Skip to main content

Альбендазол

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЬБЕНДАЗОЛ

ALBENDAZOLE

 

Препаратнинг савдо номи: Альбендазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): альбендазол

Дори шакли: таблетка

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: альбендазол – 200,0 мг ёки 400,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликолят, маккажўхори крахмали, лактоза, микрокристаллик целлюлоза, сахарин, аспартам, повидон, сувсиз лимон кислотаси, сариқ сансет (Супра), аэросил, апельсинли ароматизатор, ванилли  ароматизатор, тозаланган тальк, магний стеарат.

Таърифи:

Дозаси 200 мг. Тўқ сариқ рангли, икки томони силлиқ думалоқ таблеткалар.

Дозаси 400 мг. Чўзинчоқ, тўқ сариқ рангли, бир томони синиш чизиқчали ва иккинчи томони силлиқ капсула кўринишидаги таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гельминтларга қарши восита.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: P02CA03

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат гельминтларга қарши фаолликка эга. Альбендазол β–тубулин полимеризациясига таъсир қилади, уни тўхтатади. Натижада, гельминтлар ичагида микронайчалар ҳосил бўлиш жараёни бузилади, қуртларнинг глюкозани ҳазм қилиш қобилияти бостирилади, органеллаларнинг ҳужайра ичидаги нормал миграцияси, уларнинг мушак тўқималарида АТФ синтези блокланади. Альбендазолнинг терапевтик концентрацияси гельминтларни ҳалок қилади.

Препарат жинсий етилган ва личинка босқичидаги гельминтларга нисбатан фаол. Альбендазол нематодларни (Necatoramericanus, Strongyloidesstercoralis, Enterobiusvermicularis, Trichuristrichiura, Ascarislumbricoides, Cutaneous Larva Migrans, Ancylostomaduodenale), цестодларни (чўчқа, ҳўкиз цепеньлари ва митти цепеньлар), трематодлар (Clonorchissinensis, Opisthorchisviverrini), содда жониворлар (лямблиялар) ни ҳалок бўлишига олиб келади.

 

Қўлланилиши

Альбендазол  қуйидаги ҳолатларда буюрилади:

– нейроцистицеркоз;
– қорин, жигар, ўпка эхинококкози;
– цистли эхинакоккоз ҳолатида операция қилинишига монеликлар бўлганда;
– цистли эхинакоккоз ҳолатида цистлар миқдорини камайтириш учун жарроҳлик аралашуви зарур бўлганида;
– арахноидал, меъда ичидаги, рацемоз цистлар;
– аскаридоз;
– трихонелез;
– энтеробиоз;

– анкилостомидоз;
– описторхоз;
– лямблиоз;
– микроспоридоз;
– токсокароз;
– гнатостомоз;

– трихиноз;
– капилляроз;
– аралаш гельминтозлар ҳолатида буюрилади..

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин. Таблеткалар сув билан ичилади. Дозаси патологияга қараб белгиланади. Альбендазол қабул қилингандан сўнг сурги воситаси керак бўлмайди.

 

ПатологияДозалаш суткадаКунлар сони
Одатий  гельминтозлар400 мг (болалар – 60 мг/ 10 кг)Бир марта
Бош мия цистицеркози800 мг (болалар – 15 мг/кг)8-30 сутка
Стронгилоидоз ва цестодоз400 мг (200 мг)3 сутка, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Аскаридоз400 мг (200 мг)Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Энтеробиоз400 мг (200 мг)Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Анкилостомидоз400 мг (200 мг)Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Лямблиоз400 мг (200 мг)3 сутка, 3 ҳафтадан кейин такрорланади

 

Ножўя таъсирлари

Альбендазол қабул қилинганда қуйидаги нохуш  самаралар кузатилиши мумкин:
– лейкопения;
– панцитопения;
– бош оғриғи;
– тромбоцитопения;
– агранулоцитоз;
– диспепсия;
– жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши;
– қорин оғриғи;
– бош айланиши;
– менингиал симптоматика;
– терини қичишиши;
– гипертермия;
– эшакем;
– алопеция (қайтувчан);
– гипертензия;
– буйрак функцияси бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Альбендазол қуйидаги ҳолларда буюрилмайди:
– 2 ёшгача бўлган болалардаги гельминтозлар;
– альбендазолга ўта сезувчанлик;
– ҳомиладорлик;
– лактация даври.
Эҳтиёткорлик билан қўлланади:

– цистицеркоз фонидаги кўз тўр пардаси патологияларида;

– жигар циррозида;

– кўмикда қон яратилиш сусайган ҳолатда.

Ҳомиладорлик: ҳомиладор, ҳомиладор деб гумон қилинган аёлларга Альбендазолни буюриш мутлақ мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Празиквантел, дексаметазон, циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ножўя таъсирлар кучайиши билан ифодаланади.

 

Махсус кўрсатмалар

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

1 таблеткадан  контур уяли ўрамда.

Контур уяли ўрамлар  1 (1×1), 2 (2х1), 5(5х1) ёки 10 (10х1) дан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон пачкага жойланади.

 

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: