Skip to main content

Антиоксикапс с цинком капсулалар

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИОКСИКАПС С ЦИНКОМ

ANTIOXYCAPSUM ZINCA

 

Препаратнинг савдо номи: Антиоксикапс с цинком

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: бета-каротиннинг мойдаги 30% суспензияси кўринишида – 6 мг, a-токоферилацетати – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух оксиди кўринишида рух –
8 мг.

Ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи, асалари муми, тозаланган лецитин.

Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, титан диоксиди,

бўёвчи: қизил бўёвчи Е129.

Таърифи: узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси – қизил рангли, ачимаган ҳидли мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламланиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар минераллар билан.

АТХ коди: A11JB.

Фармакологик хусусиятлари

“Антиоксикапс с цинком” нинг фармакологик фаоллиги унда сақланувчи қуйидаги витаминларнинг мажмуавий таъсири белгилайди: аскорбин кислотаси, альфа-токоферилацетати, бета-каротин ва рух.

Аскорбин кислотаси организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

a-Токоферилацетати организмда ёғларни оксидланишини ва улардан заҳарли перекислар ҳосил бўлишини ингибирлайди, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини турғунлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар ва бошқалар мембраналарининг тузилмаси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафас олишини тартибга солишда ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида қатнашади. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғлантирилган тухум, йўлдош ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин антиоксидант, иммуномодулловчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, уни фаол кислородни боғлаш қобилияти ҳисобига ва, шундай қилиб, ташқи муҳитни нохуш омилларини таъсири ёки организмда патологик жараёнлар ривожларишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар томонидан хужайра структурасини бузилишини ҳимоя қилади.

Рух В гуруҳи витаминларини яхшироқ ўзлаштирилиши ва таъсирига ёрдам беради, панкреатик ширанинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, эндокрин бошқариш, рухий реакцияларни шаклланишида, қатор гормонларни, шу жумладан жинсий аъзоларнинг ҳам гормонларини ҳосил бўлишида қатнашади. У шунингдек организмнинг биокимёвий реакцияларида, қон ҳосил бўлиш жараёнида иштирок этади. Рух хужайралар мембранасини ҳимояловчи ва турғунлаштирувчи ферментлар таркибига киради, нуклеин кислоталари, оқсиллар, ёғлар, углеводларни метаболизмида, шунингдек иммунокомпетент хужайраларнинг ўзаро таъсири жараёнларида қатнашади.

Қўлланилиши

“Антиоксикапс с цинком” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни мажмуавий даволашда кўрсатилган:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва рух ионларининг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;
  • организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва рухий бузилишларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион, касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • турли этиологияли астеник ҳолатларда;
  • алкоголли абстинент синдромини ва никотинга қарамликни мажмуавий даволашда;
  • мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда.

Қўллаш усули ва дозалари

“Антиоксикапс с цинком” овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Олдини олиш курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.

Даволаш мақсадида “Антиоксикапс с цинком”нинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасини, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига ва рухга бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мис танқислиги, анемия ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситалар самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларнинг перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Махсус кўрсатмалар

Сутли маҳсулотларни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки бунда рухнинг овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилиши тормозланади.

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.

Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик норма оширилганида “Антиоксикапс с цинком” қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2, 3 ёки 4 контур уяли ўрамдан қутида.

Сақлаш шароити

Намликлан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: