Skip to main content

Аминоплазмаль Гепа

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМИНОПЛАЗМАЛЬ ГЕПА

AMINOPLASMAL HEPA

 

Препаратнинг савдо номи: Аминоплазмаль Гепа

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи моддалар:

Изолейцин                                                    8,800 г

Лейцин                                                          13,600 г

Лизин моноацетати                                     10,600 г

(лизинга мувофиқ келади)                         7,510 г

Метионин                                                     1,200 г

Фенилаланин                                               1,600 г

Треонин                                                        4,600 г

Триптофан                                                    1,500 г

Валин                                                                        10,600 г

Аргинин                                                       8,800 г

Гистидин                                                       4,700 г

Аланин                                                          8,300 г

Глицин                                                         6,300 г

Аспарагин моногидрати                             0,550 г

(аспарагинга мувофиқ келади)                  0,480 г

Аспарагин кислотаси                                  2,500 г

Глутамин кислотаси                                    5,700 г

Орнитин гидрохлориди                              1,660 г

(орнитинга мувофиқ келади)                     1,300 г

Пролин                                                          7,100 г

Серин                                                                        3,700 г

Ацетилтирозин                                            0,860 г

(тирозинга мувофиқ келади)                      0,700 г

Ацетилцистеин                                            0,800 г

(цистеинга мувофиқ келади)                      0,590 г

Ёрдамчи моддалар:

Натрий гидроксиди                                                0 дан 2,0 ммоль гача

ёки хлорид кислотаси                                 0 дан 2,0 ммоль гача

Динатрий эдетат дигидрати                       0,050 г

Инъекция учун сув                                      1000 мл гача

Электролитлар концентрацияси:

Хлоридлар                                                    10 ммоль/л

Ацетатлар                                                     51 ммоль/л

Физик-кимёвий характеристикаси:

Назарий осмолярлиги                                 875 мОсм/л

pH                                                                  5,5 дан 6,5 гача

Аминокислоталар миқдори                        100 г/л

Умумий азот                                                 15,3 г/л

Калорияси                                                     1675 кДж/л (400 ккал/л)

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун восита – аминокислоталар

ATX коди: B05BA01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Аминоплазмаль Гепа чапга айланувчи изомерлар кўринишида 20 аминокислота сақлайди.

Бу эритманинг таркиби тузилиши бўйича ароматик аминокислоталарга ўхшаган тармоқланган аминокислоталарнинг нисбатан юқори миқдори билан характерланади ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда кечувчи аминокислоталар ва оқсил метаболизмига мослаштирилган.

Ўткир ва сурункали жигар етишмовчилигида тармоқланган аминокислоталар – валин, лейцин, изолейциннинг паст даражаси ва ароматик аминокислоталар – фенилаланин, тирозиннинг юқори даражаси билан характерланувчи аминокислоталарнинг плазмадаги дисбаланси кузатилади.

Тармоқланган аминокислоталарнинг плазмадаги даражасини пасайиши бу аминокислоталарнинг мушаклардаги катаболизмини ошиши билан боғлиқдир.

Ароматик аминокислоталарнинг концентрациясини ошиши, уларни оксидловчи ферментларни фақат жигарда мавжудлиги, жигар етишмовчилиги оқибатидаги сусайган жигар метаболизими билан боғлиқдир. Бундан ташқари, ўткир ва сурункали жигар етишмовчилигида мушакларда оқсилларни парчаланиши ошади, бу ароматик аминокислоталарни плазмага қўшимча равишда ажралиб чиқишига олиб келади.

Аминоплазмаль Гепа препаратини буюрилиши аминокислоталарнинг катаболик утилизациясини камайтиришга ва плазмада аминокислоталар гомеостазини бир маромда тутиб туришга қаратилган.

Аминоплазмаль Гепа, таркибига кирувчи оқсил синтези учун зарур бўлган барча аминокислоталарни (шу жумладан шартли алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни) юборилиши юқори озиқланиш самарадорлигини таъминлайди ва оқсил синтезида организмга бўлган юкламани камайтиради.

Шундай қилиб, Аминоплазмаль Гепа препаратининг асосий терапевтик таъсири жигар етишмовчилиги бўлган беморларни парентерал озиқлантиришда организмни оқсил синтези учун субстрат билан таъминлашдан иборатдир. Бунда касалликнинг церебрал кўринишлари, яъни жигар энцефалопатияси, жигар прекомаси ёки комаси сусаяди, оқсилларни ўзлаштира олиниши ва уларнинг биосинтези анча яхшиланади.

Аминоплазмаль Гепа препарати инфузия қилинганда қуйидаги натижаларга эришилади: тармоқланган занжирли аминокислоталарнинг даражаси нормаллашади, ароматик аминокислоталарнинг даражаси нормаллашади, Фишер коэффициенти нормаллашади, жигар энцефалопатияси симптомларининг яққоллиги камаяди; қонда аммиакнинг концентрацияси пасаяди.

Фармакокинетикаси

Ташқаридан тушган оқсиллардан ҳосил бўлувчи аминокислоталар ва парентерал юборилган эритмаларнинг таркибидаги аминокислоталар, организмда бир хил биокимёвий жараёнларга учрайди.

Вена ичига юбориладиган аминокислоталар эндоген эркин аминокислоталарнинг томир ичидаги ва хужайра ичидаги деполарига киради. Тармоқланган аминокислоталарни амин гуруҳини йўқотиши натижасида ҳосил бўлувчи аминогуруҳлар глутамат билан боғланиб, глутаминни ҳосил қилади, у кейинчалик утилизация учун қон оқими билан ичак ва мушакларга ўтказилади.

Вена ичига юборилган аминокислоталарнинг биокираолишлиги – 100% ни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали жигар касалликларида юз берувчи аминокислоталар мувозанатини бузилишда парентерал озиқлантириш учун, шунингдек жигар энцефалопатиясини олдини олиш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Аминоплазмаль Гепа марказий вена катетери орқали вена ичига юборилади.

Препаратни қўллаш усули:

Препарат бир марта қўллаш учун ишлатишга мўлжалланган бутилкаларда келтирилади. Препаратнинг ҳар қандай ишлатилмай қолган ҳажмини сақлаб бўлмайди ва ташлаб юборилиши лозим.

Агар эритма тиниқ бўлмаса ёки бутилкада яққол шикастланиш белгилари бўлса ёки герметиклиги бузилган бўлса, препаратни ишлатиш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозалар

Агар шифокор томонидан ўзгача тайинланмаган бўлса, унда пациентнинг шахсий эҳтиёжларини ҳисога олиб, қуйидаги дозалар тавсия қилинади:

Катталарга:

Стандарт доза:

Суткада тана вазнига 7-10 мл/кг, бу суткада 1 кг тана вазнига 0,7-1 г аминокислота тўғри келади.

Максимал доза:

Суткада тана вазнига 15 мл/кг, бу суткада 1 кг тана вазнига 1,5 г аминокислота тўғри келади.

Болаларга 2 ёшдан бошлаб:

Стандарт доза:

Суткада тана вазнига 7-10 мл/кг, бу суткада 1 кг тана вазнига 0,7-1 г аминокислота тўғри келади.

Аминоплазмаль Гепа препаратини болаларда қўлланганда пациентнинг ёши, нутрицион ҳолати ва пациентнинг асосий касаллигини айниқса синчков ҳисобга олиш лозим.

Тўлиқ парентерал озиқлантириш ўтказилаётган ҳолларда шунингдек углеводлар, алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари, витаминлар ва микроэлементларни юбориш лозим.

Инфузиянинг тезлиги:

Жигар комасини даволаш

Жигар энцефалопатияси бўлган пациентлар учун даволашни бошида Аминоплазмаль Гепани, самарага эришилмагунча юқори тезликда юбориш тавсия қилинади. Масалан,
70 кг тана вазнига эга пациент учун:

инфузиянинг биринчи икки соати давомида:

минутига 50 томчи, бу тахминан соатига 150 мл (соатига тана вазнига 2 мл/кг) га тўғри келади.

инфузиянинг 3- чи соатидан 4-чи соатигача:

минутига 25 томчи, бу тахминан соатига 75 мл (соатига тана вазнига 1 мл/кг) га тўғри келади.

инфузиянинг 5-чи соатидан бошлаб:

минутига 15 томчи, бу тахминан соатига 45 мл (соатига тана вазнига 0,6 мл/кг) га тўғри келади.

Эришилган самарани ушлаб турувчи терапия/парентерал озиқлантириш:

минутига 15-25 томчи, бу тахминан соатига 45-75 мл (соатига тана вазнига 0,6-1 мл/кг) га тўғри келади.

Қўллаш давомийлиги:

Аминоплазмаль Гепа препаратини жигар энцефалопатиясини ривожланиш хавфи йўқолмагунига қадар қўллаш керак.

Ножўя таъсирлари

Кўрсатилган эҳтиёткорлик чораларига, юбориш тезлиги ва дозаси юзасидан тавсияларга риоя қилинганда ножўя таъсирлари кузатилмайди, аммо аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Жигарга боғлиқ бўлмаган этиологияли аминокислоталар алмашинувини бузилиши;
  • Қон айланишининг оғир бузилишлари (шок);
  • Ўпка шиши;
  • Яққол ацидоз;
  • Гипергидратация;
  • Яққол гипокалиемия;
  • Яққол гипонатриемия;
  • 2 ёшгача бўлган болалар;
  • Ҳомиладорлик;
  • Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Аминокислоталар таркибининг ўзига хослиги туфайли, Аминоплазмаль Гепа препаратини фақат юқорида санаб ўтилган кўрсатмаларга мувофиқ қўллаш лозим. Аминоплазмаль Гепа препаратини бошқа ҳолларда қўлланганда аминокислоталар алмашинувини бузилиши юз бериши мумкин.

Эҳтиёткорлик билан

Плазманинг юқори осмолярлиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири номаълум.

Бактериал контаминация ва физик-кимёвий номутаносиблик хавфи туфайли, бирон-бир бошқа препаратларни Аминоплазмаль Гепага юбориш тавсия қилинмайди, уларни углеводлар ёки электролитларнинг стандарт эритмаларига қўшган афзал. Бироқ, Аминоплазмаль Гепа препаратини парентерал озиқлантириш учун юбориладиган бошқа эритмалар билан, уларнинг мутаносиблиги текширилгандан кейин аралаштириш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Периферик веналарга юборилмасин.

Пациентда бир вақтнинг ўзида буйрак етишмовчилиги хам бўлса, аминокислоталарнинг дозасини зардобдаги мочевина ва креатинин даражасига қараб мувофиқлаштириш керак. Аминокислоталарнинг эритмалари билан даволаш жигар энцефалопатиясини даволаш учун белгиланган бошқа терапевтик чораларнинг ўрнини қопламайди.

Аминокислотали таркибни юбориш билан бир вақтда бошқа нутриентларни хам юбориш керак. Аминоплазмаль Гепа препарати юборилганда ёндош равишда углеводларнинг адекват миқдори юборилиши керак.

Электролитлар эҳтиёжга мувофиқ ишлатилиши лозим.

Даволаш даврида сув-электролит мувозанатини, плазманинг осмолярлигини, қонда глюкозанинг концентрациясини ва жигар фаолиятини назорат қилиш лозим. Назорат қилиш сони ва усули касалликни кечишини ўткирлиги ва пациентнинг ҳолатини оғирлик даражасига боғлиқ.

Бир бутилкадаги воситани юбориш давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ёки препаратнинг инфузиясини тавсия этилган тезлигини оширилиши эт увишиши, кўнгил айниши, қусиш ва аминокислоталарни буйрак томонидан чиқарилишини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юбориш тўхтатилиши ва кейинроқ инфузияни пастроқ тезликда қайтадан бошлаш лозим.

Чиқарилиш шакли:

10% ли инфузия учун эритма. 500 мл дан. Европа Фармакопеясининг инфузион эритмалар, қизил-ғишт рангли қопқоқлар ва кулранг пластмасс тиқинларга бўлган талабларига мувофиқ ғишт рангидаги резина тиқин билан беркитилган 2 синф гидролитик шиша бутилкаларда.

10 бутилкадан мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутида (стационарлар учун).

Сақлаш шароитлари

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ва ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Стационарларда ишлатиш учун.

Улашиш: