Skip to main content

Қалампир ялпиз настойкаси

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚАЛАМПИР ЯЛПИЗ НАСТОЙКАСИ

TINCTURA MENTHAE PIPERITAE

 

Препаратни савдо номи: Қалампир ялпиз настойкаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): қалампир ялпиз майдалаб (кесилган) баргларининг (90% спиртдаги 1:20) барги билан баробар (вазни бўйича) миқдорда ялпиз мойи қўшилган спиртли настойкаси).

Дори шакли: настойка.

Таркиби:

фаол модда: қалампир ялпиз майдалаб (кесилган) барглари;

ёрдамчи моддалар: қалампир ялпиз мойи, 90% этил спирти 1 литргача.

Таърифи: тиниқ, яшил рангли, ялпиз ҳидига ва таъмга эга суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Спазмолитик воситалар.

АТХ коди: А03

Фармакологик хусусиятлари

Спазмолитик ва тинчлантирувчи, шунингдек оғриқ қолдирувчи самара кўрсатади (таркибида ментол борлиги сабабали).

Қўлланилиши

Невралгияда оғриқ қолдирувчи восита ва кўнгил айнишига, қусишга қарши восита сифатида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозаси

Овқатдан олдин, қабулга 10-15 томчидан буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратни компонентларига юқори сезувчанлик кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Настойка, 20 мл, 25 мл, ва 50 мл дан флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: