Skip to main content

Аксастрол®

Улашиш:
  Reading time 10 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКСАСТРОЛ®

AXASTROL

Препаратнинг савдо номи: Аксастрол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): анастрозол (anastrozolum)

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда – 1 мг анастрозол;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон К-30, микрокристалл целлюлоза рН 102, натрий крахмалгликоляти (А тури), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, тальк.

Қобиғи: гипромеллоза 5 спз, макрогол 400, титан диоксиди (Е 171), тальк.

Таърифи: диаметри тахминан 6,6 мм бўлган думалоқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ароматаза ингибитори.

АТХ коди: L02BG03

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Анастрозол ароматазанинг кучли таъсир этувчи ва юқори селектив ностероид ингибитори ҳисобланади. Аёлларда менопауза бошлангандан кейинги даврда эстрадиол периферик тўқималарда ароматаза-фермент комплекси орқали асосан андростендионни эстронга айланиши йўли билан ишлаб чиқарилади. Кейинчалик эстрон эстрадиолга айланади.

Эстрадиолнинг қонда айланиб юрган концентрациясини пасайиши, сут бези раки бўлган аёлларга ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган. Аёлларда менопауза бошлангандан кейинги даврда анастрозол 1 мг дозада қўлланганида эстрадиолнинг концентрациясини 80% дан ортиқ даражага сусайтирган.

Анастрозол прогестаген, андроген ёки эстроген фаолликка эга эмас. Кортизол ёки альдостероннинг секрециясига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Анастрозолнинг фармакокинетикаси менопауза бошлангандан кейинги даврда аёлларнинг ёшига боғлиқ эмас.

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг қабул қилинган дозанинг 83-85% сўрилади.

Тақсимланиши

Агар дори воситаси оч қоринга қабул қилинган бўлса, плазмадаги максимал концентрациясига, қабул қилингандан сўнг икки соат давомида эришилади. Овқат препаратнинг сўрилиш тезлигини бироз пасайтиради, аммо сўрилиш даражасига таъсир қилмайди. 7 суткалик дозаси қабул қилингандан сўнг, анастрозолнинг плазмадаги концентрацияси мувозанатли концентрациясининг 90-95% ни ташкил этади.

Анастрозол плазма оқсиллари билан 40% га боғланади.

Метаболизми

Анастрозол аёлларда менопауза бошлангандан кейинги даврда экстенсив равишда метаболизмга учрайди, қабул қилинган дозанинг 10% дан камроқ қисми сийдик билан ўзгармаган ҳолда 72 соат давомида чиқарилади. Анастрозолнинг метаболизми N-алкил гуруҳига ажралиб чиқиши, гидроксил гуруҳига қўшилиши ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияси босқичлари орқали юз беради. Анастрозолнинг плазмадаги асосий метаболити бўлган триазол, ароматаза ферментига ингибиция қилувчи таъсир кўрсатмайди.

Чиқарилиши

Метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади.

Анастрозол организмдан секин чиқарилади, плазмадан ярим чиқарилиш даври 40-50 соатни ташкил этади.

Турғун жигар циррози ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда анастрозол ичга қабул қилинганидан сўнг унинг клиренси, соғлом аёлларда кузатиладиган даражалар билан бир хил даражада қолган. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда анастрозол қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қўлланилиши

  • Аёлларда постменопауза даврида сут безини тарқалган раки. Эстрогенларга нисбатан рецепторларни аниқлаш синамалари манфий натижага эга бўлган пациентларда анастрозолнинг самарадорлиги намойиш этилган, илгари тамоксифенга нисбатан клиник жавоб реакцияси мусбат бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир.
  • Постменопауза давридаги аёлларда сут безининг эрта гормон-мусбат раки (адъювант даволаш).
  • Постменопауза даврида сут безини эрта гормон-мусбат раки тамоксифен билан 2-3 йил давомида даволангандан сўнг (адъювант даволаш) даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Постменопауза даврида пациент аёллар учун ичга 1 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

Буйрак етишмовчилигининг енгил ва ўртача даражадаги шакли бўлган пациентларга препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларга анастрозол буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар етишмовчилигининг енгил кўриниши бўлган пациентларга препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва шаклига боғлиқ (адъювант даволашда тавсия этилган даволаш давомийлиги – 5 йилни ташкил этади).

Касалликнинг зўрайиш белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Педиатрик пациентлар популяцияси

Препаратнинг ҳавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли, анастрозол препаратини болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўллаш тавсия этилмайди.

Агар сиз навбатдаги препаратни қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни кечиктирмасдан қабул қилинг. Ўтказиб юборилган препаратни ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Препаратни қабул қилишни шифокорнинг тавсияларига мувофиқ давом эттиринг.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйида келтирилган ножўя таъсирлари учраш тез-тезлиги ва аъзолар тизимининг таснифига мувофиқ гуруҳларга бўлинган. Ножўя таъсирларнинг тез-тезлиги қуйидаги тарзда келтирилган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/10 <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 <1/1000 гача) ва жуда кам ҳолларда (<1/10000). Бош оғриқлари, “қизиш” ҳисси, кўнгил айниши, тошмалар, артарлгия, бўғимларни ригидлиги, артрит ва астения хақида энг кўп хабар берилган.

Аъзолар тизими Учраш тез-тезлиги Ножўя таъсирлари
Моддалар алмашинуви ва озиқланишни бузилиши Тез-тез Анорексия

Гиперхолестеринемия

Нерв тизими томонидан  бузилишлар Жуда тез-тез Бош оғриқлари
Тез-тез Уйқучанлик

Билакда туннель синдроми

Қон-томирлар тизими томонидан бузилишлар Жуда тез-тез “Қизиб кетиш”
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Жуда тез-тез Кўнгил айниши
Тез-тез Ич кетиши

Қусиш

Жигар ва/ёки ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез Ишқорий фосфатаза, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза даражасини ошиши
Тез-тез эмас Гамма-глютамилтрансфераза (ГТ) ва билирубиннинг концентрациясини ошиши

Гепатит

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Жуда тез-тез Тошмалар
Тез-тез Сочларни тўкилиши (алопеция)

Аллергик реакциялар

Тез-тез эмас Эшакеми
Кам ҳолларда Erythema multiforme

Анафилактоид реакциялар

Тери васкулити (шу жумладан, Шейлейн-Генох пурпураси хақида маълумотлар)

Жуда кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми

Ангионевротик шиш

Скелет-мушак ва ёндош тизимларни шикастланиши Жуда тез-тез Артралгия / бўғимлар ригидлиги

Артрит Остеопороз

Тез-тез Суякларда оғриқ
Тез-тез эмас Букилган бармоқ синдроми
Репродуктив тизим томонидан бузилишлар ва сут бези касалликлари Тез-тез Қин шиллиқ қаватини қуруқлиги

Қиндан қон кетиши

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги реакциялар Жуда тез-тез Астения

Юқорида келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Анастрозолга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига ўта юқори сезувчанликда;
  • менопауза бошланишидан олдин;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам);
  • жигар касалликларини ўртача ва оғир шаклларида, эстроген сақловчи дори воситалари билан даволанаётган пациент аёлларга;
  • бир вақтнинг ўзида тамоксифен препаратини қабул қилганда;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида;
  • 18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Анастрозол ва бошқа дори воситалари ўртасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган.

Тамоксифен ва/ёки бошқа эстроген сақловчи тиббий препаратлар анастрозол билан бир вақтда буюрилиши мумкин эмас, чунки улар анастрозолнинг фармакологик ва терапевтик таъсирини пасайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Анастрозол препаратини аёлларга менопаузадан олдин қўллаш мумкин эмас. Агар пациентнинг гормонал статусини клиник усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлмаса, менопаузани бошланиши биокимёвий таҳлил ёрдамида аниқланиши керак.

Остеопорози бўлган ёки ушбу касалликни ривожланиш хавфи бўлган пациент аёлларга препарат билан даволаш бошланишида ва мунтазам интерваллар орасида суяклар зичлигини денситометрия усули ёрдамида текшириш керак. Агар зарурат бўлса, жиддий назорат остида превентив ва адъювант даволашни ўтказиш тавсия этилади. Специфик даволаш ишларини, масалан, аёлларда менопаузадан сўнг, кейинчалик анастрозолни қўллаш оқибатида юз берадиган минерал моддаларни, йўқолишини тўхтатиши мумкин бўлган бисфосфонатларни қўллаш кераклигини баҳолаш керак.

Препаратни лютеинловчи рилизинг гормон аналоглари билан бир вақтда қабул қилиш юзасидан маълумотлар йўқ, демак ушбу мажмуа клиник тадқиқотлар шароитларида қўллаш билан чекланиши керак. Препарат билан даволаниш фонида метрорагия сақланиб турса, гинеколог билан маслаҳатлашиш керак. Анастрозолни ва тамоксифен ёки эстрагенлар билан даволашни бир вақтда буюриш мумкин эмас, чунки бундай ҳолатда унинг фармакологик таъсири камайиши мумкин.

Жигар фаолиятини бузилиши

Аксастрол жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган сут бези раки билан хасталанган пациентларда ўрганилмаган. Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда анастрозолнинг таъсири узайиши мумкин. Жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда анастрозолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволашнинг негизида ҳар бир пациент учун фойда-хавф шахсий равишда баҳоланиши керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари

Буйрак фаолиятини ўртача даражадаги бузилишларида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Анастрозол буйрак фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган сут бези раки билан хасталанган пациентларда ўрганилмаган. Буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари (калавалар фильтрацияси тезлиги (КФТ)
< 30 мл/мин) бўлган пациент аёлларда анастрозолнинг таъсирини кучайиши кузатилмаган; буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда анастрозолни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Анастрозол таблеткалари таркибида лактоза сақлайди. Галактозани кам учрайдиган туғма ўзлаштираолмаслиги, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациент аёлларга ушбу дори воситасини буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Препаратни қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланаётган механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида астения ва уйқучанлик ривожланиши мумкинлиги сабабли, транспортни ҳайдашда ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани бехосдан ошириб юборилиши юзасидан клиник тажриба чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда паст ўткир токсиклиги аниқланган. Клиник тадқиқотлар анастрозолнинг турли дозалари билан ўтказилган, эркак жинсига мансуб соғлом кўнгиллиларга 60 мг гача бўлган бир марталик дозаларда ва постменопаузадаги сут безини зўрайиб борувчи раки бўлган аёлларга кунига 10 мг гача дозаларда буюрилган; бу дозалар яхши ўзлаштирилган.

Анастрозолнинг ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи симптомларга олиб келиши мумкин бўлган бир марталик дозаси аниқланмаган.

Даволаш: специфик антидоти мавжуд эмас ва даволаш симптоматик бўлиши керак. Агар пациент аёл хушида бўлса, қусишни чақириш мумкин. Диализ ўтказиш фойдали бўлиши мумкин, чунки анастрозол плазма оқсиллари билан камроқ даражада боғланади. Организмни умумий бир маромда ушлаб турувчи даволаш, шу жумладан ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларнинг фаолиятини тез-тез назорат қилиш ва пациент аёлни яхшилаб кузатиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

14 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: