Skip to main content

Аллергид

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛЕРГИД

ALLERGID

Препаратнинг савдо номи: Аллергид

Таъсир этувчи модда (ХПН): Цетиризин дигидрохлориди

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: Цетиризин дигидрохлориди – 10,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, аэросил, тальк.

Таърифи: Думалоқ шаклли, оқ рангли, икки томони қавариқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиаллергик восита.

АТХ коди: R06AE07

Фармакологик хусусиятлари

Гистамин Н1-рецепторларининг селектив антагонисти. Аллергик реакциянинг «эрта» босқичида таъсир қилади, эозинофилларнинг миграциясини камайтиради, шунингдек аллергик реакциянинг «кечки» босқичида медиаторларнинг ажралиб чиқишини чеклайди. Астмаси бўлган беморларда цетиризин гистамин чақирадиган бронхоспазмни сезиларли даражада пасайтиради. Бундан ташқари, у специфик аллергенларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган аллергик реакцияни бартараф қилади. Бу самаралар седатив таъсир билан кечмайди. Амалда антихолинэргик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрацияга (Сmах) 1 соат оралиғида эришилади. Препаратнинг 93% қон плазмаси оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. Организмнинг тўқималарида яхши тақсимланади, кўкрак сутига ўтади, лекин гематоэнцелик тўсиқ орқали ўтмайди. Препаратнинг аҳамиятсиз миқдори жигарда метаболизмга учрайди, асосий қисми ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) катталарда 7-10 соатни, кексаларда эса 12 соатни ташкил қилади. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда Т1/2 19 соатдан 21 соатгача узайиши мумкин.

Қўлланилиши

Сурункали ва мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, қичишувчи дерматозлар, эшакеми, Квинке антионевротик шиши (мажмуавий даволаш таркибида).

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга овқатдан сўнг 10 мг дозада бир қабулда буюрилади (кечқурун, уйқудан олдин авзалроқ). Катталар учун тавсия қилинадиган суткалик максимал доза, икки қабулда (эраталаб ва кечқурун) 20 мг. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препаратнинг ярим дозасини қабул қилишлари керак. Буйракларнинг фаолияти меъёрда бўлган кекса беморларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Препаратни шифокор тавсиясисиз 7 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

 

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Уйқучанлик, жуда кам ҳолларда оғиз, бурун, халқум шиллиқ қаватининг қуриши, йўтал, томоқда оғриқ, диспептик кўринишлар: кўнгил айниши, қусиш, қориннинг дам бўлиш ҳисси, қабзият ёки диарея, иштаҳанинг кучайиши, чарчоқлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, дезориентация, диплопия, асабийлик, бош оғриғи, терлаш, сийдикни тутилиши. Жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тери тошмалари, ангионевротик Квинке шиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

6 ёшгача бўлган болалар, оғир нефропатия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, препаратга юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь ёки марказий нерв тизимининг депрессантлари билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг сусайтирувчи таъсири сезиларли кучаяди.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш вақтида юқори диққат ва тезкор реакцияларни талаб қиладиган ишларни (шу жумладан транспорт воситаларини ҳайдаш) бажариш, спиртли ва седатив (тинчлантирувчи) воситаларни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда саклаш ва уни яроклилик муддати утгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оғиз қуриши, уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, бош оғриғи, тахикардия, сийишни қийинлашиши , қабзият, хавотирлик, таъсирчанлик.

Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Меъдани ювиш. Гемодиализ самарали эмас.

Чиқарилиш шакли

10 мг таблеткалар контур уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: