Skip to main content

Алеркур

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЕРКУР

ALERCUR

 

Препаратнинг савдо номи: Алеркур

Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетиризин дигидрохлориди – 10 мг;

ёрдамчи моддалар: икки алмашинган кальций фосфати, лактоза, желатин, магний стеарати, тальк, маккажўхори крахмали, аэросил.

Таърифи: оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита.

АТХ коди: R06AE07

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Алекур – антигистамин воситаси, периферик Н1-гистамин рецепторларини селектив блокатори ҳисобланади. Гистаминнинг капиллярларни кенгайтириш ва ўтказувчанлигини ошириш (шишни, эшакемини, қизаришни ривожланиши) каби самараларини, сезгир нерв охирларини рағбатлантирилишини (қичишиш, оғриқ) ва нафас ва овқат ҳазм қилиш аъзоларини силлиқ мушакларини қисқаришини олдини олиш хусусиятларига эга. Алекур антигистамин таъсиридан ташқари, аллергияга қарши фаолликка эга. Аллергик реакцияларни кечки босқичида гистаминнинг таъсирини ва эозинофилларни миграциясини ингибирлайди, шу тарзда кечки аллергик реакцияларни кечишини сусайтиради. Бронхиал астмада гистамин сабабли индуцияланган бронхларни торайишини пасайтиради. Алекур – пиперазин ҳосиласи бўлиб, у ўзининг кимёвий тузилиши бўйича унинг асосий метаболити- гидразин ҳосиласи ҳисобланади. Яққол қутбланувчанлиги ва қон палазмаси оқсиллари билан кучли боғланиши, шунингдек  липофиллиги туфайли, цетиризин гидразинга нисбатан гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Буни оқибатида МНТ га деярли сусайтирувчи таъсир кўрсатмайди.

 

Фармакокинетикаси

Алекур овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга 40-60 минутдан кейин эришилади. Максимал терапевтик самара тахминан 4-8 соатдан кейин бошланади ва 24 соатгача давом этади. Қон плазмаси оқсиллари билан препаратнинг тахминан 93% боғланади. Тахминан 70% сийдик билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида чиқарилиши секинлашади.

 

Қўлланилиши

Аллергик касалликларни: сурункали (йил давомидаги) аллергик ринит, мавсумий аллергик ринит, аллергик конъюнктивит, сурункали идиопатик эшакеми, аллергик дерматитларни симтпоматик даволашда қўлланади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

12 ёшгача бўлган болаларга ва катталарга Алекурни суткада 10 мг дан буюрилади, кечқурун буюрган маъқулроқ. Даволаш давомийлиги шахсий равишда аниқланади ва одатда 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Мавсумий аллергик ринитда 3-6 ҳафта, сурункали идиопатик эшакемида ва сурункали аллергик ринитда даволашни 1 йилгача давом эттириш мумкин.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга тавсия қилинадиган дозани ярмига камайтириш лозим.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга, айниқса ёндош буйрак етишмовчилигида дозани шахсий равишда танлаш керак.

Кекса ёшдаги беморлар препаратга сезувчан бўлишлари мумкин, бу дозани тўғрилашни талаб қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, уйқучанлик, бош айланиши. Артериал босимни (АБ) бироз пасайиши, кучли толиқиш, ҳолсизлик, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, терининг аллергик реакцияларининг кўринишлари, бронхоспазм, ангионевротик шиш, ларингит, ксеростомия, жиғилдонни қайнаши, кекириш, иштаҳани йўқолиши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, диарея, қусиш, йўтал, бурунни қонаши. Айрим пациентларда препаратни гепатотоксик таъсири (аминотрансферазалар фаоллигини ошиши, гепатит) кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Цетиризинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, оғир нефропатия, ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цетиризин дигидрохлоридни 20 мг дозада ва циметидинни 400 мг дозада бир вақтда қабул қилиш гистамин инъекцияси чақирган тери реакцияси кўринишларига, бир цетиризин гидрохлоридини ўзини қабул қилгандаги аналогик реакцияларга қараганда таъсир қилмайди.

Алекур ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, уларни ўзаро таъсирлашувига бевосита исботлар йўқлигига қарамай, эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Цетиризин ва теофилинни бир вақтда буюрилганда (айниқса, агар теофиллинни дозаси 400 мг дан ошса) цетиризинни қон зардобида концентрациясини ошиши ва уни клиренсини пасайиши туфайли, дозасини ошириб юборилиши кузатилиши мумкин.

Цетиризинни ототоксик самара намойиш қиладиган препаратлар, масалан, гентамицин билан бир вақтда қўлланиши, ототоксикликни, қулоқларни шанғиллаши ва онгни хиралашиши каби симптомларини ниқоблаши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Гемодиализда бўлган пациентларга Алекурни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Цетиризин билан даволаш даврида пациентлар алкоголли ичимликларни қабул қилишдан сақланишлари лозим, чунки уйқучанлик ва психомотор реакцияларни секинлашиши аниқланиши мумкин.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Препарат уйқучанликни чақириши мумкинлиги туфайли, автомобилни бошқаришда, механизмлар билан ишлашда ёки тезкор реакцияларни талаб қилувчи фаолиятларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомилага нисбатан бўлган таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Эмизикли аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки  одамларда уни кўкрак сути билан чиқарилиши текширилмаган.

Болалар. 6 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда препаратни бошқа дори шаклида, 12 ёшдан кейин эса – катталардаги каби буюрилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани сезиларли ошириб юборилишида (50 мг цетиризин дигидрохлориди) уйқучанлик, ножўя самаралар кучайиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш. Энтеросорбентларни буюриш. Симптоматик даволаш. Махсус антидоти номаълум. Препарат диализ ёрдамида чиқарилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан блистерда, 1, 3 ёки 10 блистер картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ , ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: