Skip to main content

Арбидол® таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРБИДОЛ®

ARBIDOLUM

Препаратнинг савдо номи: Арбидол®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): умифеновир

Кимёвий номи: 6-бром-5-гидрокси-1-метил-4-диметиламинометил-2-фенилтиометилин-дол-3-карбон кислотаси гидрохлорид моногидратининг этил эфири.

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Бир таблетканинг таркиби:

Фаол модда: умифеновир (умифеновир гидрохлориди моногидрати (арбидол) умифеновир гидрохлоридига қайта ҳисоблаганда) – 50 мг ёки 100 мг.

Ёрдамчи моддалар:

ядроси: картошка крахмали – 31,860 мг ёки 63,720 мг; микрокристаллик целлюлоза – 57,926 мг ёки 115,852 мг; повидон-К30 (коллидон 30) – 8,137 мг ёки 16,274 мг; кальций стеарати – 0,535 мг ёки 1,070 мг; кроскармеллоза натрий (примеллоза) – 1,542 мг ёки
3,084 мг.

қобиғи: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 4,225 мг ёки 8,450 мг; титан диоксиди – 1,207 мг ёки 2,415 мг; макрогол-4000 (полиэтиленгликоль-4000) – 0,471 мг ёки 0,942 мг; полисорбат-80 (твин-80) – 0,097 мг ёки 0,193 мг (50 мг ва 100 мг дозалар учун)

ёки

Адвантия™ Прайм 390035ZP01 (Advantia™ Prime 390035ZP01) – 6 мг [Гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза), титан диоксиди, макрогол-4000 (полиэтиленгликоль-4000), полисорбат-80 (твин-80)] – 50 мг доза учун.

Таърифи: оқдан оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган думалоқ, икки томонлама қавариқ таблеткалар. Синдирилганида оқдан кўкимтир-сарғиш ёки оч-сариқ тусли оқ рангли.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита

АТХ коди: J05AX.

Фармакологик хусусиятлари

Вирусларга қарши восита. Оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) билан ассоциацияланган А ва В грипп вируслари ва коронавирусни специфик бостиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузия) ингибиторларига киради, вирус гемагглютинини билан ўзаро таъсирга киришади ва вируснинг хужайра қобиғи ва хужайра мембраналарини қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммуномодулятор таъсир кўрсатади. Интерферон индукцияловчи фаолликка эга, иммунитетнинг гуморал ва хужайравий реакцияларини, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Вирусли инфекциялар билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланиши, шунингдек сурункали бактериал касалликларни зўрайишини сусайтиради.

Вирусли инфекциялардаги терапевтик самарадорлиги умумий интоксикациянинг ва клиник кўринишларининг яққоллигини пасайиши, касалликнинг давомийлигини қисқариши билан намоён бўлади.

Кам заҳарли препаратларга (LD50>4 г/кг) киради. Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига қандайдир салбий таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Тез сўрилади ва барча аъзолар ва тўқималарга тақсимланади. 50 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1,2 соат ўтгач , 100 мг дозада – 1,5 соат ўтгач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соатга тенг. Тахминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан сафро билан (38,9%) ва кам миқдорда (0,12%) буйрак орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.

Қўлланилиши

Катталар ва болаларда қуйидагиларни олдини олиш ва даволашда қўлланади:

– А ва В гриппи, ЎРВИ, оғир ўткир реапиратор синдроми (ОЎРС) (шу жумладан бронхит, пневмония билан асоратланган);

– иккиламчи иммун танқислиги ҳолатлари;

– сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволаш.

Операциялардан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш ва иммун статусини нормаллаштириш.

3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин. Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг,
6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (100 мг дан
2 таблета ёки 50 мг дан 4 таблетка).

Носпецифик олдини олиш учун:

-грипп ва бошқа ЎРВИ беморлар билан бевосита мулоқатда:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига 1 марта 10-14 кун давомида.

– грипп ва бошқв ЎРВИ эпидемияси даврида, сурункали бронхитни зўрайишини, герпетик инфекцияни қайталанишини олдини олиш учун:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг ҳафтада 2 марта 3 ҳафта давомида.

– ОЎРС ни олдини олиш учун (бемор билан мулоқатда): катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 200 мг дан кунига бир марта 12-14 кун давомида.

– операциялардан кейинги асоратларни олдини олиш учун:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейинги 2-5-нчи кунларда.

Даволаш учун.

– асоратсиз грипп, бошқа ЎРВИ:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида.

– грипп, бошқа ЎРВИ асоратларини ривожланиши билан (бронхит, пневмония ва бошқ.):

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 дан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 1 марта 4 ҳафта давомида.

Оғир ўткир респиратор синдром (ОЎРС):

  • 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида.

Сурункали бронхит, герпетик инфекцияни мажмуавий даволашда:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 кун давомида, сўнгра бир марталик доза ҳафтада 2 марта 4 ҳафта давомида.

3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар –
    200 мг суткада 4 марта (хар 6 соатда) 5 кун давомида.

Ножўя таъсирлари

Кам – алергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бирга буюрилганида салбий самаралар аниқланган эмас.

Махсус кўрсатмалар

Марказий нейротроп фаоллик номоён қилмайди ва тиббиёт амалиётида олдини олиш мақсадларида амалда соғлом бўлган турли, шу жумладан юқори диққатни ва харакатлар координациясини талаб қилувчи (транспорт хайдовчилари, операторлар ва бошқ.)  касб эгаларида қўлланиши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг, 100 мг.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

10, 20, 30 ёки 40 таблеткадан полимер банкада.

1, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрамлар ёки 10, 20, 30 ёки 40 таблеткадан полимер банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

Улашиш: