Skip to main content

Алотрем® НЕО

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛОТРЕМ® НEO

ALОTREM® NEO

Препаратнинг савдо номи: Алотрем® НЕО

Таъсир этувчи модда (ХПН): Левокарнитин

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритмада қуйидагилар сақланади:

Фаол модда: L-карнитин – 200 мг.

Ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси (керакли рН даражасини ҳосил қилиш учун), дистилланган сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Код АТХ: А16АА01

Фармакологик хусусиятлари

Метаболик жараёнларини тўғрилаш учун препарат. L-карнитин – В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий модда. Моддалар алмашинуви жараёнларида, цитоплазмадан ҳужайра мембраналари орқали митохондрияга, узун занжирли ёғ кислоталарни (шу жумладан, пальмитин) ўтказувчиси сифатида иштирок этади, у ерда, бу кислоталар катта миқдордаги метаболик энергияни (АТФ шаклида) ҳосил қилиб, оксидланади (бета-оксидланиш).

Тўқималарнинг метаболизми ва энергия билан таъминланишини яхшиловчи; метаболик жараёнларини тўғриловчи, энергия алмашинувини рағбатлантирувчи препарат.

Препарат – қоннинг ишқорий заҳирасини тўлдиради, гемодинамиканинг церебрал ауторегуляциясини тикланишига ва шикастланган соҳани қон билан таъминланишини ошишига ёрдам беради, шикастланиш ўчоғида репаратив жараёнларни тезлаштиради ва анаболитик таъсир кўрсатади. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастланиш зонасини чеклайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди.

Препарат анаболитик ва липолитик таъсир кўрсатади. Оқсил ва ёғ алмашинувини меъёрлайди, тананинг ортиқча вазни ҳамда мушаклардаги ёғлар миқдорини камайтиради, жисмоний зўриқишларга чидамлиликни ва ҳаракат фаоллигини оширади.

Препарат меъда ва ичак ширасининг секрециясини ва ферментатив фаоллигини оширади, овқатнинг ҳазм бўлишини яхшилайди.

Препарат тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда ошган асосий алмашинувни меъёрлайди.

 

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида барча тўқималарга яхши ўтади, скелет мушакларида ва миокардда юқори концентрациялари ҳосил бўлади. Буйраклар орқали, ацил эфирлари кўринишида чиқарилади, эркин карнитин қайта сўрилади.

 

Қўлланилиши

  • катталарда, болалар ва янги туғилган чақалоқлардаги бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислиги;
  • буйрак етишмовчилигининг терминал босқичили, гемодиализ ўтган беморлар, карнитиннинг иккиламчи танқислиги, чунки бунда организмидан эркин карнитиннинг йўқотилиши (одатда буйракларда қайта сўрилувчи) ва ацил эфирларининг тўпланиши юз беради (соғлом буйраклар чиқарадиган);
  • тўлиқ парентерал озиқланишда бўлган чала туғилган болалардаги карнитиннинг етишмовчилигида. Венага озуқа моддаларни юборилиши, уларнинг ичак девори ва жигарга бошланғич ўтишини истисно қилади. Натижада, барча биокимёвий реакциялар тезлигини сусайтирувчи (хусусан, метиониннинг метил гуруҳларининг утилизацияси бузилади) қон плазмасида ортиқча липидлар ҳосил бўлади.
  • карнитин етишмовчилиги бўлган ҳамда, унинг сарфи жуда юқори пациентларда (шу жумладан, гипоксияда, дифтерияда, вальпроат кислотасининг препаратларини қабул қилишда);
  • анорексия, болаларнинг ўсишидан тўхташи ва тана вазнининг етарли бўлмаган ошиши;
  • кардиомиопатия (миокардда, энергия манбаи сифатида ёғ кислоталарининг утилизацияси жуда жадал бўлади, шунинг учун карнитинга бўлган эҳтиёж ошади, у юборилганидан кейин қисқаришлари кучининг ошиши, мушакларнинг кейинги дегенерациясини олдини олиниши, ЭКГ нинг меъёрлашуви кузатилади);
  • суяк мушаклариниг кучсизлиги ва миопатия;
  • чала туғилган чақалоқлардаги дистресс-синдроми;
  • органик ацидемия.

Бу патология, органик кислоталарининг меъёрий алмашинувининг туғма ёки генетик бузилиши натижасидир. Бундай беморларда КоА нинг ацил метаболитлари масалан, пропионил-КоА, ҳужайраларда тўпланади, карнитиннинг ацил эфирларига айланади ва унинг ҳужайра ичидаги танқислигига олиб келиб, ҳужайрадан у билан бирга чиқиб кетади. Жигардаги пропион кислотасининг қолдиғи, оксидланишли фосфорланишни сусайтиради ва шу билан унинг фаолиятини бузади.

  • анаболик (ностероид) воситаларни қўллаш кўрсатилган касалликларнинг мажмуавий терапиясида. Препарат ўткир гипоксик ҳолатларда (миянинг ўткир гипоксияси, ишемик инсульт, транзитор ишемик ҳуруж) мажмуавий терапия таркибида қўлланади.
  • препаратни мия қон айланишини бузилишининг ўткир, ўткир ости ва тикланиш даврида кўрсатилади. Дисциркулятор энцефалопатияда ва бош миянинг турли травматик ва токсик шикастланишларида, жарроҳлик аралашувларидан кейинги тикланиш даврида буюрилади. Препарат юракнинг ишемик касаллигида (стенокардия, ўткир миокард инфаркти, постинфаркт ҳолатлар), кардиоген шок ва миокард метаболизмини бошқа бузилишлари натижасидаги гипоперфузияда кўрсатилган.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни мушак ичига, вена ичига секин (2-3 мин) ёки инфузия йўли билан юборилади.

Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар.

Суткалик доза одатда, 1-3 г дан 3-4 марта юбориш учун. Бошланғич доза суткада 1 г, пациент ташҳис қилинганидан сўнг, ҳолатига қараб дозани суткада 3 г гача ошириш мумкин.

Карнитиннинг бирламчи ва иккиламчи танқислигидаги, ўткир декомпенсация ҳолида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3–4 марта юборишда буюрилади. Зарурати бўлганида препаратни юқорироқ дозада қўллаш мумкин.

Гемодиализ олаётган, карнитиннинг иккиламчи танқислиги бўлган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларга препаратни, гемодиализнинг ҳар бир муолажасидан сўнг (ҳафтада 3 гемодиализ муолажаси ўтказилишида) суткада 20 мг/кг дозада буюрилади.

Вена ичига юбориш билан даволашнинг давомийлиги мушаклардаги левокарнитиннинг меъёрий даражасини тиклаш учун зарур бўлган 3 ойдан кўп бўлмаган вақтни ташкил қилади.

Даволашнинг такрорий курси, назоратини тез-тез ўтказилиши зарур бўлган қон плазмасидаги  левокарнитин миқдори билан белгиланади.

Патология Схемаси Курснинг давомийлиги

 

Мия қон айланишининг ўткир бузилишлари Суткада 1 г в/и га

Суткада 0,5 г в/и га

3 кун

7 кун

10-12 кундан сўнг, 3-5 кун давомидаги такрорий курслар ўтказилиши мумкин

Мия қон айланишининг бузилишларидан кейинги, ўткир ости ва тикланувчи даври, дисциркулятор энцефа-лопатия ва бош миянинг бошқа шикастланишлари Суткада 0,5-1 г вена ичига (томчилаб ва оқим билан) ёки мушак ичига (кунига 2-3 марта) суюлтирмасдан 3-7 кун

Зарурати бўлганида 12-14 кундан сўнг такрорий курс буюрилади

Ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак етишмовчилиги Суткада 3-5 г, 2-3 қабулга бўлинган Биринчи 2-3 сутка давомида ва кейинги дозани 2 мартага тушириш билан
Кардиоген шок Суткада 3-5 г, 2-3 қабулга бўлинган Бемор шок ҳолатидан чиққунича

12 ёшгача бўлган болалар

Ўткир декомпенсация ҳолидаги бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигида препарат суткада 50-100 мг/кг дозада 3-4 марта юборишда буюрилади.

Гемодиализ олаётган, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда карнитиннинг иккиламчи танқислигида препаратни, гемодиализнинг ҳар бир муолажасидан кейин (ҳафтада 3 гемодиализ муолажаси ўтказилишида) суткада 10-20 мг/кг дозада буюрилади. Препарат вена ичига юбориладиган даволашнинг давомийлиги 3 ойдан ошмайди. Одатда даволашнинг такрорий курси буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, мушакларнинг заифлигида (уремияси бўлган пациентларда), меъда соҳасида оғриқлар бўлиши мумкин.

Тез юборилганида, юбориш тезлиги пасайтирилганида вена йўли бўйлаб ўткинчи оғриқлар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни қандли диабетда, ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида жуда зарур бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни буюришдан олдин, бемор қандай дори воситаларни олаётганини аниқлаш керак. Алатремни турли анаболик воситалари, антиоксидант ва/ёки антигипоксант фаолликка эга бўлган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Холиннинг жуда юқори дозалари левокарнитин синтезини ва фаоллигини тормозлайди. Глюкокортикоидлар левокарнитинни тўқималарда (жигардан ташқари) тўпланишига ёрдам беради. Анаболик воситалар карнитинини самарасини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни адекват дозасини аниқлаш учун қон плазмасида ва сийдикда эркин ва ацил левокарнитининг концентрациясини текшириб, даволашни назорат қилиш тавсия этилади. Левокарнитин ўрганиб қолишни чақирмайди, чунки одам организмининг эндоген моддаси ҳисобланади. Инсулин ёки перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга препаратни юбориш, гипогликемияни чақириши мумкин. Шунинг учун, бу тоифа пациентларни препарат билан даволаш вақтида, гипогликемик препаратларнинг дозалаш тартибини дарҳол тўғрилаш учун қонда глюкоза миқдорини доимий назорат қилиш лозим.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. 

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларига таъсир қилмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Левокарнитиннинг дозасини ошириб юборилиши ҳолларидаги заҳарлилиги ҳақида маълумотлар йўқ. Препаратнинг ўзлаштирилишини даволашнинг биринчи ҳафтасида ва қўлланаётган дозанинг ҳар бир оширилишида назорат қилиш керак.

Симптомлари: диарея.

Даволаш: симптоматик терапия ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1000 мг/5 мл ампулаларда №5, №10.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналар бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: