• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Анзол

Home Йўриқномалар Анзол
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

AНЗОЛ

ANZOLUM

Препаратнинг савдо номи: Анзол

Таъсир этувчи модда (ХПН): альбендазол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: альбендазол.

ёрдамчи моддалар: сахароза, натрий сахарини, метилпарабен, пропилпарабен, натрий крахмал гликоляти, коллоидли силикон диоксиди, қулупнай ароматизатори, тальк, магний стеарати.

Таърифи: оқ рангли оч сариқ тусли, кулранг доғли, капсуласимон, икки томони қавариқ, бир томонида рискаси билан таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

АТХ коди: Р02СА03

 

Фармакологик хусусиятлари

Антигельминт таъсир доираси кенг препарат, моно ва полиинвазияларга нисбатан фаол. Анзол гижжаларда хужайра тубулини ҳосил бўлишга тўсқинлик қилади, бу эса личинка ёки катта гижжаларга глюкозани утилизациясини қайтмайдиган бузилишини чақиради. Гижжалар ҳаракатланишини йўқотади ва организмдан чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Альбендазол тез ва тўлиқ метаболизмга учрайди, унинг асосий метаболити альбендазол сульфоксиди аниқланадиган концентрацияларда қон оқимига тушади. Препаратни бир марта қўлланадиган 400 мг дозасини ярим чиқарилиш даври 8 дан 9 соатгача. Альбендазолни плазмадаги чўққи концентрацияси бир марталик 400 мг дозани қабул килингандан 2 соатдан кейин кузатилади ва 0,20-0,94 мкг/мл ни ташкил килади. Қабул килингандан кейин препаратни 0,1 дан 0,9% гачаси альбендазол сульфоксиди кўринишида сийдик орқали 24 соат давомида чиқарилади.

Доза оширилганда Анзолни концентрацияси бироз ортади.

Альбендазол ва унинг метаболитлари йулдош ва гематоэнцефалик тўсиқлари орқали ўтади.

Қўлланилиши

Аскаридоз, трихоцефалез, анкилостомидоз, энтеробиоз, стронгилоидоз, тенниоз, трихинеллез, эхинококкоз, цистицеркоз ва бошка нематодозлар, қўшилган гельминтозлар, лямблиоз, микроспоридиоз билан касалланган беморларни даволлашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қўлланади. Овқатдан 15-20 минутдан кейин. Катталар учун суткалик доза бир қабулда 400 мг (1 таблетка). Болалар учун суткалик доза 1 кг тана огирлигига 6 мг дан.

Препарат қабул қилингандан сўнг сурги воситалар қабул қилиш ва махсус пархез шарт эмас.

Гельминт тури

 

Препаратнинг дозаси Кабул килиниши
Аскаридоз

Трихоцефалез

Суткалик доза – тана вазни 60 кг ва ундан ортиқ бўлганда 400 мг;  тана вазни 60 кг дан кам бўлганда эса 1 кг тана вазнига – 5 мг дан Бир мартада, еки икки мартада қабул қилинади
Энтеробиоз 1 кг тана вазнига 5 мг дан

 

Бир марта қабул қилинади. 14 кундан кейин эса, худди шу доза ва худди шундай тартибда қайта қабул қилинади.
Стронгилоидоз

Анкилостомидоз

1 кг тана вазнига 10 мг дан 3 кунда бир марта
Трихинеллез 1 кг тана вазнига 10 мг дан 2 мартадан 7-10 кун давомида
Токсокароза 1 кг тана вазнига 10 мг дан Овқатдан кейин 2 марта 10 кун давомида
Гидатидозный

Эхинококкоз

1 кг тана вазнига 10 мг дан 2-3 марта

Даволаш курси 3 циклда 28 кундан. Ҳар бир курс оралигидаги танаффус 14 кун.

Цистицеркоз 1кг тана вазнига 10 мг дан 2-3 марта

Даволаш курси 28-30 кун.

Лямблиоз 400 мг дан 5 кун давомида.

Ножўя таъсирлари

Кунгил айниши, аллергик реакциялар, лейкоцитлар сонини қайтувчи ошиши (хусусан нейтрофилларни) мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат ҳомиладорлик, эмизиш, қон яратилишини бузилиш, жигар циррози, ҳамда 2 ёшга тўлмаган болаларда қўлланмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Зарурат бўлганда симптоматик даво ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Чайнов таблеткалари 400 мг дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлик муддати

3 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
2
181 Views
ОлдингисиТиббий этил спирти 70%20.03.2018
Анузол-Фармаприм20.03.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Анзол
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.