Skip to main content

Амизон

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМИЗОН

AMIZON®

Препаратнинг савдо номи: Амизон

Таъсир қилувчи модда (ХПН): амизон (энисамум йодид)

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: 125 мг (0,125 г) ёки 250 мг (0,25 г) амизон (энисамиум йодид).

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, повидон, натрий кроскармеллоза, кальций стеарати;

Қобиғи: OPADRY II Clear 85F19250 (полиэтиленгликоль, полисорбат 80, поливинил спирти, тальк).

Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, сариқ ёки сариқ-яшил рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида бироз доғлар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AX.

 

Фармакологик хусусиятлари

Амизон – изоникотин кислотасининг ҳосиласи. Грипп вирусига ингибирловчи таъсир кўрсатади, интерфероноген хусусиятларга эга, организмнинг вирусли инфекцияларга резистентлигини оширади, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсирга эга.

Амизоннинг вирусларга қарши таъсири, уни грипп вирусининг гемагглютининларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг оқибатида вирион кейинги репликация учун нишон-хужайраларга бирикиш қобилиятини йўқотади.

Яллиғланишга қарши таъсири хужайра лизосомал мембраналарни барқарорлашиши, базофилларнинг дегрануляциясини секинлашиши, антиоксидант таъсири, простагландинлар, циклик нуклеотидлар даражасини ва яллиғланиш ўчоғида энергия алмашинишини нормаллашишини натижаси ҳисобланади. Бу воситанинг иситмани туширувчи таъсири миянинг терморегуляция марказларига таъсири билан боғлиқ. Препаратнинг оғриқни қолдирувчи таъсири мия устунининг ретикуляр формацияси орқали амалга оширилади.

Амизон персистирловчи иммунитетни қон плазмасида эндоген интерферон даражасини 3-4 марта ошириш, лизоцимни ва инфекцияларнинг қўзғатувчиларига антителолар титрини ошириш, шунингдек хужайравий – Т-лимфоцитлар ва мактофагларнинг функционал фаоллигини рағбатлантириш ҳисобига кучайтиради. Ушбу восита эндоген интерфероннинг кучли индуктори ҳисобланади.

Перорал қабул қилинганидан кейин Амизон қонга тез тушади, унинг қондаги максимал концентрацияси қабул қилинганидан кейин 2-2,5 соат ўтгач кузатилади. Ярим чиқарилиш даври 13,5-14 соатни ташкил қилади, жигарда метаболизмга учрайди, лекин тўқималардан тез чиқарилади (ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади). Организмда 90-95% сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

  • Касалликларни даволаш ва олдини олиш: грипп ва вирусли респиратор инфекциялар; инфекцион мононуклеоз; қизамиқ, сувчечак, паротит инфекция; феллиноз (мушук тирнаши касаллиги); А, Е гепатитларини носпецифик химиопрофилактикаси;
  • мажмуавий даволаш таркибида: вирусли, вирусли-бактериал ва бактериал пневмония ва ангина; эризипелоиднинг тери-бўғимли шакли; вирусли этиологияли менингит ва менингоэнцефалит; герпетик инфекция; А, Е гепатитлари; остеохондроз, умуртқалараро дискларнинг чурралари, артритлар, невралгиялардаги оғриқ синдромлари.

Қўллаш усули ва дозалари

Амизон ичга, овқатдан кейин, чайнамасдан қабул қилинади. Максимал бир марталик доза – 1000 мг, суткалик – 2000 мг. Касалликнинг оғирлиги ва этиологиясига қараб, тавсия этилган даволаш курси – 5 кундан 30 кунгачани ташкил қилади.

Грипп ва бошқа респиратор инфекциялар

Даволаш. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 250-500 мг дан суткада 2-4 марта 5-7 кун давомида буюрилади; 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 125 мг дан суткада 2-3 марта
5-7 кун давомида буюрилади.

Олдини олиш. Катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга – суткада 250 мг дан 3-5 кун давомида, кейинчалик – 250 мг дан 2-3 суткада 1 марта 2-3 ҳафта давомида; 6-12 ёшли болаларга – 125 мг дан кунора 2-3 ҳафта давомида; 12 ёшдан 16 ёшгача болаларга – 250 мг дан кунора 2-3 ҳафта давомида буюрилади.

Менингоэнцефалитда катталарга Амизон 250 мг дан суткада 3 марта 10 кун давомида буюрилади.

Қизамиқ, қизилча, сувчечакни даволаш учун катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга – 500 мг дан суткада 3 марта; 6-7 ёшли болаларга – 125 мг дан суткада 3 марта; 8-12 ёшли болаларга – 125 мг дан суткада 4 марта; 13-14 ёшли болаларга – 250 мг дан суткада 3 марта; 14-16 ёшли болаларга – 250 мг дан суткада 4 марта буюрилади.

Паротит инфекциясини даволаш учун катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга касалликнинг ўртача оғирлигида 250 мг дан суткада 4 марта ва оғир кечишида 500 мг дан суткада 3 марта 6-7 кун давомида буюрилади; 12-14 ёшли болаларга 250 мг дан суткада
3-4 марта 6-7 кун давомида буюрилади.

Паротит инфекциясини носпецифик химиопрофилактикасида катталарга 250 мг дан суткада 2 марта 10-14 кун давомида буюрилади.

Ўртача оғирликдаги инфекцион мононуклеозда катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 250 мг Амизон суткада 3-4 марта ва 6 ёшдан 12 ёшгача болаларга – 125 мг дан суткада
3 марта буюрилади. Оғир кечишида биринчи 2-3 кунлари катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – суткада 1500-2000 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача болаларга – суткада 1000 мг. Клиник самарага эришилгандан кейин дозани икки марта камайтириш мумкин.

Феллинозни даволаш учун катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга ўртача оғирлигида 250 мг дан суткада 3-4 марта ва касалликни оғир шаклида 500 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 6-9 ёшли болаларга – 125 мг дан суткада 3 марта; 10-14 ёшли болаларга – 125 мг дан суткада 4 марта буюрилади.

Эризипелоиднинг тери-бўғимли шаклида катталарга – 500 мг дан суткада 3 марта 7-14 кун давомида буюрилади.

А, Е вирусли гепатитлар. Мажмуавий даволашда катталарга – 250 мг дан суткада 3 марта биринчи 5 кун давомида буюрилади. Носпецифик химиопрофилактика учун катталарга – 250 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

Пневмонияларни мажмуавий даволашда катталарга – 250 мг дан суткада 3 марта 10-15 кун давомида буюрилади.

Ангиналарни мажмуавий даволашда катталарга – 250 мг дан суткада 3-4 марта 5 кун давомида касалликни ўртача оғирлигида; касалликни оғир кечишида 500 мг дан суткада
3-4 марта 7 кун давомида буюрилади.

Оғриқ синдромларида катталарга 250-500 мг дан суткада 3-4 марта қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери тошмалари, эшакеми, ангионевротик шиш, қичишиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда қуруқлик ва аччиқ таъм ҳисси, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши, гиперсаливация, тилни сариқ рангга бўялиши, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, ўнг қовурға остида оғирлик, диарея, қоринни дам бўлиши

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, томоқни таъсирланиши.

Пострегистрацион даврда якка ҳолларда қуйидаги ножўя реакциялар аниқланган: бош оғриғи, бош айланиши, кучсизлик, артериал босимни ўзгариб туриши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Йод препаратлари ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Аллергеннинг табиатидан қатьий назар, анамнездаги аллергик реакциялар. Жигар ва буйракларнинг оғир органик шикастланишлари. Ҳомиладорлик I учойлиги, 6 ёшгача бўлган болалар (ушбу шакли учун)

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амизон антибактериал ва иммуномодулятор воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Ушбу препаратни аскорбин кислотаси ва бошқа витаминлар билан мажмуаси мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек Амизонни рекомбинант интерферонни ишлатиш билан бир вақтда буюриш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қалқонсимон бези касалликлари бўлган пациентларда, айниқса гипертиреозда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмасликни, лактаза етишмовчилигини ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиш синдромини кам учрайдиган наслий шакллари бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III уч ойликларида фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин. Эмизикли аёлларда қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Болалар. Препарат бу дори шаклида 6 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Амизон препаратини қабул қилиш автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Амизоннинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Доза ошириб юборилганида ножўя реакцияларининг кўринишларини кучайиши мумкин: шиллиқ қаватларни жигарранг рангга бўялиши, қусиш, қорин оғриғи ва диарея. Шишлар, эритема, хуснбузарсимон ва буллез тошмалар, иситма ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

10 ёки 20 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: