Skip to main content

Амитриптилин эритма

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМИТРИПТИЛИН

AMITRIPTYLINE

Препаратнинг савдо номи: Амитриптилин

Таъсир этувчи модда (ХПН): амитриптилин гидрохлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амитриптиллин гидрохлориди – 10 мг;

ёрдамчи  моддалар: глюкоза, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки деярли рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антидепрессантлар.

АТХ коди: N06AA09

 

Фармакологик хусусиятлари

Амитриптилин – трициклик антидепрессант, моноаминларни қайта қамраб олнишининг носелектив ингибиторидир. Яққол тимолептик таъсир кўрсатади, “катта“ антидепрессантлар гуруҳига киради. Тимолептик самараси яққол седатив самараси билан қўшилган. Шунингдек антисеротонин, антигистамин ва антихолинергик таъсирлар ҳам кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг биокираолишлиги тахминан 50% ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан 90% ортиқроғи боғланади. Жигарда метаболизмга учраб, фармакологик фаол метаболитлар – нортриптилин ва динитротриптилин ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 17-30 соатни ташкил қилади, баъзида ундан ҳам кўпроқ. Асосан метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Эндоген депрессия, айниқса хавотирли-депрессив ҳолатларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Оғир депрессияларда даволашни препаратни парентерал – мушак ичига ёки вена ичига катталарга суткада 3-4 марта 25-40 мг дозада секин юборишдан бошлаш мумкин. Даволаш курси – 3-12 юборишдан иборат. Бундан кейин амитриптилин гидрохлоридини кейинги даволашлар учун таблетка шаклида буюриш мақсадга мувофиқдир.

Кекса ёшдаги пациентларга препаратни кичик дозаларда буюрилади.

Буйрак фаолиятини ўртача пасайишида: эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар фаолиятини ўртача пасайишида: дозани эҳтиёткорлик билан танлаш ва агар иложи бўлса препаратни қон зардобидаги миқдорини аниқлаш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан: суяк кўмигини сусайиши, агранулоцитоз, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения.

Метаболик бузилишлар: иштаҳани пасайиши.

Руҳий бузилишлар: онгни чалкашув ҳолати, либидони пасайиши, гипомания, мания, ваҳима ҳолатлар, уйқусизлик, қўрқинчли туш кўришлар, делирий (кекса ёшдаги беморларда), галлюцинациялар (шизофренияли беморларда).

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, тремор, бош айланиши, бош оғриғи, диққатни бузилиши, дисгевзия, парестезиялар, атаксия, тиришишлар.

Кўриш аъзолари томонидан: аккомадацияни бузилишлари, мидриаз, кўз ички босимини ошиши.

Эшитиш аъзолари томонидан: қулоқларни шанғиллаши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини кучайиши, тахикардия, ортостатик гипотензия, атриовентрикуляр блокадалар, юракнинг етакчи тизим оёқчаларини блокадалари, электрокардиография кўрсаткичларини бузилишлари (QT интервалини ва QRS комплексини узайиши), артериал гипертензия, аритмиялар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, қабзият, кўнгил айниши, диарея, қусиш, тилни шишиши, сўлак безларини катталашиши, фалажланган ичак тутилиши.

Гепатобилиар тизими томонидан: сариқлик, жигарнинг функционал ҳолати кўрсаткичларини бузилишлари, қонда ишқорий фосфтаза ва трансаминазалари фаоллигини ошиши.

Тери томонидан: гипергидроз, тошма, уртикариялар, юзни шишиши, аллопеция, фотосенсибилизация реакциялари.

Сийдик-чиқариш йўллари томонидан: сийдикни тутилиши.

Репродуктив  тизими  томонидан: эректил дисфункция, гинекомастия.

Умумий бузилишлар: чарчоқлик, пирексия.

Бошқалар: тана вазнини ошиши ёки камайиши, юбориш жойида ўзгаришлар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амитриптилинга ёки препаратнинг ҳар-қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Глаукома, простата бези гипертрофияси, қовуқ атонияси.

Яқинда ўтказилган миокард инфаркти. Ҳар қандай турдаги блокадалар ва юрак ритмини бузилишлари, шунингдек коронар артериялари етишмовчилиги.

Амитриптилин ва моноаминооксидазалари  ингибиторларини (МАОИ) бир вақтда қабул қилиш серотонин синдромини ривожланишига (хавотирли қўзғалишлар, онгни чалкашуви, тремор, миоклонус ва гипертермияни ўз ичига олиши мумкин бўлган симптомлар билан бирга ) олиб келиши мумкин.

Амитриптилин қўлланадиган даволашни қайтмас носелектив МАОИ ларни қабул қилиш тўхтатилгандан 14 суткадан, шунингдек моклобемид ва селегилинни қайтувчан таъсирлари бўлган препаратларни қўллаш тўхтатилгандан кейин камида 1 соатдан кейин бошлаш мумкин.

МАО ингибиторлари қўллаш билан ўтказиладиган даволашни амитриптилинни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 14 сутка ўтгач бошлаш мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври, болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармакодинамик ўзаро таъсирлар

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар

МАО ингибиторлари (носелектив, шунингдек селектив А (моклобемид) ва В (селегилин) – серотонин синдроми (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар

Симпатомиметик воситалар: амитриптиллин адреналин, эфедрин, изопреналин, фенилэфринни ва фенилпропаноламиннинг кардиоваскуляр самараларини кучайиш қобилиятига эга.

Адренергик нейронларни блокаторлари: трициклик антидепрессантлар гуаетидин, бетанидин, резерпин, клонидин ва метилдопанинг антигипертензив самараларига тўсқинлик қилиши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар билан даволашнинг ҳамма вақтида антигипертензив даволаш схемасини кўриб чиқиш тавсия қилинади.

Антихолинергик воситалар: трициклик антидепрессантлар кўриш аъзоларига, марказий нерв тизими, ичак ва қовуққа нисбатан қўлланадиган дори воситаларини самараларини кучайиши мумкинлиги туфайли, улар билан бир вақтда фалажланган ичак тутилиши, гиперпирексияни хавфини ошиши қўллашдан сақланиш лозим.

Электрокардиограммада QT интервалини узайишини чақирувчи дори воситалари, шу жумладан антиаритмик  препаратлар (хинидин), антигистамин (астемизол ва терфенадин), айрим антипсихотик дорилар (хусусан пимозид ва сертиндол), цизаприд, галофантрин ва соталол трициклик антидепрессанталар билан бирга қабул қилинган ҳолларда қоринчалар аритмияси эҳтимолини ошириши мумкин.

Флуконазол ва тербинафин каби замбуруғга қарши препаратлар қон зардобида трициклик антидепрессантларни концентрациясини ва йўлдош  токсикликни яққоллигини оширади.

Ҳушни йўқотиш ва хаотик полиморф қоринчаларни тахикардияси ҳолатлари бўлиши мумкин.

Марказий нерв тизими депрессантлари: амитриптилин алкоголни, барбитуратларни ва бошқа марказий нерв тизими сусайтирувчи воситалари самараларини кучайтириш қобилиятига эга.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар

Бошқа дори воситаларини трициклик антидепрессантларни фармакокинетикасига таъсири

Трициклик антидепрессанталар, амитриптилинни қўшганда, жигар цитохром Р450 CYP2D6 изоэнзими иштирокида метаболизмга учрайди. CYP2D6 популяцияда полиморфизм билан характерланади, уни фаоллиги кўпчилик психотроп, шунингдек бошқа масалан, нейролептиклар, серотонинни қайта қамраб олиниши ингибиторлари иштирокида, циталопрамдан (у изоэнзимни кучсиз ингибитори ҳисоблананди), ß-адренорецепторлари блокаторлари, шунингдек анитиаритмик воситаларидан ташқари сусайиши мумкин. Амитриптилинни метаболизмида CYP2С19 ва CYP3А изоэнзимлари ҳам қатнашади.

Барбитуратлар, энзимларни бошқа рағбатлантирувчилари масалан, рифампицин ва карбамазепин каби метаболизмни кучайтириши ва шу орқали қон плазмасида трициклик антидепрессантлар миқдорини пасайтириши мумкин.

Циметидин ва метилфенидат, шунингдек кальций каналлари блокатори препаратлари қон плазмасида трициклик бирикмалари даражасини ва мувофиқ токсикликни ошириши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар ва нейролептиклар бир-бирини метаболизмини ўзаро сусайтиради, бу тиришиш остонасини пасайишига ва тиришишларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Кўрсатилган дори воситалари дозаларини тўғрилаш керак бўлиши мумкин.

Номутаносиблик. Бошқа дори воситалари билан аралаштирманг.

Махсус кўрсатмалар

Амитриптилинни МАО ингибиторлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимларига қаранг).

Амитриптилин ва МАО ингибиторларини бир вақтда буюриш серотонин синдромини (хавотирли қўзғалишлар, онгни чалкашуви, тремор, миоклонус ва гипертермияни ўз ичига олиши мумкин бўлган симптомлар билан бирга) ривожланишига олиб келиши мумкин.

Амитриптилин қўлланадиган даволашни носелектив МАО ингибиторларни қабул қилиш тўхтатилгандан 14 суткадан, шунингдек моклобемид ва селегилинни қайтувчан таъсирлари бўлган препаратларни  қўллаш тўхтатилгандан кейин камида 1 соатдан кейин бошлаш мумкин.

Препаратни юқори дозаларда қўлланганда юрак ритмини бузилишлари ва оғир артериал гипотензияни ривожланиш эҳтимоли ортади. Бундай ҳолатларни ривожланиши, шунингдек юрак касалликлари бўлган беморларда одатий дозаларни қўлланганда ҳам бўлиши мумкин.

Амитриптилинни тиришиш бузилишлари, сийдикни тутилиши, гипертиреоз бўлган беморларга, параноидал симптомлари, шунингдек жигар ёки юрак-қон томир касалликлари бўлганида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Суициднинг юқори хавфи билан боғлиқ депрессияларни хавфи турғун ремиссияга эришгунга қадар мавжуд бўлиши мумкин ва даволаш курси давомида спонтан пайдо бўлиши мумкин. Антидепрессантлар билан даволаш фонида, айниқса даволашни бошида, беморлар ҳолатини клиник ёмонлашувини ва/ёки ўз жонига қасд қилиш фикрлар ва хулқни пайдо бўлиши юзасидан синчков кузатиш керак.

Суицидга мойиллиги бўлган беморлага кўп миқдордаги дори воситаларига қабул қилишга йўл қўймаслик лозим.

Амитриптилинни гипертиреоз бўлган беморларга ёки  тиреоид препаратларни қабул қиладиганларга буюриш ҳолларида алоҳида эътибор лозим, чунки бунда юрак аритмияси ривожланиши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар, айниқса амитриптилин билан даволаш вақтида постурал гипотензияни ривожланишига мойилликлари мавжуд.

Маниакал-депрессив бузилишлари бўлган беморларда касаллик маниакал босқичига ўтиши мумкин, касалликни маниакал босқичга ўтиш вақтидан бошлаб, пациент амитриптиллин билан даволашни тўхтатиши керак.

Амитириптилинни шизофренияни депрессив компоненти бўйича қўлланганда психотик симптомларни кучайиши мумкин. Амитриптилинни нейролептиклар билан мажмуавий буюриш керак.

Кўз камерасининг кичик чуқурлиги ва тор бурчакли камдан-кам учрайдиган ҳолатлари бўлган пациентларда қорачиқларни кенгайиши оқибатида (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) ўткир глаукома хуружлари кучайиши мумкин.

Три-/тетрациклик антидепрессантларни даволаш фонида анестетикларни қабул қилиш аритмия ва артериал гипотензияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Агар иложи бўлса амитриптилинни жарроҳлик операцияларидан бир неча сутка олдин қўллашни тўхтатиш керак. Шошилинч оператив аралашувларидан воз кечиб бўлмайдиган ҳолатларда анестезиологни амитриптиллин билан даволанганлиги тўғрисида албатта хабардор қилиш керак.

Бошқа психотроп воситалари каби амитриптилин ҳам организмни инсулин ва глюкозага бўлган сезувчанлигини ўзгартириш қобилиятига эга. Бу қандли диабети бўлган беморларда диабетга қарши даволашни тузатишни талаб қилади. Бундан ташқари, депрессив  касалликлар, хусусан пациент организмида глюкоза мувозанатини ўзгариши билан намоён бўлиши мумкин. Трициклик антидепрессантларни қўллаш фонида антихолинергик ёки нейролептиклар дори воситаларини бир вақтда, айниқса иссиқ об-ҳавода буюрилганда гиперпирексия ҳолатлари тўғрисида хабар қилинган.

Узоқ даволашдан кейин тўсатдан уни тўхтатилиши бош оғриғи, лоҳаслик, уйқусизлик ва таъсирланиш каби бекор қилиш симптомларини сабабчиси бўлиши мумкин. Бундай симптомлар дорига қарамлик белгилари ҳисобланмайди.

Даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.

Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар.

Амитриптилин гидрохлоридининг болаларда хавфсизлиги ва самарадорлигига нисбатан етарли даражада маълумотларни йўқлиги туфайли, депрессияларни даволаш учун қўлланмайди. Амитриптилин билан ҳамма ёш гуруҳларида даволаш кардиоваскуляр ножўя реакцияларни хавфи билан боғлиқ.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препарат стационар шароитида қўллаш учун мўлжалланган.

Амитриптилин қабул қилаётган пациентдан умумий диққатни ва диққатни жамлаш қобилиятини бузилишини кутиш мумкин, бу эса автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашни таъқиқланишига сабаб бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: симптомлар ихтиёрсиз ва ниқобланган, аммо баъзида кескин ва тўсатдан пайдо бўлиши мумкин. Дастлаб уйқучанлик ёки қўзғалишлар ва галлюцинациялар кузатилиши мумкин. Антихолинергик симптомлар мидриаз, тахикардия, сийдикни тутилиши, шиллиқ қаватини қуриши ва ичак мотор фаолиятиин сусайиши кўринишида бўлиши мумкин. Тиришишлар, иситма, марказий нерв тизимини сусайиши тўсатдан ривожланиши мумкин. Онгни пасайиши нафас фаолиятини сусайиши билан бўлган комагача авж олади.

Кардиал симптомлар: аритмиялар (вентрикуляр тахиаритмиялар, қоринчаларни титраб-липиллаши, фибрилляцияси). ЭКГ да узайган PR интервали, QRS комплексини кенгайиши, QT узайиши, T тишчасини кенгайиши ёки инверсияси, ST сегментини депрессияси, шунингдек турли даражадаги, хатто юракни тўхтаб қолишигача бўлган юрак блокадаси аниқланади. QRS комплексини кенгайиши одатда дозани ўткир ошишидан кейин токсиклик оғирлигига мос келади. Юрак етишмовчилиги, артериал гипотензия, кардиоген шок ривожланади. Метаболик ацидоз, гипокалиемия ошади. Уйғонгандан кейин яна онгни чалкашуви, хавотирли қўзғалишлар, галлюцинациялар ва атаксия бўлиши мумкин.

Даволаш: госпитализация (жадал даволаш бўлимига) қилиш лозим. Даволаш симптоматик ва тутиб турувчи характерга эга бўлади. Меъдани хатто кечки перорал қабулдан кейин зонд билан тозалаш ва лаваж қилиш лозим, шунингдек фаоллаштирилган кўмир препаратларини қўллаш кўрсатилган. Хатто ҳолат оғир бўлмаган шароитда ҳам, синчков мониторингни ўтказиш мажбурий ҳисоблананди. Ҳолатни, пульс характерини, артериал босимини ва нафас кўрсаткичларини баҳолаш лозим. Қисқа вақт оралиғида  қонда электролитлар ва газ миқдорни аниқлашни ўтказиш керак. Зарур бўлганда интубация орқали нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш. Умуман нафасни мумкин бўлган тўхтаб қолишини бартараф қилиш учун ўпкаларни мажбурий вентиляциясини қўллаган ҳолда даволашни ўтказиш тавсия қилинади. Узлуксиз ЭКГ-мониторингини 3-5 сутка давомида ўтказиш керак. Юрак етишмовчилиги ва юрак аритмияларида қоринчаларни QRS интервалини кенгайишида натрий хлоридининг гипертоник эритмасини (Na+ 100-200 ммоль) тез юборилганда қонни рН ишқорий томонга ўзгариши (бикарбонат эритмасини буюриш ёки гипервентиляцияни ўтказиш) самарали бўлиши мумкин. Қоринчалар аритмиясида анъанавий аритмияга қарши воситаларни, масалан, 50-10 мг лидокаинни (1-1,5 мг/кг) вена ичига, кейинчалик минутига 1-3 мг тезликда инфузия кўринишида қўллаш мумкин.

Зарурат бўлганида кардиоверсия ва дефибрилляция қўлланади. Қон айланиши етишмовчилигини плазма ўрнини босувчилар ёрдамида, оғир ҳолатларда добутамин инфузияси йўли билан (аввал минутига 2-3 мкг/кг тезликда) дозани самарага кўра ошириб тўғриланади. Қўзғалиш ва тиришишларни диазепамни буюриш орқали тўхтатиш мумкин.

Дозани оширилишга бўлган сезгирлик кўп даражада индивидуалдир. Болалар бунда алоҳида даражада кардиотоксиклик ва тиришиш ҳолатини ривожланишига мойилликка эга. Катталарда 500 мг дан юқори дозалар ўрта ва оғир даражадаги  интоксикацияни чақириши мумкин, 1000 мг дан бироз кам дозаларда летал бўлган.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 2 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойлашади.

 

Сақлаш шароити

5ºС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: