Skip to main content

Активит Витамин +

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКТИВИТ ВИТАМИН +

ACTIVIT VITAMINUM +

 

Препаратнинг савдо номи: Активит Витамин +

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бета-каротин, альфа-токоферилацетат, аскорбин кислотаси.

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 30% ли мойли суспензия кўринишидаги бета-каротин – 6 мг, альфа-токоферилацетат – 15 мг, аскорбин кислотаси – 75 мг.

ёрдамчи моддалар: рафинатланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, титан диоксиди;

бўёвчи: ёрқин қизил Е-129.

Таърифи: узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула таркиби – қизил рангли, ёқимсиз ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламларга ажралиш мумкин.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин (Поливитаминлар).

АТХ коди: A11В

Фармакологик хусусиятлари

«Активит Витамин +» нинг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги қуйидаги витаминларнинг комплексли таъсири белгилайди: аскорбин кислотаси, альфа-токоферилацетат ва бета-каротин.

Аскорбин кислотаси – организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

Альфа-токоферилацетат – организмда ёғларнинг оксидланишни ва улардан токсик перикислар ҳосил бўлишини ингибиция қилади, тўйинмаган ёғ кислоталаридаги боғларнинг мустаҳкамлигини барқарорлаштиради. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар мембраналарининг тузилмаси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафас олишини тартибга солишда ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида қатнашади. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғлантирилган тухум, йўлдош ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин – антиоксидант, иммуномодулляцияловчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, унда фаол кислородни боғлаш қобилияти ҳисобига ва шундай қилиб, ташқи муҳитни нохуш омилларини таъсири ёки организмда патологик жараёнлар ривожларишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар томонидан ҳужайра структурасини бузилишини ҳимоя қилади.

Қўлланилиши

«Активит Витамин +» препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун;
  • организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи касалликлар, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • мувозанатланмаган овқатланишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

«Активит Витамин +» овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга 1 капсуладан суткада 1 марта 2-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Олдини олиш учун, курсини йилда бир неча марта такрорлаш тавсия қилинади.

Даволаш мақсадида «Активит Витамин +»нинг дозасини шифокор патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

14 ёшгача бўлган болаларга ва препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи билан препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Токоферол тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотларининг миқдорини ошиши аниқланган.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири:

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш кўринишлари кузатилмайди.

Суткалик норма оширилганида «Активит Витамин +» қабул қилинганидан кейин кўнгил айнаши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Чиқарилиш шакли

10 ёки 15 капсуладан контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йуриқномаси билан бирга картон ўрамларга жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365