Skip to main content

Адримизин-10; 50

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АДРИМИЗИН-10; 50

ADRIMISIN-10; 50

 

Препаратнинг савдо номи: Адримизин-10; 50

Таъсир этувчи модда (ХНН): доксорубицин

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: доксорубицин гидрохлориди – 10 ёки 50 мг,

ёрдамчи моддалар: лактоза, метилпарабен,

эритувчи: инъекция учун сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: цитостатиклар (антрациклинлар ва ўхшаш моддалар).

АТХ коди: L01DB01

Фармакологик хусусиятлари

ДНК ва РНК синтезини сусайтиради: азотли асослар жуфтлари орасида ДНК нинг иккиланган спиралини интеркализация қилади (матрица бузилади ва фазовий тузилиш бузилади) ва эркин радикаллар хосил бўлиши оқибатида ДНК парчаланишини чақиради. Бундан ташқари ўсмаларга қарши таъсири хужайра мембраналарининг липидлари билан боғланиши ва топоизомераза II билан ўзаро таъсири натижасида хужайра фаолиятини ўзгариши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Таъсирининг паст танловлигида юқори ўсмаларга қарши ва лейкозга қарши фаолликка эга. Қон яратилишини сусайтиради, иммуносупрессив ва кардиотоксик таъсир кўрсатади. Иккиламчи хавфли ўсмаларни ривожланиши кўринишида кечки самаралар чақириши мумкин (давомли қўлланганда хавф ошади). Ҳайвонларга канцероген таъсир кўрсатади ва одам учун потенциал канцерогенли. Жинсий фаолиятга таъсир қилади, лекин одамда бу таъсири, сичқонлардаги тажрибаларда аниқланадиган таъсирига қараганда кучсизроқ. Ҳайвонлардаги тажрибаларда эмбриотоксик ва тератоген самара номоён қилади, бола ташлашлар чақиради.

Вена ичига юборилганидан кейин плазма ва тўқималарда тез тақсимланади, 30 секунд ўтгач жигарда, ўпкаларда, юракда ва буйракларда аниқланади. Тақсимланиш ҳажми (барқарор концентрацияда) – 20-30 л/кг дан кўпроқ, тақсимланиш фазада Т1/2 – тахминан 5 минут. Қондаги Сmax инъекциядан кейинги биринчи 30 минутда 50% га камаяди, лекин аҳамиятли даража 20 соатгача сақланади. Доксорубициннинг плазмадаги концентрациясини камайиши уч фазали характерга эга: бошланғич Т1/2 – 10 минут, иккинчи фаза Т1/2 – 1-3 соат, якуний Т1/2 – 30-40 соат. ГЭТ орқали ўтмайди ва МНТ  аниқлаб бўладиган концентрацияларга етмайди; одамда йўлдош тўсиғи орқали ўтиши мумкин. Тез (1 соат давомида) фаол метаболити доксорубицинол ҳосил бўлиши билан жигарда биотрансформацияга учрайди. Жигар ферментлари томонидан қисман қайтарилиши, кардиотоксикликка ёрдам берувчи эркин радикаллар шаклланиши билан бирга кечади. Ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари ҳолида сафро (40-50%) ва сийдик (5-12%) билан 5 кун давомида чиқарилади. Чиқарилиш фазасининг Т1/2 – 20-48 соат. Жигар фаолиятини бузилиши чиқарилишини секинлашишига ва плазма ва тўқималарда тўпланишига олиб келади.

Қўлланилиши

Юмшоқ тўқималарнинг саркомаси, остеоген саркома, Юинг саркомаси, сут безининг раки, ўпканинг майда хужайрали раки, қалқонсимон безининг раки, хавфли тимома, қизилўнгач раки, гепатобластома, бирламчи гепатоцеллюляр рак, меъда раки, меъда ости безининг раки, карциноид, қовуқ раки (жарроҳлик аралашувлардан кейинги қайталанишларни даволаш ва олдини олиш), моякнинг герминоген ўсмаси, тухумдонлар раки, нейробластома, трофобластик ўсмалар, Вильмс ўсмаси, эндометрий раки, бачадон бўйни раки, простата безининг раки, ўткир лимфобласт лейкоз, ўткир миелобласт лейкоз, сурункали лимфолейкоз, миелома касаллиги, лимфогранулематоз, ноходжкин лимфомаси, ОИТС даги Капоши саркомаси, буйрак усти безларининг раки, ретинобластомада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига секин, қовуқ ичига юбориш буюрилади. Дозалаш тартиби кўрсатмалар, пациентнинг ҳолати ва қўлланаётган даволаш схемасига қараб шахсий равишда белгиланади. Катталарга, вена ичига – 60-75 мг/м2 дан 3-4 ҳафтада 1 марта, ёки суткада 25-30 мг/м2 дан ҳар 3-4 ҳафтада кетма-кет 2-3 кун давомида ёки суткада 20 мг/м2 ҳафтада 1 марта курснинг 1, 8 ва 15-нчи кунлари. Курслар орасидаги танаффус – 3-4 ҳафта. Болаларга – вена ичига суткада 30 мг/м2 дозада 3 кун давомида ҳар 4 ҳафтада. Қовуққа 30-50 мг ҳафтада 1 марта 1 ҳафтадан 1 ойгача бўлган интервал билан юборилади. Мажмуавий даволашда – 25-50 мг/м2 ҳар 3-4 ҳафтада. Курслик доза 500-550 мг/м2 дан ошмаслиги керак. Лейкоцитлар сони 3,3-3,5∙109/л дан кам ва тромбоцитлар 100-149∙109/л дан кам бўлганда доза мувофиқ 50 ва 75% га камайтирилади. Билирубиннинг даражаси
12-30 мг/мл ва 30 мг/мл дан юқори бўлганда доза мувофиқ 50 ва 75% га камайтирилади.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими ва қон (қон яратилиши, гемостаз) томонидан: ≤10% (550 мг/м2 дан кўпроқ умумий йиғинди дозада) – ҳансираш, оёқ панжалари ва тўпиқларнинг шиши билан намоён бўлувчи, юрак уришини тезлашиши ёки ритмини бузилиши ва даволашни дарҳол тўхтатишни талаб қилувчи димланган юрак етишмовчилиги, чунки қайтмас ва охир оқибатда ўлим билан якунланувчи кардиомиопатия ривожланиши мумкин (дозага ёки даволаш давомийлигига қараб у препарат бекор қилинганидан кейин бир неча ҳафта ўтгач ҳам ривожланиши мумкин); ўткир бўлмачалар ва қоринчалар аритмияси (асосан юборилганидан кейинги биринчи соатларда); кам ҳолларда, юборилганидан кейин бир неча кунлар ёки ҳафталар давомида – токсик миокардит ёки перикардит-миокардит синдроми (тахикардия, юрак етишмовчилиги, перикардит); даволаш бошланганидан кейин 10-15 кун ўтгач чўққисига эришувчи тромбоцитопения, лейкопения (қон манзараси одатда юбориш тўхтатилганидан кейинги 21 куни тикланади); флебосклероз (кичик веналарга юборилганида ёки бир венага такрор юборилганида), юзга қонни оқиб келиши ва вена бўйлаб гиперемия (жуда тез юборилганда).

МИЙ аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, стоматит ёки эзофагит (5-10 кун ўтгач пайдо бўлиши, айниқса 3 кетма-кет кунлар давомида юборилганида ва оғир инфекциялар ривожланишига олиб келиши мумкин), МИЙ яраланиш; кам ҳолларда – анорексия, диарея.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: гиперурикемия, нефропатия (сийдик кислотасини кўп хосил бўлиши билан боғлиқ), сийдикни қизилроқ рангга бўялиши (48 соат давомида йўқолади). Қовуқ ичига юборилганида – қовуқ ва уретрада ачишиш, сийишни бузилиши (оғриқ, қийинлашиши ва х.к.), цистит, гематурия.

Тери қопламалари томонидан: алопеция (бўлиқ ва қайтувчан), оёқ, қўл-кафтлари ва тирноқларни қорайиши, нурли эритемани қайталаниши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, тана ҳароратини ошиши, эт увишиши, анафилаксия.

Бошқалар: экстравазат, целлюлит, некроз (атроф тўқималарга тушганда), кам ҳолларда – конъюнктивит, кўз ёшини оқиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гидроксибензоатларга ўта юқори сезувчанлик, бошқа химиотерапевтик препаратлар қабул қилиш ёки нур билан даволаш оқибатидаги суяк кўмиги фаолиятини сусайиши, йиғинди дозалар чегараларида антрациклинлар билан олдинги даволаш, лейкопения, тромбоцитопения, анемия, жигар фаолиятини оғир бузилишлари, ўткир гепатит, юракнинг оғир касалликлари (миокардит, ритмни яққол бузилишлари, миокард инфарктининг ўткир фазаси), ҳомиладорлик, эмизиш. Қовуқ ичига юборилганида (қўшимча): қовуқ деворига пенетрация билан инвазив ўсмалар, қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари ва яллиғланишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Доксорубицин бошқа ўсмаларга қарши воситаларнинг токсиклигини, айниқса миелотоксиклигини ва меъда-ичак йўлларига токсик таъсирини кучайтириши мумкин.

Доксорубицин ва потенциал кардиотоксикликка эга бўлган бошқа цитотоксик препаратлар (масалан, даунорубицин, дактиномицин, 5-фторурацил, митомицин, циклофосфамид) бир вақтда ишлатилганида, даволашнинг барча курси давомида юрак фаолиятини синчиков назоратини ўтказиш талаб этилади. Доксорубициннинг тавсия этиладиган дозаси – 400 мг/м2 дан кўп эмас. Даунорубицин ёки доксорубициннинг (анамнезда) тўлиқ кумулятив дозаларини қабул қилган пациентларда доксорубицинни қўллаш тавсия этилмайди.

Доксорубицин фонида циклофосфамид чақирадиган геморрагик цистит кўринишларини кучайиши ва 6-меркаптопуриннинг гепатотоксиклигини кучайиши мумкин. Стрептозотоцин доксорубициннинг ярим чиқарилиш даврини оширади. Доксорубицин миокард, шиллиқ қаватлар, тери ва жигарга нурлантириш чақирган токсик таъсирни кучайтиради.

Урикозурик подаграга қарши препаратлар нефропатия ривожланиши хавфини оширадилар.

Циклоспорин ва доксорубицин бирга қўлланганда қон плазмасида иккала препаратларнинг концентрацияси ошади. Бу миелотоксиклик ва иммуносупрессия ривожланиши хавфини оширади.

Гепатотоксик препаратлар жигар фаолиятини ёмонлаштириб, доксорубициннинг токсиклигини оширишлари мумкин.

Цитохром Р450 тизими ферментларининг ингибиторлари (масалан, циметидин, ранитидин) доксорубициннинг метаболизмини пасайтиришлари мумкин, натижада унинг токсик самаралари ривожланишини хавфи ошади.

Цитохром Р450 тизими ферментларининг индукторлари (масалан, рифампицин, барбитуратлар) доксорубициннинг метаболизми тезлигини оширишлари, шу билан унинг самарадорлигини камайтиришлари мумкин.

Доксорубицинни бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Ишқорий эритмалар билан контактга йўл қўймаслик керак, чунки бу доксорубициннинг гидролизига олиб келиши мумкин.

Гепарин, дексаметазон, флуороурацил, гидрокортизон, натрий сукцинати, аминофиллин, цефалотин, бошқа ўсмаларга қарши препаратлар билан фармацевтик номутаносиб.

Доксорубицин билан даволашда табиий ҳимоя механизмларини сусайтириши туфайли, вакцинацияни даволаш тугаганидан кейин маълум вақтдан (3 ойдан 1 йилгача) кейин ўтказиш тавсия этилади.

Махсус кўрсатмалар

Доксорубицин билан даволаш ўсмаларга қарши препаратларни қўллаш тажрибасига эга бўлган шифокорлар кузатуви остида ўтказилиши керак.

Юракни токсик шикастланиши хавфини пасайтириш учун доксорубицин билан даволашни бошлашгача, даволаш вақтида унинг фаолиятини, эхокардиография ёки кўпканалли радиоизотоп ангиография маълумотлари бўйича чап қоринчанинг чиқариб ташлаш фракциясини, шунингдек  ЭКГ-назоратни ҳам, мунтазам назоратини ўтказиш тавсия этилади. Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган юрак етишмовчилигини эрта клиник ташхиси, уни мувафақиятли даволаш учун жуда муҳим. Сурункали кардиотоксиклик белгилари аниқланганида доксорубицин билан даволаш дарҳол тўхтатилади.

Ўткир кардиотоксиклик кўпчилик холларда ўткинчи (қайтувчан) характерга эга, ва одатда унга доксорубицин билан даволашни бекор қилишга кўрсатма сифатида қаралмайди. Кечиккан (кечиктирилган) кардиотоксиклик (кардиомиопатия) йиғинди дозага боғлиқ. Миокард фаолиятини бузилиши ривожланишини эҳтимоли 300 мг/м2 га тенг йиғинди дозада тахминан 1-2% ни ташкил қилади; 450-550 мг/м2 умумий йиғинди дозада бунинг эҳтимоли аста-секин ошади. Сўнгра димланган юрак етишмовчилигининг ривожланишини хавфи кескин ошади, шунинг учун 550 мг/м2 умумий йиғинди дозани оширмаслик тавсия этилади. Агар пациентда кардиотоксиклик (масалан, анамнезда юрак касаллигига кўрсатма, антрациклинлар ёки антрацендионлар билан олдинги даволаш, кўкс оралиғи соҳасига олдинги нурли даволаш, циклофосфамид ва фторурацил каби бошқа потенциал кардиотоксик препаратларни бир вақтда қўллаш) пайдо бўлишини бирон-бир қўшимча хавфи бўлса, унда пастроқ кумулятив дозаларда ҳам токсик таъсири намоён бўлиши мумкин, ва юрак фаолиятини назорати айниқса жиддий бўлиши керак.

Доксорубицин чақирган кардиотоксиклик асосан ва даволаш курси давомида ёки у тугаганидан кейин икки ойлар давомида ривожланади, лекин кечиккан ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин (даволаш тугатилганидан кейин бир неча ойлар ёки хатто йил ўтгач). Доксорубицин билан даволаш жараёнида даволашнинг хар бир циклидан олдин ва даволаш цикли вақтида гематологик кўрсатгичларни бахолашни, шунингдек лейкоцитлар, тромбоцитлар гемоглобин, қоннинг шаклли элементларининг миқдорини ва жигарнинг функционал тестларини аниқлашни ҳам ўтказиш керак.

Доксорубициннинг экстравазациясини биринчи белгилари (инъекция жойида ачишиш ёки оғриқ) пайдо бўлганида дархол инфузияни тўхтатиш, сўнгра эса доза тўлиқ юборилгунича бошқа венага инфузия қилиш керак. Экстравазациянинг кейинги таъсирини бартараф қилиш бўйича махаллий чораларни ўтказиш керак. Музли пакетларни ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Иложи борича бўғимлар устидаги веналарга ёки веноз бузилишлари бўлган ёки лимфатик дренажланган оёқ-қўлларнинг веналарига юборишдан сақланиш керак.

Доксорубицин қўлланганида ўсма хужайраларининг тез лизиси оқибатида гиперурикемия кузатилиши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида пациентларда сийдик кислотаси, калий, кальций ва креатининнинг концентрациясини аниқлаш тавсия этилади. Юқори гидратация, сийдикни ишқорийлаштириш ва гиперурикемияни олдини олиш учун аллопуринолни профилактик буюриш каби тадбирлар, ўсманинг лизиси синдроми билан боғлиқ бўлган асоратлар хавфини минимумга тушириш имкониятини беради. Гиперурикемия ва подаграни даволашда, препарат билан даволаш фонида сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши натижасида подаграга қарши воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Нейтропения/лейкопения ривожланган пациентларни инфекция пайдо бўлишининг белгиларини аниқлаш учун синчиклаб кузатиш керак.

Агар иммунизация препарат қабул қилинганидан кейин 3 ойдан 1 йилгача интервалда шифокор томонидан маъқулланмаган бўлса, ундан воз кечиш керак; бемор билан бирга  яшайдиган оиланинг бошқа аъзолари, полиомиелитга қарши перорал вакцина билан иммунизациядан воз кечишлари керак; полиомиелитга қарши вакцина олган одамлар билан контактдан сақланиш ёки бурун ва оғизни беркитувчи ҳимоя ниқобни тақиш керак.

Эркаклар ва туғруқ ёшидаги аёллар доксорубицин билан даволаниш вақтида ва кейин энг камида 3 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларини қўллашлари керак. Доксорубицин билан ишлашда цитотоксик моддалар билан муомала қилишнинг қоидаларига риоя этиш керак. Препарат билан ифлосланган юзага гипохлорид натрийнинг суюлтирилган эритмаси (1% хлор сақловчи) билан ишлов бериш тавсия этилади. Препарат терига тушганида – дархол терини совунлаб сув билан ёки натрий гидрокарбонати эритмаси билан яхшилаб ювиш керак; кўзга тушганида – қовоқларни тортиб кўзни (кўзларни) катта миқдордаги сув билан камида 15 минут ювиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доксорубициннинг дозасини ўткир ошириб юборилиши оғир миелосупрессияга (асосан лейкопения ва тромбоцитопенияга), меъда-ичак йўллари томонидан токсик самараларга олиб келиши, юракнинг ўткир шикастланишини чақириши мумкин. Доксорубицинга антидот номаълум. Доза ошириб юборилган ҳолда госпитализация, антибактериал препаратларни буюриш билан бирга кечувчи симптоматик даволаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Бромбутилкаучукли тиқин ва қизил пластик компонентли, синдириб олинадиган алюмин қалпоқчали рангсиз флаконлар (III) тур ва эритувчи билан 1 ампула. 1 флакон ва 1 ампуладан йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин. Ёруғликдан химоялансин.

Тайёрланган эритма хона ҳароратида (25оС) 24 соат давомида ва совутгичда (2-8оС да)
48 соат давомида сақланиши мумкин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: