Skip to main content

Амброксол таблеткалари

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОКСОЛ ТАБЛЕТКАЛАРИ

TABULETTAE АMBROXOLI

 

Препаратнинг савдо номи: Амброксол таблеткалари

Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: Амброксол гидрохлорид – 30 мг

Ёрдамчи моддалар: сут қанди, картошка крахмали, кальций стеарати, аэросил.

Таърифи: Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли ясси цилиндрик бир томони фаскали ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:. Балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CB10

 

Фармакологик хусусиятлари

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик перпарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг нисбатини меъёрлаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларнинг ишлаб чиқарилишини, сурфактантнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинган препарат меъда-ичак йўлларидан тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Сmax) 2 соатдан кейин эришилади.

Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Препаратнинг кумуляцияси аниқланмаган.

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90%. Тўқималарга тез киради ва энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади.

Жигарда конъюгация йўли билан фармакологик нофаол метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Препарат жигарда жадал метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 9-12 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг ёпишқоқ балғамнинг ажралиб чиқиши билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамни ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) касалликларни муколитик даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин, катта микдордаги суюқлик билан бутунлигича қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи 2-3 кун давомида 30 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади, сўнгра 30 мг дан суткада 2 марта ёки 15 мг дан суткада 3 марта буюрилади. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Қўллашнинг давомийлиги кўрсаткичларга ва касалликни кечишига боғлиқ ва у шахсий белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Камдан-кам –  ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъда оғриғи, қайт қилиш, диарея, оғиз ёки юқори-нафас йўлларининг қуруқлиги, сиалорея, тумов, қабзият ва сийишни қийинлашиши, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, тери ва шиллиқ пардаларда тошмалар, юзни шишиши, ҳансираш, ҳароратни кўтарилиши, этни увишиши ва жуда кам ҳолларда анафилактик шок ривожланиши мумкин.

Буйрак етишмовчилиги ҳолида амброксолнинг метаболитларини жигарда тўпланиши эҳтимолини эътиборга олиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги) ва лактация даври, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради. Туғиш фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексининг бостириши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни буйрак ёки жигар фаолиятни бузилиши бўлган пациентларга бронхиал секретининг юқори тўпланиши билан боғлиқ касалликларда (масалан, хавфли киприк синдроми) ўта эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишда шифокор назорати талаб қилинади. Аллергик реакцияларнинг бирламчи белгилари ривожланганида препаратни қабул қилишни бекор қилиш лозим. Навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги қабулларда препаратнинг дозасини ошириб юбормаслик лозим. Препарат қандли диабетли беморларга буюрилганида 1 таблетка 0,01 НБ га тўғри келишини ёдда тутиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганда заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик ва ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияси бўйича меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 30 мг дан контур уяли ўрамда

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: