Skip to main content

Амбростат

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОСТАТ®

AMBROSTATUM

Препаратнинг савдо номи: Амбростат®

Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий кроскармеллозаси, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: оқ рангли, яссициллиндрик, ҳидсиз таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи воситалар

АТХ коди: R05CB06

Фармакологик хусусиятлари

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик перпарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларни ҳосил бўлиши ва ишлаб чиқарилишини  сурфактантни ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Суюқлик секрецияни кучайтириб ва мукоцилиар клиренсини ошириб балғам чиқиб кетишини енгиллаштиради ва йўтални камайтиради.  Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант ҳусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинган препарат меъда-ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) 2 соатдан кейин эришилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг кумуляцияси аниқланмаган.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90%. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Препарат жигарда коньюгация йўли билан жадал метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7-12 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали (препаратнинг тахминан 90%) чиқарилади.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг қовушқоқ балғам билан кузатилган касалликлар: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, сурункали обструктив ўпка касаллиги, балғамни ажралиб чиқишини бузилиши билан кечувчи бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишларида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин, катта микдордаги суюқлик билан, бутунлигича қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга схема бўйича буюрилади: биринчи  2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга одатда 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Қўллашнинг давомийлиги кўрсаткичларга ва касалликни кечишига боғлиқ ва у шахсий равишда белгиланади, лекин шифокорларнинг кўрсатмасисиз 4-5 кундан ошмаслиги керак.

Йўтал симптомлари кучайганда бемор шифокорга мурожаат қилиши лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Амбростат яхши ўзлаштирилади. Қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин:

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, гастралгия, эпигастрал соҳада дискомфорт, жиғилдон қайнашининг енгил кўринишлари;

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, якка ҳолатлар – контактли дерматит, Квинке шиши, анафилактик шок, терини шикастланиши тўғрисида жуда кам хабар берилган -Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдромлари.

Бошқалар: ҳолсизлик, бош оғриғи, дизурия, ринорея.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги) ва лактация даври, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, препаратни йўталга қарши дори восисталари билан бир вақтда қабул қилиш, лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, 6 ёшгача бўлган болалар (таблеткалар учун).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради. Туғиш фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.

Препаратни йўталга қарши воситалар билан мажмуавий қўлланганда, йўтал рефлексини сусайиши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак. Амбростатни юрак гликозидлари ва диуретиклар билан бирга қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Амбростат таблеткалари лактоза сақлаганлиги туфайли, кам учрайдиган галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги, лактозаси танқислиги ёки глюкоза, галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар, бу препаратни қабул қилмасликлари керак. Амбростатни буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган ва/ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларга буюрилганда шифокорнинг синчков назорати зарур. Бундай ҳолларда дозани камайтириш ва/ёки қабул қилишлар орасидаги вақтни ошириш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида Амбростатни қўллаш мумкин эмас. Амбростатни ҳомиладорликнинг II ёки III уч ойлигида фақат она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфнинг нисбати олдиндан баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин. Амброксол кўкрак сутига чиқарилади, шунинг учун эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда таъсир қилиш қобилияти.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири хақида хабарлар йўқ.

Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари ривожланганда препаратни қабул қилишни бекор қилиш лозим.

Навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги қабул қилишда препаратнинг дозасини ошириб юбормаслик лозим. Препарат қандли диабет бўлган беморларга буюрилганида 1 таблетка 0,01 НБ га тўғри келишини ёдда тутиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганда заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик ва ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, сўлак ажралишини кучайиши бўлиши мумкин

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 та таблеткадан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: