Skip to main content

Амброксол 15

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОКСОЛ 15

AMBROXOL 15

 

Препаратнинг савдо номи: Амброксол 15

Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди;

Дори шакли: сироп

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни 15 мг амброксол гидрохлоридини (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) сақлайди;

Ёрдамчи моддалар: натрий бензоати (Е211), пропиленгликоль, глицерин, натрий сахарини, сорбит (Е420), гидроксиэтилцеллюлоза, лимон кислотаси моногидрати, ўрик ароматизатори, апельсин ароматизатори, ментол, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли ўзига хос хидли тиниқ, қовушқоқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган восита. Муколитик воситалар. Амброксол

АТХ коди: R05CB06.

Фармакологик хусусиятлари

Амброксол нафас йўлларининг безлари секрециясини оширади, нафас йўлларининг қилча (ворсинка) лари фаоллигини рағбатлантиради, ўпкада сурфактантни ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу самаралар балғамни кўчишини ва чиқарилишини (мукоциллиар клиренсни) енгиллашишига олиб келади. Суюқликни секрециясини фаоллашуви ва мукоцилиар клиренсини ошиши шиллиқни чиқарилишини енгиллаштиради ва йўтални камайтиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Препаратнинг таъсири қўллангандан сўнг 30 минутдан кейин кузатилади ва тахминан 10 соат давом этади.

Препаратни сўрилиши тез ва етарлича тўлиқ бўлади. Қон плазмасида максимал даражасига 0,5-3 соатдан кейин эришилади. Амброксолни плазма оқсиллари билан боғланиши даражаси 80-90% ни ташкил этади.

Амброксолни қондан тўқимага тақсимланиши тез юз беради ва ўпкада фаол модданинг концентрацияси юқори бўлади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради.

Амброксол жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 10 соатни ташкил этади; организмда тўпланиши аниқланмаган. Сувда эрувчан метаболитлар ҳолида буйрак орқали тахминан 90%, ўзгармаган ҳолда – 5% чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилигида узаяди.

Қўлланилиши

Бронхиал секрецияни бузилиши ва балғамни ажралиб чиқишини сусайиши билан боғлиқ бўлган ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликларида секретолитик даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Болалар:

2 ёшгача бўлган болаларга: (1/2 ўлчов қошиғи) дан суткада 2 марта буюрилади, бу суткада 15 мг амброксолга эквивалентдир;

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл (1/2 ўлчов қошиғи) дан кунига 3 марта буюрилади, бу суткада 22,5 мг амброксолга эквивалентдир.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 5 мл (1 ўлчов қошиғи) дан кунига 2-3 марта буюрилади, суткада 30-45 мг амброксолга эквивалентдир.

Препаратни овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Овқатланиш препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Ўткир касалликларда агар касалликнинг симптомлари препаратни қабул қилинишига қарамай, йўқолмаса, ва/ёки кучайса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади.

Овқат ҳазм қилиш йўллари: диспепсия, жиғилдон қайнаши, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши, қабзият, гиперсаливация, оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи ва/ёки халқумнинг шиллиқ қаватини гипестезияси.

Нафас тизими: ринорея, юқори нафас йўллари шиллиқ қаватини қуриш, хансираш (ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптоми сифатида).

Сийдик чиқариш тизими: дизурия.

Нерв тизими: дисгевзия (таъм билиш хиссини бузилиши).

Иммун тизими, тери ва тери ости тўқималари: қичишиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар (шу жумладан, анафилактик шок), иситма, эт увишиши, бошқа аллергик реакциялар.

Бошқалар: шиллиқ қават томонидан реакциялари.

Жуда кам холларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми каби терининг оғир даражадаги шикастланишлари ривожланиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия);
  • фруктозани наслий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амброксолни антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклин) билан бира қўллаш, ўпка тўқимасида антибиотикларнинг концентрациясини ошишига олиб келади. Амброксол 15 ни йўталга қарши препаратлар билан қўллаш йўтални камайиши оқибатида балғам ажралиб чиқишини қийинлашишига олиб келади.

Махсус эҳтиёткорлик

Амброксол гидрохлориди каби муколитик воситалар қўлланганида Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми (токсик эпидермал некролиз) каби терини оғрир даражадаги шикастланишларини ягона холларда ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган. Уларни асосан касалликнинг оғирлиги ва/ёки ёндош даволаш билан боғлиқ деб тушунтириш мумкин. Бундан ташқари, Стивенс-Джонсон синдроми ёки Лайелл синдромининг бошланғич босқичида пациентларда иситма, танада оғриқ (зирқираш), ринит, йўтал, томоқда оғриқ каби гриппсимон носпецифик продромал симптомлар кузатилиши мумкин. Уларни нотўғри бахолаш оқибатида пациентлар йўтал ва шамоллашни симптоматик даволаш учун препаратларни қабул қилишлари мумкин бўлган. Шу сабабли, Амброксол 15 қўлланганида тери ва/ёки шиллиқ қаватларни шикастланиши пайдо бўлганида препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак фаолиятини бузилишларида ёки жигарнинг оғир касалликларида Амброксол 15 ни фақат шифокорнинг маслаҳатидан сўнггина қўллаш керак, қабул қилишлар орасидаги интервални узайтириш ёки препаратнинг дозасини камайтириш мумкин. Амброксол гидрохлориди жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида жигарда амброксол ва/ёки унинг метаболитларини тўпланиши юз бериши мумкин.

Даволаниш вақтида препаратнинг муколитик самарасини кучайтириш учун етарли миқдорда суюқлик (шарбатлар, чой, сув) истеъмол қилиш керак.

Препарат таркибида сорбит сақлайди. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслик муаммолари бўлган пациентлар ушбу препаратни қўлламасликлари керак. Сорбит, шунингдек енгил сурги самарасини чақириши мумкин.

Амброксол 15 таркибида қанд сақламайди, шунинг учун уни қандли диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин.

Препарат таркибида алкоголь сақламайди.

Амброксол 15 йўталга қарши препаратлар билан бирга йўтал камайганида балғамни ажралиб чиқишни камайишига олиб келади.

Шиллиқни секрецияси кучайганида, бронхомотор фаолият бузилганида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган генетик детерминацияланган касалликларда шиллиқ катта миқдорда тўпланиши мумкинлиги сабабли, муколитик воситаларни (шу жумладан, амброксолни) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

2 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорликни I уч ойлигида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, ҳомиладорликни II ва III уч ойликларида препаратни она учун кутилган фойда ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавф нисбати яхшилаб бахолангандан сўнг қўллаш мумкин.

Амброксол кўкрак сутига ўтади, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Болалар.

2 ёшгача бўлган болаларга шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда амброксолнинг дозасини ошириб юборилишининг специфик симптомлари номаълум. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида ва/ёки нотўғри қўлланганида амброксол гидрохлоридининг ножўя самараларига хос бўлган симптомлар кузатилиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

100 мл дан флаконларда ва банкаларда, 1 флакон ёки 1 банка ўлчов қошиғи билан бирга қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: