Skip to main content

Амоклан® форте

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМОКЛАНÒ ФОРТЕ

AMOCLAN FORTE

Препаратнинг савдо номи: Амоклан® форте

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амоксициллин тригидрати, калий клавуланати

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: тригидрат шаклида 500 мг амоксициллин ва калийли тузи шаклида 125 мг клавулан кислотаси;

ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликоляти, аэросил, магний стеарати, микрокристал целлюлоза, сепифилм.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, овал шаклли, бир томонида «Н4» гравировкаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал восита (пенициллинлар мажмуаси).

АТХ коди: J01CR02.

 

Фармакологик хусусиятлари

Амоксициллин бактерияларнинг ҳужайра деворини интеграл структур компоненти ҳисобланган пептидогликан биосинтези жараёнида иштирок этувчи бир ёки ундан ортиқ ферментларни (кўпинча пенициллинни боғловчи, ПСБ деб номланувчи оқсилларни) ингибирловчи ярим синтетик пенициллин (бета-лактам антибиотик) ҳисобланади.

Пептидогликаннинг синтезини ингибирланиши ҳужайра деворининг мустаҳкамлигини бузилишига ва оқибатда ҳужайрани лизиси ва нобуд бўлишига олиб келади.

Амоксициллин резистент бактериялар ишлаб чиқарувчи бета-лактамазалар таъсирида парчаланади, шунинг учун ушбу ферментларни ишлаб чиқарувчи микроорганизмларга нисбатан фаол эмас.

Клавулан кислотаси тузилиши жиҳатидан пенициллинларга ўхшаш бета-лактам ҳисобланади. У айрим бета-лактамазаларни фаолсизлантиради, шу билан амоксициллинни фаолсизланишини олдини олади. Клавулан кислотасининг алохида ўзи клиник жиҳатдан фойдали антибактериал самара кўрсатмайди.

Бактерияларни бостирувчи минимал концентрация (МБК) дан юқорироқ концентрацияни таъминлаб туриш вақти (Т>МБК) амоксициллиннинг асосий детерминант самарадорлиги сифатида қабул қилинган.

Резистентликни ривожланиш механизмлари

Амоксициллин/клавулан кислотасига нисбатан резистентликни ривожланишининг иккита асосий механизми:

  • клавулан кислотасининг ингибирловчи таъсирига сезгир бўлмаган бактериал бета-лактамазалар, шу жумладан В, С ва D синфига мансуб бета-лактамазалар томонидан препаратни фаолсизланиши;
  • пенициллинни боғловчи оқсилларни ўзгариши натижасида, антибактериал препаратларнинг нишон тузилмаларга (тўқималарга) яқинлиги пасаяди.

Бактерияларнинг деворини антибиотикни ўтказмаслиги ёки бактерияларнинг ҳужайрасидан препаратни фаол чиқариб ташланиш механизмлари резистентликнинг бевосита сабаби бўлиши ёки, айниқса, грамманфий бактерияларда уни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Сезувчанликнинг чегаралари

Амоксициллин/клавулан кислотасининг сезувчанлик МБК бўйича чегаралари антибиотикка сезувчанликни баҳолаш бўйича Европа қўмитаси (EUCAST) томонидан белгиланган чегараларга мос келади.

Микроорганизм Сезувчанлик чегаралари (мкг/мл)
  Сезувчанлик Оралиқ сезувчанлик Резистентлик
Haemophilus influenzae1 ≤ 1 > 1
Moraxella catarrhalis1 ≤ 1 > 1
Staphylococcus aureus2 ≤ 2 > 2
Коагулазо-негатив стафилококклар2 ≤ 0,25 > 0,25
Enterococcus1 ≤ 4 8 > 8
Streptococcus A, B, C, Gb ≤ 0,25 > 0,25
Streptococcus pneumoniae3 ≤ 0,5 1-2 > 2
Энтеробактериялар1,4 > 8
Грамманфий анаэроблар1 ≤ 4 8 > 8
Граммусбат анаэроблар1 ≤ 4 8 > 8
Бактерияларнинг турга хос бўлмаган чегаралар1 ≤ 2 8 > 8
1Олинган кўрсатмалар амоксициллиннинг концентрацияларига мос келади. Сезувчанликни баҳолаш мақсадида клавулан кислотасининг фиксацияланган – 2 мг/л концентрацияси ишлатилади.

2Олинган кўрсаткичлар оксациллиннинг концентрацияларига мос келади.

3Жадвалдаги энг юқори кўрсаткичлар ампициллинга нисбатан сезувчанлик чегараларига асосланган.

4 Резистентлик чегараси, R > 8 мг/л, резистентлик механизмлари бўлган барча ажратиб олинган штаммларнинг антибиотикларга нисбатан резистентлигини кафолатлайди.

5Жадвалдаги энг юқори кўрсаткичлар бензилпенициллинга нисбатан сезувчанлик чегараларига асосланган.

Микроорганизмларнинг айрим турлари учун резистентликни тарқалиши географик ва вақт боғлиқлиги билан характерланади, шу сабабли даволашни бошлашдан олдин, айниқса оғир инфекцияларда, антибиотикка резистентлик бўйича маҳаллий штамлари ҳақида маълумотларни олиш мақсадга мувофиқдир. Антибиотикларга резистентлик хусусидаги маҳаллий кўрсаткичлар хеч бўлмаганда баъзи турдаги инфекцияларга нисбатан препаратнинг фойдасига шубҳа туғдирса тегишли мутахассисларга ёрдам тариқасида мурожаат қилиш керак.

Одатдаги сезгир турлар

Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecalis, Gardnerella vaginalis, Staphylococcus aureus (метициллинга чидамли штаммлари)£, Streptococcus agalactiсae, Streptococcus pneumonia1, Streptococcus pyogenes ва бошқа бета-гемолитик стрептококклар, Streptococcus viridans гуруҳи.

Грамманфий аэроблар: Actinobacillus actinomycetemcomitans, Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Haemophilus influenza2, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae§, Pasteurella multocida.

Анаэроблар:  Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp.

Орттирилган резистентлик ривожланиши мумкин бўлган турлар

Граммусбат аэроблар:  Enterococcus faecium$

Грамманфий аэроблар: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris

Табиий чидамлилиги бўлган турлар

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter spp. Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Legionella pneumopnila, Morganella morganii, Providencia spp., Pseudomonas spp., Serratia spp., Stenotrophomas maltophilia

Бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumonia, Chlamydia psittaci, Caxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniae.

$ Орттирилган резистентлик механизми йўқлигида, табиий оралиқ сезувчанлик.

£ Метициллинга чидамли барча стафилококклар амоксициллин/клавулан кислотасига ҳам чидамлидир.

  • Бета-лактамазаларга боғлиқ бўлмаган, амоксициллинга чидамлилиги бўлган барча штаммлар амоксициллин/клавулан кислотасига чидамлидир.

1 Streptococcus pneumonia нинг пенициллинга чидамли штаммлари чақирган инфекцияларни, препаратнинг ушбу дори шакли билан даволаш мумкин эмас (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

2 Европа Ҳамжамиятининг айрим мамлакатларида 10% дан юқори частотада учрайдиган, сезувчанлиги паст штаммлари аниқланган.

Фармакокинетикаси

рН нинг физиологик кўрсаткичи оралиғида амоксициллин ва клавулан кислотаси сувда тўлиқ эрийди. Препаратнинг иккала компоненти хам ичга қабул қилингандан кейин тез ва яхши сўрилади. Агар препаратни бевосита овқатдан олдин қабул қилинса, уларни сўрилиши яхшиланади. Ичга қабул қилинганда амоксициллин ва клавулан кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% га етади. Иккала компонентнинг хам плазмадаги концентрациясининг профили бир хил бўлиб, ҳар бир модда учун чўққи концентрациясига (Тmax) эришиш вақти тахминан бир соатни ташкил қилади.

Соғлом кўнгиллилар гуруҳи 500 мг/125 мг таблеткалари кўринишида мажмуавий препаратни оч қоринга кунига икки марта қабул қилганларида, зардобда максимал концентрациялар (Сmax) мувофиқ равишда амоксициллин учун 7,19±2,26 мкг/мл ни ва клавулан кислотаси учун 2,40±0,83 мкг/мл ни ташкил қилган. Зардобда максимал концентрацияларга эришиш вақти (Тmax) амоксициллин учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,5) ва клавулан кислотаси учун 1,5 соатни (диапазон 1,0-2,0) ташкил қилган. Ярим чиқарилиш даври – T1/2 нинг ўртача кўрсаткичлари амоксициллин учун 1,15±0,20 соатни ва клавулан кислотаси учун 0,98±0,12 соатни ташкил қилди.

Ичга қабул қилингандан кейин зардобда эришиладиган амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрациялари, амоксициллин ёки клавулан кислотасининг эквивалент дозаларини алоҳида ичга қабул қилиш натижасида олинадиган концентрациялари билан бир хил.

Плазмадаги клавулан кислотасининг умумий миқдорини тахминан 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорини тахминан 18% оқсиллар билан боғланган ҳолда бўлади. Тахминий тақсимланиш ҳажми амоксициллин учун тахминан 0,3-0,4 л/кг ва клавулан кислотаси учун тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади.

Вена ичига юборилганидан сўнг амоксициллин ва клавулан кислотаси қовуқ, қорин девори тўқималари, тери, ёғ тўқимаси, мушак тўқималари, синовиал ва перитонеал суюқликларда, ўт-сафро ва йирингда аниқланади. Амоксициллин орқа мия суюқлигига жуда оз миқдорда киради холос.

Амоксициллин кўпчилик пенициллинлар каби кўкрак сутига ўтади. Клавулан кислотасининг жуда оз миқдори ҳам кўкрак сутида аниқланади.

Амоксициллин ҳам, клавулан кислотаси ҳам йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Амоксициллин дастлабки дозасининг кўпи билан 10-25% га эквивалент бўлган ҳажмларда нофаол пеницил кислотаси шаклида сийдик билан қисман чиқарилади. Клавулан кислотаси одам организмида жадал метаболизмга учрайди, сийдик ва ахлат билан, шунингдек нафас йўллари орқали карбонат ангидриди ҳолида чиқарилади.

Амоксициллинни асосий чиқарилиш йўли буйраклар орқали бўлса, айни пайтда клавулан кислотаси организмдан буйрак ва буйракдан ташқари механизмлар ёрдамида чиқарилади.

Амоксициллин/клавулан кислотасининг мажмуаси соғлом шахсларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан бир соат ва ўртача умумий клиренси тахминан 25 л/соат билан ифодаланади.

Амоксициллин/клавулан кислотасининг 250 мг/125 мг ёки 500 мг/125 мг таблеткаларини бир марта қабул қилинганидан кейин, амоксициллиннинг тахминан 60-70% ва клавулан кислотасининг тахминан 40-65% биринчи 6 соат давомида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. 24 соатлик давр давомида сийдик билан чиқарилиш даражаси амоксициллин учун 50-85% ва клавулан кислотаси учун 27-60% ни ташкил қилади. Клавулан кислотасининг максимал ҳажми препарат юборилганидан кейин биринчи икки соат давомида чиқарилади.

Ёш

3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар, каттароқ ёшдаги болалар ва катталарда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври бир хил. Жуда кичик ёшдаги болаларга (шу жумладан, чала туғилган чақалоқларга) ҳаётининг биринчи ҳафтасида буйраклар орқали чиқариш йўли етилмаганлиги сабабли препаратни кунига икки мартадан ортиқ юбориш мумкин эмас. Кекса ёшдаги шахсларда буйраклар фаолиятини пасайиши мумкинлигини назарда тутиб, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танланади ва заруарт туғилганида буйраклар фаолиятини мунтазам текшириб турилади.

Жинси

Амоксициллин ёки клавулан кислотасининг фармакокинетикаси пациентнинг жинсига боғлиқ эмас.

Буйраклар фаолиятини бузилиши

Амоксициллин ва клавулан кислотасининг плазмадан умумий клиренси буйраклар фаолиятини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Клиренсини пасайиши клавулан кислотасига нисбатан амоксициллинда яққолроқ кузатилади, чунки амоксициллиннинг кўпроқ қисми буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида дозалар шундай танланадики, унда клавулан кислотасининг адекват даражаларини тутиб туриш билан бирга, амоксициллинни ҳаддан ташқари кўп тўпланишига йўл қўймаслик керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг).

Жигар етишмовчилиги

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади ва жигар фаолиятини мунтазам назорат қилинади.

Қўлланилиши

Амоклан форте катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади:

  • ўткир бактериал синусит (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);
  • ўткир ўрта отит;
  • сурункали бронхитни зўрайиши (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида);
  • касалхонадан ташқари пневмония;
  • цистит;
  • пиелонефрит;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, хусусан тери ости ёғ клетчаткасини яллиғланиши, ҳашоротларни чақиши, тишларнинг тарқалган флегмонали оғир абсцесслари;

Антибактериал препаратларни мувофиқ равишда қўллаш бўйича расмий қўлланмаларни ҳисобга олиш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалар амоксициллин ва клавулан кислотасининг миқдорини акс эттиради.

Алоҳида инфекцияларни даволаш учун дозани танлаш қуйидаги омилларга асосланиши керак:

  • тахмин қилинган қўзғатувчилар ва уларни антибактериал препаратларга сезувчанлик;
  • инфекциянинг оғирлиги ва локализацияси;
  • пациентнинг ёши, оғирлиги ва буйраклар фаолияти, қуйида кўрсатилган.

Препаратнинг бошқа дори шаклларини (масалан, амоксициллиннинг юқорироқ дозалари ва/ёки амоксициллин/клавулан кислотасининг бошқача нисбати) қўллаш мумкинлиги заруратга қараб кўриб чиқилади.

Препаратни тавсия қилинганидан паст дозаларда қабул қилинганда катталар ва тана вазни >40 кг бўлган болалар умумий суткалик доза 1500 мг амоксициллин/375 мг клавулан кислотасини, тана вазни <40 кг бўлган болалар эса, умумий суткалик доза 2400 мг амоксициллин/600 мг клавулан кислотасини оладилар. Амоксициллиннинг юқори суткалик дозаларини қўллаш зарурати туғилганида, клавулан кислотасининг кўзда тутилмаган юқори суткалик дозаларини юборишни олдини олиш мақсадида, препаратнинг бошқа дори шаклини танлаш тавсия қилинади.

Даволаш давомийлиги пациентнинг даволашга жавоб реакциясига қараб аниқланади. Айрим инфекциялар (масалан, остеомиелит) узоқроқ даволашни талаб этади. Даволаш давомийлиги препаратнинг дозасини қайта кўриб чиқмасдан 14 кундан ошмаслиги керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимидаги узоқ муддатли даволаш ҳақидаги маълумотга қаранг).

Катталар ва тана вазни > 40 кг болалар

Бир таблеткадан суткада уч марта.

Тана вазни < 40 кг бўлган болалар

Суткада 20 мг/5 мг/кг дан 60 мг/15 мг/кг гача дозаларда, уч марта қабул қилишга буюрилади.

Болаларни даволаш учун препарат таблеткалар ва суспензия кўринишида ишлатилади. Олти ёшгача бўлган болаларни даволаш учун суспензияни ишлатган афзал.

Икки ёшгача бўлган болаларни даволаш учун суткада 40 мг/10 мг/кг дан юқори дозалардаги препаратнинг фаол компонентларни 4:1 нисбатидаги дори шаклларини қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ.

Кекса ёшдаги беморлар

Дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Дозани амоксициллиннинг тавсия қилинган максимал дозасидан келиб чиқиб тўғриланади.

Креатинин клиренси кўрсаткичлари минутига 30 мл дан юқори бўлган пациентларга дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Катталар ва тана вазни ≥ 40 кг болалар

КК: 10-30 мл/мин 1 таблетка суткада икки марта.
КК: < 10 мл/мин 1 таблетка суткада бир марта.
Гемодиализ 1 таблетка ҳар 24 соатда плюс 500 мг/125 мг диализ вақтида ва яна худди шундай доза диализнинг охирида (чунки зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси диализнинг фонида пасаяди) буюрилади.

Тана вазни < 40 кг бўлган болалар

КК: 10-30 мл/мин 15 мг/3,75 мг/кг суткада икки марта (максимал 500 мг/125 мг суткада икки марта) буюрилади.
КК: < 10 мл/мин 15 мг/3,75 мг/кг суткада бир марта (максимал 500 мг/125 мг) буюрилади.
Гемодиализ 15 мг/3,75 мг/кг суткада бир марта.

Гемодиализдан олдин 15 мг/3,75 мг/кг суткада бир марта.

Препаратнинг қонда мувофиқ концентрацияларини тиклаш учун гемодиализдан кейин яна бир 15 мг/3,75 мг/кг дозани қабул қилиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун. Меъда-ичак йўллари томонидан ўзлаштираолмаслик кўринишларини мумкин қадар кам бўлиши ва амоксициллин/клавулан кислотасини яхши сўрилишини таъминлаш учун бевосита овқатдан олдин қабул қилиш керак.

Даволашни препаратнинг парентерал шаклидан, унга илова қилинган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда бошлаш ва ичга қабул қилинадиган дори шакли билан давом эттириш керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни ривожланиш частотасини таснифлаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам (< 1/10000), тез-тезлиги номаълум (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Энг кўп кузатиладиган ножўя ножўя реакцияларига диарея, кўнгил айниши ва қусиш киради.

Инфекцион ва паразитар касалликлар:

Тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози.

Тез-тезлиги номаълум: сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши.

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар:

Кам: қайтувчан лейкопения (жумладан нейтропения), тромбоцитопения.

Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз, гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини узайиши.

Иммун тизим томонидан бузилишлар.

Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилаксия, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи.

Тез-тезлиги номаълум: қайтувчан гиперреактивлик, тиришишлар.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Жуда тез-тез: диарея;

Тез-тез: кўнгил айниши (кўпинча бу юқори дозаларни ичга қабул қилиш билан боғлиқ; меъда-ичак реакцияларини, препаратни овқатни қабул қилишни бошида қабул қилиб минимумга етказиш мумкин), қусиш.

Тез-тезлиги номаълум: антибиотикларни қўлланиши оқибатидаги қўзғатган колит (жумладан, сохта мембраноз колит ва геморрагик колит, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг), “қора тукли” тил.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражаларини ошиши (ўртача ошиши бета-лактам синфи антибиотиклари билан даволанган пациентларда кузатилган, бироқ бу кузатишларнинг аҳамияти номаълум);

Тез-тезлиги номаълум: гепатит, холестатик сариқлик (бу ножўя кўринишлар бошқа пенициллинлар ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган, “Махсус кўрсатмалар”га қаранг);

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Ҳар қандай тери аллергик реакциялари ривожланганида даволашни тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Тез-тез эмас: тери тошмалари, қичишиши, эшакеми.

Кам: кўп шаклли эритема.

Тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллез эксфолиатив дерматит, ўткир тарқоқ экзантематоз пустулез (ЎТЭП) (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум: интерстициал нефрит, кристаллурия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир қилувчи ёки ёрдамчи моддаларига, шунингдек ҳар қандай пенициллинларга юқори сезувчанлик.

Бошқа бета-лактам препаратларига (масалан, цефалоспоринлар, карбапенемлар ёки монобактамларга) зудлик билан кечувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Сариқлик ёки анамнезида амоксициллин/клавулан кислотасини қўллаш фонида жигарни бошқа шикастланиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Орал антикоагулянтлар

Амоксициллиннинг даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан тутиб турувчи даволаш олаётган пациентларда халқаро меъёрлаштирилган нисбатни ошиш ҳоллари таърифланган. Препаратларни бир вақтда буюриш зарурати туғилганда даволашни бошлаш вақтида ва амоксициллин билан даволаш тўхтатилганидан кейин протромбин вақти ёки халқаро меъёрлаштирилган нисбатни синчковлаб назорат қилинади. Орал антикоагулянтларнинг дозаларини тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.

Метотрексат

Пенициллинлар метотрексатнинг чиқарилишини пасайтириши мумкин, бу заҳарланишни кучайишига олиб келиши мумкин.

Пробенецид

Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. У буйрак каналчаларида амоксициллинни секрециясини пасайтиради. Пробенецидни Амоклан форте билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг даражасини ошишига (аммо клавулан кислотасини эмас) ва уларни узоқ вақт ушланиб қолишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларини борлиги юзасидан анамнезни синчковлик билан йиғиш керак.

Пенициллинлар билан даволаш фонида жиддий ва гоҳида ўлимга олиб келувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилган. Улар кўпроқ анамнезида атопияси ва пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентларда ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганида Амоклан форте препарати билан даволашни тўхтатиш ва бошқа мувофиқ келувчи антибактериал препаратларни буюриш керак.

Амоксициллинга инфекция қўзғатувчиларнинг сезувчанлиги исботланган ҳолларда расмий қўлланмаларга мувофиқ Амоклан фортега ўтиш вариантини кўриб чиқиш керак.

Агар тахмин қилинаётган қўзғатувчилар клавулан кислотасининг ингибирловчи таъсирига сезгир бўлган, бета-лактамазалар билан боғлиқ бўлмаган, бета-лактам препаратларга резистентлик хавфи юқори бўлса, препаратнинг ушбу дори шакли қўллаш учун яроқсиздир. S.pneumoniae нинг пенициллинга резистент штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун потенциал равишда яроқли эмас.

Буйраклар фаолияти бузилган ёки препаратнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” га қаранг).

Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган ҳолларда, Амоклан форте препарати билан даволашга йўл қўймаслик керак, чунки касалланиш вақтида амоксициллин қўллангандан сўнг қизамиққа ўхшаш тошмаларни пайдо бўлиши кузатилган.

Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни ёндош қўлланиши терида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини потенциал оширади.

Препаратни узоқ вақт қўллаш баъзан сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ривожланишига олиб келиши мумкин.

Даволашни бошланишида пустулали инфекцион тарқоқ эритемани ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулезнинг (ЎТЭП) потенциал симптоми ҳисобланади. Бундай реакция Амоклан форте препарати билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва кейинчалик амоксициллинни юборишга қарши кўрсатма ҳисобланади.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препарат билан даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак. Жигар томонидан кузатиладиган ножўя кўринишлар асосан эркаклар ва кекса ёшдаги пациентларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишлар болаларда жуда кам ҳолларда кузатилган. Барча гуруҳ пациентларда белгилар ва симптомлар одатда даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг қисқа муддатда кузатилади, бироқ айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ҳафта давомида намоён бўлмайди. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳоллари кузатилган. Улар амалда ҳамиша жиддий асосий касалликлари бўлган ёки жигарни шикастлаш қобилиятига эга ёндош дори препаратларни қабул қилган пациентлар орасида кузатилган.

Деярли барча антибактериал препаратлар, жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотикни қўлланиши билан боғлиқ колит оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф солувчи даражагача бўлиши мумкин. Шунинг учун, бу ташхисни антибиотиклар билан даволаш вақтида ёки ҳар қандай даволаш курси тугаганидан сўнг диарея бўлган пациентларда бўлишига тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотикларни қўлланиши билан боғлиқ колит ривожланганда Амоклан форте препарати билан даволашни зудлик билан тўхтатиш керак; шифокорнинг маслаҳати олинади ва тегишли даволаш чоралари буюрилади. Ушбу вазиятларда ичак перистальтикасини сусайтирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин эмас.

Узоқ муддат даволаш вақтида турли аъзолар тизимини, жумладан, буйраклар, жигар ва қон яратиш аъзолари фаолиятини вақти-вақти билан баҳолаш тавсия қилинади.

Кам ҳолларда препаратни қабул қилиш фонида протромбин вақтини узайиши кузатилган. Антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилинганда албатта яхши мониторинг ўтказилиши шарт. Антикоагуляциянинг исталган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозаларини тўғрилаш талаб қилиниши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, етишмовчилик даражасига мувофиқ равишда препаратнинг дозасини тўғрилаш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).

Диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда, асосан парентерал даволаш фонида кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллинни қўлланиши билан боғлиқ кристаллурияни ривожланиш эҳтимолини пасайтириш мақсадида етарли миқдорда суюқлик ичиш тавсия қилинган. Қовуғига катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Глюкозурияни даволаш вақтида глюкозанинг даражасини баҳолашни глюкозооксидаза билан ўтказилган ферментатив усуллар ёрдамида баҳоланади, чунки ноферментатив усуллар баъзан сохта мусбат натижаларни бериши мумкин.

Амоклан фортеда клавулан кислотасини бўлиши IgG ва альбуминни эритроцитларнинг мембраналари билан носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг сохта мусбат натижаларига сабаб бўлиши мумкин.

Препарат билан даволанган пациентларда Aspergillus иммунофермент анализ (ИФА) синамаларида сохта мусбат натижалар олинганлиги кузатилган, кейинчалик пациентларда Aspergillus чақирган инфекцияни йўқлиги аниқланган. Aspergillus ИФА синамалари доирасида аспергилез бўлмаган полисахаридлар ва полифуранозлар билан кесишган реакциялар кузатилган. Шундай қилиб, Амоклан форте билан даволанаётган пациентларда мусбат натижаларни эҳтиёткорлик билан таҳлил қилиш ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар туғма нуқсонлар ривожланиш хавфи ошганини қайд этмаганлар. Ҳомила пардаларини муддатидан олдин ёрилиши қайд қилинган аёллар иштирокидаги ягона тадқиқот доирасида амоксициллин/клавулан кислотаси билан профилактик даволаш янги туғилган чақалоқларда некротик энтероколитнинг юқори ҳавфи билан потенциал боғлиқлик аниқланмаган. Агарда шифокор ҳомиладорлик даврида препаратни қўллашни зарур деб ҳисобламаса, уни қўллашдан сақланиш керак.

Ҳар иккала фаол моддаси кўкрак сутига ажралади (эмизикли болаларга клавулан кислотасининг таъсири бўйича маълумотлар йўқ). Шундай қилиб, эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватларни замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида шифокор томонидан фойда/хавф нисбатини баҳолангандан сўнгина препарат билан даволаш мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича текширишлар ўтказилмаган. Бироқ транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига потенциал таъсир қилувчи ножўя самаралар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, тиришишлар) ривожланиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Баъзан буйрак етишмовчилигига олиб келувчи, амоксициллин қўлланиши билан боғлиқ кристаллурия кузатилган.

Тиришишлар буйраклар фаолияти бузилган ёки катта дозаларда даволанган пациентларда кузатилиши мумкин.

Асосан вена ичига катта дозаларда юборилганидан сўнг амоксициллин сийдик катетерларида чўкмалар ҳосил қилади. Катетерларнинг ўтказувчанлигини мунтазам назорат қилиш керак.

Меъда-ичак йўлларини бузилиш симптомлари юзасидан сув-электролит мувозанатини тиклаш билан бирга симптоматик даволаш ўтказиш мумкин.

Амоксициллин ва клавулан кислотаси организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

15 таблеткадан биринчи очилиши назоратли қопқоқча билан беркитилган полимер флаконларда. Флаконга қоғозли этикетка ёпиштирилади. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Зич ёпилган, хона ҳароратида (15оС-25оС), қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: