Skip to main content

Алергозол-DF® назал спрей

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЕРГОЗОЛ-DF®

ALERGOZOLDF®

Препаратнинг савдо номи: Алергозол-DF®

Дори шакли: назал спрей

Таркиби:

10,0 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:                 0,03%             0,06%

фаол моддалар:        нафазолин нитрати                          3,0 мг             6,0 мг

                                   дифенилгидрамин гидрохлориди  5,0 мг             10,0 мг

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун антиконгестантлар ва бошқа назал препаратлар.

АТХ коди: R01АВ02

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

6-yillik-qizil-jenshen

Алергозол-DF®– таркибида нафтизин ва димедрол сақловчи маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препаратдир. Аллергияга қарши ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади.

Нафтизин интраназал қўлланилганида ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Буруннинг қўшимча бўшлиқларини чиқиш йўлларини очилишига ва кенгайишига ва Евстахиев найларини озод бўлишига ёрдам беради. Бу секретнинг оқиб чиқиб кетишига ёрдам беради ва бурун шиллиқ қаватларида бактерияларни тўпланиб қолишини олдини олади.

Дифенгидрамин – Н1-гистамин рецепторларининг блокаторидир. Яққол гистаминнга қарши фаолликка эга. Гистамин келтириб чиқарадиган силлиқ мушаклар спазмларини, капиллярлар ўтказувчанлигини ошишини, тўқималар шишини, қичишиш ва гиперемияни камайтиради ёки олдини олади. Шунингдек, маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, бевосита спазмолитик таъсири натижасида силлиқ мушакларни бўшаштиради, вегетатив нерв тугунларининг холинорецепторларини ўртача даражада блоклайди.

Фармакокинетикаси

Алергозол-DF®нинг терапевтик самараси препарат қўлланилганидан сўнг 5-10 минутдан кейин ривожланади ва у 5-6 соатгача давом этади, препарат тез-тез қўлланилганида унинг таъсир давомийлиги 4 соатгача қисқариши мумкин. Алергозол-DF® препаратининг фаол моддалари маҳаллий қўлланилганида тизимли қон оқимига сўрилиши ва резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин.

Қўлланилиши

  • ўткир ринит;
  • аллергик риносинусит;
  • аллергик вазомотор ринит;
  • операциядан кейин юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватларини гиперемияси ва шиши;
  • риноскопия ўтказилишини енгиллаштиришда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга 0,06% ли спрей ҳар бир бурун йўлига 1 мартадан кунига 3 марта пуркалади.

Болалар учун:

  • 2 ёшдан 6 ёшгача 0,03% ли спрей – ҳар бир бурун йўлига 1 марта кунига 1-2 марта пуркалади;
  • 6 ёшдан 15 ёшгача 0,03% ли спрей – ҳар бир бурун йўлига 1 марта кунига 3 марта пуркалади.

Даволаш курси 1 ҳафтадан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

  • бош оғриғи;
  • артериал қон босимини ошиши, тахикардия;
  • шиллиқ қаватларни таъсирланиши;
  • кўнгил айниши, бош оғриғи;
  • шиллиқ қаватнинг реактив гиперемияси;
  • оғиз қуриши;
  • 1 ҳафтадан ортиқ қўлланилганида – шиллиқ қаватнинг шиши, атрофик ринит.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ёпиқ бурчакли глаукома;
  • кўзнинг оғир касалликлари;
  • артериал гипертония, тахикардия, яққол атеросклероз;
  • гипертиреоидизм;
  • қандли диабет;
  • сурункали ринит;
  • простата безининг гипертрофияси;
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларни сўрилишини секинлаштиради (юза анестезия ўтказилганида уларнинг таъсирини узайтиради).

Моноаминооксидаза ингибиторлари билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Препарат резорбтив таъсир кўрсатади, шу сабабли уни қисқа – 1 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда қўллаш керак, сўнгра бир неча кун танаффус қилиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида она учун тахмин қилинаётган фойда бола ва ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Дори воситасининг транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари

Препаратнинг ножўя таъсирини ҳисобга олиб, транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипертензия, оғиз қуриши, нафас олишни қийинлашиши, қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан пуркаладиган қалпоқчалар ва ҳимоя қалпоқчаси билан бирга полипропилен (пластик) флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: