Skip to main content

Аллапинин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛАПИНИН

ALLAPININUM

 

Препаратнинг савдо номи: Аллапинин

Таъсир этувчи модда (ХПН): аллапинин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: аллапинин – 25 мг.

ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, кальций стеарати.

Таърифи: оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аритмияга қарши воситалар.

АТХ коди: С01ВG

Фармакологик ҳусусиятлари

Айиқтовонлар (Ranunculaceae) оиласига мансуб белоуст аконити (Aconitum leucostomum Worosch) ва шимол аконити (Aconitum septentrionale) ўтларидан олинадиган лаппаконитин алкалоидини (бошқа йўлдош алкалоидларни бироз аралашмаси билан) бромводородли тузи.

6-yillik-qizil-jenshen

Препаратни аритмияга қарши фаоллиги турли сабаблар билан боғлиқ бўлган юрак бўлмачалари қоринчаларининг ритмини бузилишларига нисбатан намоён бўлади. Аритмияга қарши таъсир механизми натрий ионларини кардиомиоцитларни ичга тез оқимини сусайиши билан боғлик. Препарат бўлмачалар, Гиса тутами ва Пуркинье толалари бўйлаб импульсларнинг ўтказилиш тезлигини, атриовентрикуляр тугуни бўйича ўтказилишига таъсир қилмасдан секинлаштиради. Синус тугунини фаолиятига таъсири аҳамиятсиз ифодаланган. Препарат салбий инотроп таъсирга эга эмас, артериал гипотензияни чақирмайди, ўртача спазмолитик махаллий оғриқсизлантирувчи, анальгетик ва седатив таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Қоринчалар устки ва қоринчалар экстрасистолияси, бўлмачаларнинг, липиллаши ва титраши, пароксизмлари, пароксизмал қоринчалар усти (шу жумладан Вольф-Паркинсон-Уайт (WPW) синдромида) ва қоринчалар тахикардияси (юракнинг органик шикастланишлар бўлмаганида), шунингдек миокард инфаркти фонидаги аритмияларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткалар ичга, овқатдан 30 минут олдин илиқ сув билан бирга қабул қилинади. Бошланғич доза 0,025 г (1 таблетка) ҳар 8 соатда. Самара бўлмаганида қабуллар сони суткада 4 мартагача (ҳар 6 соатда қабул қилинади) оширилади. Дозани қабулга 0,05 г гача (2 таблетка ҳар 6-8 соатда) ошириш мумкин. Даволашнинг давомийлиги беморнинг ҳолатига ва ритмни бузилиш характерига боғлиқ ва у бир неча ойгача чўзилиши мумкин. Юқори дозалари: бир марталик – 0,15 г, суткалик – 0,3 г.

Ноъжўя таъсирлари

Бошни айланиши, бош оғриги, бошда оғирлик ҳисси, юзни қизариши, диплопия. Бу кўринишларнинг яққоллигида препаратнинг дозасини камайтириш лозим. Аллергик реакциялар кам пайдо бўлади. Препарат узоқ муддат қўлланганида синусли тахикардия пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда бета-блокаторларнинг кичик дозалари буюрилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

ΙΙ ва юқорироқ даражадаги атриовентрикуляр блокада, оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги, ҳомилладорлик ва лактация даври, болалик ёши.

Эҳтиёткарлик билан: I даражали атриовентрикуляр блокадани қоринчалар ички ўтказилишни бузилишлари, синус тугунини заифлиги синдроми, ҳамда қон айланишини оғир етишмовчилигида.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бета-блокаторлар билан мажмуаси препаратни аритмияга қарши таъсирини кучайшига олиб келади ва улар чақирган синусли тахикардияни бартараф қилади. Аллапинин дигоксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини ўзгартирмайди, аммо дигоксин аллапининнинг концентрациясини оширади, бу бундай мажмуада унинг дозаларини тўғирлашни талаб қилади. Препаратни қабул қилиш фонида ўтказилаётган гексенал наркози (электроимпульсли даволаш), ўзгаришларсиз ўтади. Аллапининни амиодарон, камроқ хинидин билан қоринчаларни тахикардияси ва липилловчи аритмиянинг резистент шаклларини даволашда мажмуасида ишлатиш мумкин. Препаратнинг бошка турли гуруҳ дори препаратлари билан мажмуада қўллашдан бўлган ножуя реакциялари тўғрисида хабарлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволашни синчков шифокор назорати остида яхшиси стационар шароитида, мунтазам ЭКГ-назоратини амалга ошириб, бошлаш маққулроқ. Препаратни ҳомиладор аёлларга буюришни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ўтказиш лозим. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълумотлар йўқ. Ножўя таъсирларининг кучайиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

25 мг дан таблеткалар, 10 донадан контур-уясиз ўрамда ва контур-уяли ўрамда, 30 таблеткадан банкаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365