• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Антифлат таблеткалар

Home Йўриқномалар Антифлат таблеткалар
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНТИФЛАТ

ANTIFLAT

 

Препаратнинг савдо номи: Антифлат

Таъсир этувчи модда (ХПН): симетикон

Дори шакли: чайналадиган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 42 мг симетикон;

ёрдамчи моддалар: глицерилмоностерарат, аччиқ фенхел меваларининг эфир мойи, қалампир ялпиз эфир мойи, зирани эфир мойи, сувсиз глюкоза, сахароза.

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли, ўзига хос ёқимли ҳид ва таъмга эга таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ел ҳайдовчи восита

АТХ коди: А03АХ13.

 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Ел ҳайдовчи восита. Фазаларни бўлиниши чегарасида сирт таранглигини пасайтириб, овқат массалари ва меъда-ичак йўлларининг шиллиғида газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва парчаланишига ёрдам беради. Бунда ажаралиб чиққан газлар ичак девори орқали қисман сўрилади, шунингдек ичак перистальтикаси ёрдамида организмдан чиқарилади. Соно – ва рентгенографияда тасвирни ўчиб кетиши ва  доғларни олдини олади; контраст препаратлар йўғон ичакнинг шиллиқ қаватининг барча соҳаларига яхши, тўлиқ камраб олишига ёрдам бериб, контраст плёнкада тасвирни узилиб қолишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Препаратни таъсир этувчи моддаси – симетикон кимёвий ва физиологик нуқтаи назардан инерт модда бўлганлиги туфайли, у организмда сўрилмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Меъда–ичак йўлларида газларни кучли ҳосил бўлиши ва газларни тўпланиши (метеоризм, Ремгельд синдроми, аэрофагия, операциядан кейинги даврда газларни ҳосил бўлиши);
  • қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларини диагностик муолажаларга тайёрлаш;
  • гастроскопияда кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш учун қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткани чайнаб, ичга қабул қилинади. Препаратни овқатдан кейин ёки овқат билан бирга қабул қилинади.

Кучли газ ҳосил бўлиши ва метеоризмда:

катталарга 1-2 таблеткадан кунига 3 марта, зарурат бўлганида кечқурун 1-2 таблеткадан қўлланилади. Қорин бўшлиғини текшириш муолажаларига тайёрлаш: текширувдан 2 кун олдин 2-3 таблеткадан овқатдан кейин, шунингдек текширув куни эрталаб қабул қилинади.

Болалар учун катталар учун мўлжалланган дозанинг ярми қўлланилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи моддага ёки препаратни ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан клиник ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Чайналадиган таблеткалар: 1 таблетка 0,25 г сахароза ва 0,3 г глюкоза сақлайди, бу
0,05 нон бирлигига мос келади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида асоратлар қайл қилинмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланмасин!

 

Чиқарилиш шакли

Чайналадиган таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ/Al блистерда. 5 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Яроқлилик муддати

3 йил

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
4
629 Views
ОлдингисиАнтифлат суспензия20.04.2018
Антифлу Кидс20.04.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Антифлат таблеткалар
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.