Skip to main content

Амброник

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОНИК

AMBRONIK

 

Препаратнинг савдо номи: Амброник

Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди – 30 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, кальций стеарати, коллоидли сувсиз кремний диоксиди.

Таърифи: оқ ёки оқ рангли сарғиш тусли, ясси цилиндрик шаклли, фаска ва кесим чизиқли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.

АТС коди: R05CB06

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Балғам кўчирувчи восита бўлиб, сурфактант секрецияси ва синтезини оширади ва унинг емирилишини блоклайди. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга; бронхларнинг шиллиқ қавати безлари сероз ҳужайраларини рағбатлантиради,  балғам ҳосил бўлишини ҳамда алвеола ва бронхларда сирт фаол модда (сурфактант)нинг ажралиб чиқишини кўпайтиради; балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини меъёрлаштиради. Амброксол гидрохлориди цилиар фаолликни рағбатлантиради, бунинг натижасида балғам ажралиши ва унинг чиқарилиши осонлашади (мукоцилиар клиренс). Суюқлик секрециясининг фаоллашиши ва мукоцилиар клиренснинг ошиши балғам чиқишини осонлаштиради ва йўтални енгиллаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Амброксол гидрохлорид абсорбцияси юқори бўлиб, Cmax га эришиш вақти 2 соатни ташкил қилади, плазма оқсили билан боғланиш 80% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик (ГЭТ) ва йўлдош тўсиқлардан ўтади, кўкрак сутига чиқарилади.

Метаболизми жигарда рўй беради, дибромантранил кислотасини ва глюкурон конъюгатларни ҳосил қилади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш вақти (Т1/2) – 9-10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади: 90% сувда эрувчан метаболитлар кўринишида, ўзгармаган ҳолатда эса 5%.

Умумий клиренс 660 мл/дақ оралиғида. Буйрак клиренси умумий клиренснинг тахминан 83%-ини ташкил қилади.

Буйрак фаолияти бузилган беморларда амброксол гидрохлориднинг чиқарилиши камайган бўлиб, бу унинг қон плазмасидаги даражаси 1,3-2 маротаба ортишини асослайди. Амброксол гидрохлориднинг терапевтик диапазони етарли даражада кенг бўлганлиги учун дозага тузатиш киритишга ҳожат йўқ.

Амброксол гидрохлориди фармакокинетикаси ёш ва жинсга боғлиқ эмас ва шунинг учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Овқатланиш амброксол гидрохлориднинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

 

Қўлланилиши

Шилимшиқ балғам ажралиши билан кечувчи нафас йўллари касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, балғамнинг қийин кўчиши билан кечувчи бронхиал астма, бронхоэктатик касалликда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга овқатдан кейин, бутунлигича катта микдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи 2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга одатда 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади.

Қўллаш давомийлиги кўрсатма ва касалликнинг кечишига боғлиқ ҳамда шахсий равишда белгиланади.

Препарат қабул қилиш бир ёки ундан кўп маротаба ўтказиб юборилганда, кейинги қабулда препаратни юқори дозада қабул қилиш мумкин эмас, ўтказиб юборилган дозани кейинги куни қабул қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диарея, оғиз қуриши, ич қотиши; юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилганда – кўнгил айниши, гастралгия, қабзият, қусиш.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, қичишиш; алоҳида ҳолларда – аллергик контактли дерматит; жуда кам ҳолларда – анафилактик турдаги реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда – дармонсизлик, бош оғриғи.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллиги, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация, ҳар қандай этиологияли тиришишларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни амброксол гидрохлоридга ёки препаратнинг бошқа компонентларига нисбатан маълум бўлган юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Амброник, таблеткалар 30 мг, таъсир кучи туфайли 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

 

Дориларнинг ўзаро таъсир

Препарат йўталга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида, йўталнинг камайиши фонида балғам чиқарилиши қийинлашади. Препарат ва антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) бир вақтда қўлланганда, антибиотикларнинг самарадорлиги кучаяди, чунки антибиотикларнинг ўпка шилимшиғига кириши яхшиланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида, агарда она учун даволашдан кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда, қўллаш мумкин. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Амброникни йўтал рефлекси сусайган ёки балғамнинг тўпланиш эҳтимоли туфайли мукоцилиар ташилишнинг бузилиши бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Амброникни қабул қилаётган беморларга нафас машқларини бажариш тавсия қилинмайди, оғир беморларда суюлтирилган балғамнинг аспирациясини амалга ошириш керак.

Бронхиал астма бўлган беморларда амброксол гидрохлориди йўтални кучайтириши мумкин. Амброксолни бевосита уйқудан олдин қўллаш мумкин эмас.

Амброник дори воситаси лактоза сақлайди, шунинг учун препаратни галактозага туғма юқори сезувчанлиги, Лаппа лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани ёмон ўзлаштирувчи беморларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.

 

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия кузатилиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, сунъий қустириш, меъдани дори воситасини қабул қилгандан илк 1-2 соат ичида ювиш (фақат доза экстремал ошириб юборилганида); ёғ сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш; симптоматик даволашни ўтказиш.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткалар, контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 5, 6 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихонадан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365