинг таъсирига таъсир қилиши мумкин.

  1. Таъсирини кучайтиради ёки узайтиради:
  • ингаляцион анестетиклар (галотан, метоксифлуран, эфир, энфлуран, изофлуран, циклопропан);
  • вена ичига юбориладиган оғриқсизлантирувчи воситалар (кетамин, фентанил, пропанидид, барбитуратлар, этомидат, γ-гидроксимой кислотаси);
  • бошқа қутбсизланмайдиган миорелаксантлар, олдин сукцинилхолинни қўлланиши;
  • баъзи антибиотиклар ва химиотерапевтик препаратлар (аминогликозидлар, пептидлар, имидазоллар, метронидазол ва бошқалар);
  • диуретиклар, α- ва β-блокаторлар, тиамин, МАО ингибиторлари, гуанидин, протамин, фенитоин, кальций каналларининг антагонистлари, магний тузлари, вена ичига юбориш учун лидокаин.
  1. Таъсирини сусайтиради:
  • олдиндан узоқ муддат давомида глюкокортикостероидлар, неостигмин, эдрофоний, пиридостигмин, норадреналин, азатиоприн, теофиллин, KCl, NaCl, CaCl2 ни қўллаш.
  1. Таъсирини кучайтиради ёки сусайтиради:
  • Олдиндан қутбсизлантирувчи миорелаксантларни қўллаш (доза, қўллаш вақти ва шахсий ўзлаштираолишлик роль ўйнайди).

 

4.6 Ҳомиладорлик ва лактация

Ардуанни ҳомиладорлар ва ҳомила учун хавфсизлигини тасдиқлаш учун етарли тажриба йўқ.

Ҳомиладорлик вақтида Ардуанни фақат кутилаётган яхши самара хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Магний тузлари нерв-мушак блокини кучайтириши мумкинлиги сабабли, токсикозни даволаш учун бундай препаратларни қабул қилаётган аёлларда миорелаксацияловчи самарани дорилар ёрдамида тўхтатиш етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда албатта периферик нервларни рағбатлантирувчи воситаларни қўллаш керак.

Кесарев кесиш

Умумий анестезия учун Ардуанни қўллаш бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, у Апгар кўрсаткичи, янги туғилган чақалоқларнинг мушак тонуси ва кардиоваскуляр адаптациясини ўзгартирмаслиги тахмин қилинади.

Фармакокинетик тадқиқотларда пипекуроний бромиди йўлдош орқали жуда кам концентрацияларда ўтиши ва киндик қонида аниқланиши аниқланган.

Ардуанни лактация даврида қўллаш бўйича клиник маълумотлар йўқ.

4.7 Препаратнинг автомобилни ва ишловчи машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири

Ардуаннинг миорелаксацияловчи таъсири тўхтаганидан кейин биринчи 24 соатда автомобилни бошқариш ва шикастланишнинг юқори хавфи билан боғлиқ бошқа машиналар билан ишлаш тавсия этилмайди.

4.8 Ножўя таъсири

Ножўя самаралар жадвалидаги рўйхат қуйидаги тез-тезлик тоифалари бўйича тузилган:

Жуда тез-тез (≥1/10)

Тез-тез (≥1/100 – <1/10)

Тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100)

Кам (≥1/10000 – <1/1000)

Жуда кам (<1/10000), номаълум (ёки маълум ахборотлар бўйича аниқлаб бўлмайди)

“Жуда кам” тез-тезликда қуйидаги ножўя самаралар ҳақида хабарлар мавжуд

Аъзолар ёки аъзолар тизимининг белгилариЖуда тез-тезТез-тезТез-тез эмасКамЖуда кам
Иммун тизими томонидан белгилар    Анафилактик реакция*
Моддалар алмашинуви томонидан белгилар ва алиментар синдромлар    Тетания
Руҳият томонидан белгилар    Уйқучанлик
Нерв тизими томонидан белгилар    Фалажлар
Кўз ва кўриш томонидан белгилари    Блефарит
Юрак томонидан белгилари    Аритмия, брадикардия, юрак фаолиятини сусайиши (бостирилиши), тахикардия ва қоринчалар фибрилляцияси**
Қон-томир тизими томонидан белгилар    Гипотония, вазодилатация
Нафас тизими ва медиастинал симптомлар    Апноэ, ҳансираш, ўпка гиповентиляцияси, бронхоспазм, йўтал
Таянч-ҳаракат тизими томонидан белгилари    Мушак кучсизлиги
Лаборатор силжишлар    Қон плазмасида K, Mg, Ca миқдорини бироз камайиши. Глюкоза миқдорини ошиши. Қонда мочевина концентрациясини ошиши. Юрак қисқаришлар сонини камайиши.

* Анафилактик реакциялар баъзида қутбсизланмайдиган миорелаксантларни қўллашда кузатилиши мумкин. Ардуаннинг инъекциясини қўлланганида фақат бир ҳолатда (аниқ тасдиқланмаган) анафилактик реакция (йўтал, бронхоспазм, юзни шиши, кўзни қизариши ва шиши) таърифланганлигига қарамасдан, препаратни қўллаш вақтида анафилактик реакцияни бартараф қилиш учун дориларни ва аппаратларни тайёрлаш керак. Анамнезида бошқа миорелаксантларга аллергик реакция бўлганида препаратни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки деполяризацияламайдиган миорелаксантлар орасида кесишган аллергия ривожланиши мумкин.

Гистаминни ажралаб чиқиши ва гистаминга ўхшаш реакциялар: Ардуан гистаминни ажратиб чиқарувчи таъсирга эга эмас.

** Ардуан препаратининг юрак-қон томир тизимига таъсири кам намоён бўлган, пипекуронийнинг кам намоён бўлган кардиоселектив, ваголитик хусусиятлари билан боғлиқ. Тана вазнига 0,10 мг/кг дозагача ганглиоблокловчи ёки ваголитик таъсири аниқланмаган, фақат айниқса наркозга киришда фторотан ёки фентанил бир вақтда қўлланганда кам намоён бўлган юрак-қон томир томонидан ножўя самаралар (артериал босимни пасайиши, брадикардия) кузатилган.

4.9 Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ёки нерв-мушак блокини узоқ муддат давом этиши ҳолларида ўпкани сунъий вентиляцияси спонтан нафас тиклангунигача давом эттирилади. Нафасни спонтан тикланишини бошида антидот сифатида антихолинэстераза ингибитори (масалан, неостигмин, пиридостигмин, эндрофоний) мувофиқ дозада юборилади. Спонтан нафас қониқарли тиклангунигача нафас фаолиятини синчковлик билан назорат қилиш керак.

  1. ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

5.1 Фармакодинамикаси

Фармакотерапевтик гуруҳи: периферик таъсир қилувчи миорелаксант

АТХ коди: М03А С06

Ардуан (пипекуроний бромиди) узоқ таъсир қилувчи қутбсизланмайдиган нерв-мушак блокатори ҳисобланади. Кўндаланг-тарғил мушак толаларининг охирида жойлашган ацетилхолиннинг никотинга-сезувчан рецепторлари билан компетитив боғлари туфайли сигнални нерв охирларидан мушак толаларига узатилишини блоклайди. Унинг антидотлари бўлиб антихолинэстераза ингибиторлари (масалан, неостигмин, пиридостигмин, эндрофоний) ҳисобланади. Деполяризацияловчи миорелаксантлардан (масалан, сукцинилхолин) фарқли равишда, Ардуан мушак фасцикуляциясини чақирмайди. Ардуан гормонал таъсир кўрсатмайди.

Ҳатто мушак контрактиллигини 90% га камайтириш учун зарур бўлган самарали дозадан (ED90) бир неча марта ортиқ дозалар ганглиоблокловчи, ваголитик ва симпатомиметик фаоллик кўрсатмайди.

Тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, мувозанатланган анестезияда пипекуроний бромидининг ED50 ва ED90 дозалари, мувофиқ равишда тана вазнига 0,03 ва 0,05 мг/кг ни ташкил қилади.

Тана вазнига 0,05 мг/кг га тенг доза турли операцияларда 40-50 минутлик мушак релаксациясини таъминлайди.

Пипекуронийнинг максимал таъсири дозага боғлиқ ва 1,5-5 минутдан кейин эришилади. 0,07-0,08 мг/кг га тенг дозаларда самараси тезроқ ривожланади. Дозани кейинчалик оширилиши препаратнинг таъсирини ривожланиши учун зарур вақтни қисқартиради ва препаратнинг таъсирини анча узайтиради.

5.2 Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганда бошланғич тақсимланиш хажми (Vdc): тана вазнига 110 мл/кг, тўйиниш босқичида (Vdss): 300±78 мл/кг, плазма клиренси (Cl): 2,4±0,5 мл/минут/кг, ўртача ярим чиқарилиш вақти (t1/2β) 121±45 минут, ўртача мавжуд бўлиш вақти (MRT) : 140 минутни ташкил қилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи дозаларни такрор юборилганда, агар дастлабки контрактилликни 25% тикланиш вақтида 0,01-0,02 мг/кг дозалар қўлланган бўлса, тўпланиш самараси аҳамиятсиз даражада бўлади,.

Учдан бир қисми ўзгармаган ҳолда, қолган қисми эса – 3-дезацетил-пипекуроний шаклида чиқарилади.

Клиник олди тадқиқотларининг маълумотларига кўра, пипекуронийни чиқарилишида жигар ҳам иштирок этади.

 

5.3 Клиника олди тадқиқотларнинг натижалари

Препаратни қўллаш хавфсизлигини ўрганиш бўйича ўтказилган клиника олди тадқиқотларнинг эътиборга молик маълумотлар аниқланмаган.

 

  1. ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР

6.1 Ёрдамчи моддалар

Инъекцион флаконда: маннитол.

Эритувчининг ампуласида: натрий хлориди, инъекция учун сув.

 

6.2 Номутаносиблик

Ардуан препаратини инфузион эритмалар билан аралаштириш тавсия этилмайди.

 

6.3 Яроқлилик муддати

3 йил.

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддатигача ишлатиш мумкин.

 

6.4 Сақлаш шароити

+2оС дан +8оС гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

6.5 Чиқарилиш шакли

Инъекция учун флакон: “flip-off” мажмуавий қалпоқчали резина тиқинли, 10 мл сиғимли тиниқ, шиша флакон.

Эритувчи ампуласи: синдириш учун нуқтали, 2 мл сиғимли, рангсиз, тиниқ шиша ампула.

5 пластмасса поддонлар флаконлар билан (ҳар бирида 5 флакондан) ва 5 пластмасса поддонлар ампулалар билан (ҳар бирида 5 ампуладан) картон қутида.

 

6.6 Дорихоналардан бериш тартиби

Фақат стационар шароитда қўллаш учун.

 

Улашиш: