Skip to main content

Активит Витамин + Cелен

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКТИВИТ ВИТАМИН + CЕЛЕН

ACTIVIT VITAMINUM + SELENIUM

 

Препаратнинг савдо номи: Активит Витамин + Cелен.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бета-каротин, альфа-токоферилацетат, аскорбин кислотаси, селен.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 30% ли мойли суспензия кўринишидаги бета-каротин – 6 мг, альфа-токоферилацетат – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, селен (0,1% ли ачитқи селен кўринишида – 30 мг ёки 0,2% ли ачитқи селен – 15 мг) – 0,03 мг.

ёрдамчи моддалар: рафинатланган кунгабоқар мойи, асалари муми, лецитин.

капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув, титан диоксиди;

бўёвчи: ёрқин қизил Е-129.

Таърифи: узунчоқ шаклли, чокли, қайишқоқ, қизил рангли, юмшоқ желатин капсулалар.

Капсула таркиби – қизил рангли, ёқимли ҳидли, мойли суспензия. Сақланганида аралашмани қатламларга ажралиш мумкин.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витамин (Поливитаминлар микроэлементлар билан мажмуада).

АТХ коди: A11AА04

Фармакологик хусусиятлари

“Активит Витамин + Cелен” фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги қуйидаги витаминларнинг мажмуавий таъсири белгилайди: аскорбин кислотаси, альфа-токоферилацетати, бета-каротин ва селен микроэлементи.

Аскорбин кислотаси – организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлаген синтезини кучайтиради, темирнинг сўрилишини яхшиланишига ёрдам беради. У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва унинг инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

Альфа-токоферилацетат – липидларнинг пероксидли оксидланиши маҳсулотлари ҳосил бўлишини ингибиция қилади. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар мембраналарининг тузилмаси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафас олишини тартибга солишда ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларида қатнашади.

У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғлантирилган тухум, йўлдош ривожланишини рағбатлантиради.

Бета-каротин – антиоксидант ва иммуномодуляцияловчи таъсирга эга.

Селен – глутатионпероксидаза фермент тизимининг бир қисми ҳисобланади. Глутатионпероксидаза ҳужайра ичи тузилмаларини эркин кислородли радикалларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади.

Қўлланилиши

“Активит Витамин + Cелен” препарати поливитамин антиоксидант сифатида қуйидагиларни даволашда кўрсатилган:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилигини ва селен етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш;
  • организмнинг шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи, шу жумладан инфекцион касалликлардан кейинги тикланиш даврида;
  • мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

«Активит Витамин + Cелен» овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида препаратни болаларга 14 ёшдан бошлаб ва катталарга суткада 1 капсуладан 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Препарат дозасини шифокор патологияни характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С ва Е витаминларига бўлган талабини ҳисобга олиб белгилайди.

Ножўя таъсирлари

Диарея, тери рангини ўзгариши – сарғиш тусли рангни пайдо бўлиши, кам ҳолларда: бош айланиши, бўғимларда оғриқ. Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқ пайдо бўлишига, К витаминининг танқислиги бўлган пациентларда қон оқувчанлигини пайдо бўлишига, эстрогенларни қабул қилган пациентларда тромбоз хавфини ошишига, гипероксалурияга ва буйракларда тошлар – оксалатлар ҳосил бўлиши хавфини ошишига, Г6ФД танқислиги бўлган пациентларда гемолизни ривожланиш хавфини кучайишига, шунингдек кўришни хиралашиши, бош айланиши, кучли толиқиш ва ҳолсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Препаратнинг алоҳида компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади.

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар кузатилмайди.

Нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • А ва Е гипервитаминози;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 14 ёшгача бўлган болалар;
  • юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлари, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга қўлланганида А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Токоферол қонида липидларни перекисли оксидланиши маҳсулотлари, шунингдек А ва Д витаминлари миқдори ошган тутқаноғи бўлган беморларда тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин.

Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. С витамини темирни сўрилишини оширади, салицилатлар ва қисқа таъсир этувчи сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурия пайдо бўлиши хавфини оширади.

Холестирамин, орлистат А ва Е витаминларининг сўрилишини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Гипероксалурияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

“Активит Витамин + Селен”ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири:

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида нафас билан чиқарилаётган ҳавода саримсоқпиёз ҳидини пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолда препаратни бекор қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 ёки 15 капсуладан контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: