Skip to main content

Антикоф

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИКОФ

ANTIKUFF

 

Препаратнинг савдо номи: Антикоф

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): декстрометорфан гидробромиди . . хлорфенирамин малеати

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

Декстрометорфан гидробромиди …………..10 мг

Хлорфенирамин малеати…………………………4 мг

Ёрдамчи моддалар:

Бўёвчи: Кармоизин ва Сансет Еллоу

Таърифи: тўқ сариқдан қизғиш-тўқ сариқ раглигача бўлган, ширин таъмли ва яқимли ҳидли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита

Фармакологик таъсири

Препарат, умуман, унинг таркибига кирувчи фаол моддалар билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, антигистамин, йўталга қарши ва шишга қарши хусусиятларга эга.

Дестрометорфан гидробромиди – йўталга қарши восита. Марказий таъсир кўрсатиб йўтал бўсағасини оширади. У оғриқ қолдирувчи ва бошқа қўшимча хусусиятларга эга эмас.

Хлорфенирамин малеати – қўлланганидан кейин меъда-ичак йўлларида секин ва тўлиқ сўрилади. Сmax га эришиш вақти 2,5 дан 6 соатгача.

Биокираолиш индекси тахминан 25% дан 50% гача. Препаратнинг катта қисми (70%) плазма оқсиллари билан боғланади. Хлорфенирамин малеати асосан юмшоқ тўқималарда, шу жумладан марказий нерв тизимида тақсимланади. Унинг ярим чиқарилиш даври – Т1/2 2 соатдан 43 соатгача ўзгариб туради ва таъсир давомийлиги 4 соатдан 6 соатгачани ташкил этади. Модданинг катта қисми метаболизмга учрайди. Ўзгармаган қисми ва метаболитлари сийдик билан, кам миқдорда аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергияга қарши, йўталга қарши сироп, балғамли йўтал ва аллергия ёки яллиғланиш билан боғлиқ томоқ, бурунни таъсирланиши ва кўз ёшини оқиши каби юқори нафас йўллари касаллик симптомларини симптоматик даволаш учун мўлжалланган.

Қўллаш усули ва дозалари.

Ичга буюрилади. Болалар учун тавсия этиладиган дозаси: (2-6 ёш) -1,25 мл (1/4 чой қошиқ) дан кунига 4 марта.

Болалар: (6 ёшдан ошган) – 2,5 мл (1/2 чой қошиқ) кунига 4 марта.

Катталар: 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 4 марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат жиддий ножўя самаралар чақирмайди. Баъзида: уйқуни бузилиши, галлюцинациялар, бурун шиллиқ қаватини зичлашиши (кўпинча дозани ошириб юборилганида), кўришни хиралашиши, хавотирлик, сийишни қийинлашиши ёки оғриқ билан кечиши, кейинчалик простата гиперплазияси, бош айланиши, оғиз, бурун ва томоқни қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уриши, қулоқда шовқин, меъдада дискомфорт ёки оғриқ, тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Юқори дозада узоқ муддат қўлланганда жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, тромбоцитопеник пурпура ва агранулоцитоз юз бериши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлиги, шунингдек буйрак ва жигар касалликлари бўлган пациентларда сиропни қўллаш мумкин эмас. Шунингдек антигистамин препаратларини бронхиал астмани даволашда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Декстрометорфан гидробромиди биринчи навбатда цитохром Р450 CYP2D6 изоферменти ёрдамида метаболизмга учрайди; ушбу фермент ингибиторлари, шу жумладан, амиодарон, флуоксетин, галоперидол, пароксетин, пропафенон, хинидин ва тиоридазин билан ўзаро таъсирини эътиборга олиш керак.

Хлорфенирамин малеати. Седатив антигистамин препаратлар, алкоголь, барбитуратлар, ухлатувчи воситалар, опиоид анальгетиклар, седатив ва анксиолитик антипсихотик препаратлар каби марказий нерв тизими депрессантларининг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Седатив антигистамин препаратлар, атропин ва баъзи антидепрессантлар каби бошқа антимускарин препаратлари билан аддитив антимускарин таъсирга эга.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат ўта зарур ҳолларда қўллаш керак.

Препаратни янги туғилган чақалоқлар, чала туғилган болалар ва эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.

Қўллашдан олдин сиропни яхшилаб чайқатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қисқа вақт даврида 150 мг/кг доза қабул қилинганида тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, иштаҳани йўқолиши, кейинроқ жигар соҳасида оғриқ, ўртача даражадаги лоҳаслик, тахикардия ва/ёки ўртача даражали гипертензия бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш (қусишни чақириш керак), ацетилцистеин, симптоматик воситаларни юбориш.

Чиқарилиш шакли

100 мл ичга қабул қилиш учун эритма пастик флаконда, тўпламда ўлчов стаканчаси билан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин ва ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил

Флакон очилганидан кейин – 1 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: