Skip to main content

Абра

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АБРА

ABRA

Препаратнинг савдо номи: Абра

Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил цитрати

Дори шакли: пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силденафил цитрати – 50 мг ёки 100 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, повидон, метилпарабен, пропилпарабен, коллоидли сувсиз кремний, тозаланган тальк, магний стеарати, инстакоат Solis—2608 кўк рангли, инстаглоу оқ рангли.

Таърифи:

50 мг доза учун – кўк рангли, икки томонлама  қабариқ, олмосга ўхшаш четлари кесилган ва қайрилган, пленка қобиқ билан қопланган, бир томонига 50 босма туширилган ва иккинчи томони  силлиқ таблеткалар.

100 мг доза учун – кўк рангли, икки томонлама  қабариқ, олмосга ўхшаш четлари кесилган ва қайрилган, пленка қобиқ билан қопланган, бир томонига 100 босма туширилган ва иккинчи томони  бўлиниш чизиқли  таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эрекция дисфункциясида қўлланадиган восита.

Код АТХ: G04BE03

Фармакологик хусусияти

Препарат жинсий қўзғалишга нисбатан одатий реакцияни тиклайди. Эрекцияни таъминловчи физиологик механизмнинг ўзи жинсий қўзғатиш жараёнда каверноз танада азот оксиди ажралиши билан вужудга келади. NO  махсус гуанилатциклаза ферментини ҳаракатга келтиради, натижада  цГМФ (циклик гуанозинмонофосфат) даражаси кўтарилади, каверноз тана мушаклари бўшашади ва жинсий аъзода қон оқими кучаяди.

Силденафил – препаратнинг фаол моддаси бўлиб, каверноз танада цГМФ парчаланишини таъминловчи ФДЭ5 (5 типидаги  фосфодиэстераза) ни селектив ингибиторидир. Препарат жинсий аъзо эрекциясига периферик таъсирни ўтказиш билан характерланади.

Шуниси диққатга сазоворки, силденафил каверноз танани бевосита бўшаштирмайди, балки азот оксидини бўшаштирувчи функциясидан фойдаланади. Маълумки, препарат фойдали фармакологик таъсир кўрсатиши учун жинсий қўзғалиш керак.

Препарат яхши ўзлаштирилади, синовдан ўтаёткан соғлом шахсларда 100 мг дан ошмаган миқдорда бир марта ишлатилганда клиник аҳамиятли ўзгаришлар кузатилмаган.

 

Қўлланилиши

Препарат эрекцияни турли бузилишларида буюрилади (одатда, психоген, органик ёки аралаш бузилишларда).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Мазкур препарат таблеткалари режалаштирилган алоқадан тахминан бир соат олдин  қабул қилинади. Катталар учун бир марталик оптимал доза бир суткада 50 мг ни ташкил қилади. Шахсий кўтара олишлик ва препарат самарадорлигини ҳисобга олиб, препарат дозасини 25 мг гача камайтирилиши ёки 100 мг гача оширилиши мумкин. Суткада 100 мг бу – максимал бир марталик доза ҳисобланади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат яхши ўзлаштирилади.  Айрим ҳолларда қуйидаги ножўя таъсирлари кузатилиши мумкин.

марказий нерв тизими томонидан: уйқусизлик, бош айланиши ва мушакларни тонуси ошиши;

юрак – қон томир тизими томонидан: қон қуйилиш ҳисси, бош оғриғи, вазодилатация;

таянчҳаракат аппарати томонидан: бўғим ва мушакларда оғриқ;

ошқозоничак йўли аъзолари томонидан: кўнгил айниши, диарея, диспепсия;

тери қоплами томонидан: тошма тошиши;

кўрув аъзолари томонидан: конъюнктивит, кўз хиралашуви, ёруғликка сезувчанлик ошиши, ранг ажратишда ўзгаришлар;

респиратор тизим томонидан: нафас олиш тизимида бузилишлар, фарингит, синусит, ринит, бурун битиши, нафас олиш тизими инфекциялари;

сийдик-жинсий аъзолар тизими томонидан: простата бези функцияси издан чиқиши, сийдик чиқариш каналлари инфекциялари.

Бошқалар: грипп симптомлари, орқа ёки қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиш ҳоллари қайд этилган. Кам ҳолларда припаизм ҳодисаси кузатилган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни унинг компонентларига ўта сезувчан ҳамда жинсий аъзосида анатомик деформацияси бор шахсларга буюриш мумкин эмас (Пейрони касаллиги, каверноз фибрози, ангуляция).

Шунингдек ушбу препаратни қуйидаги бузилишларда қўллаш мумкин эмас:

– қон кетишга юқори мойилликда;

– меъда-ичак йўллари аъзолари яра касаллигида;

– жигар фаолияти бузилишлари, айниқса оғир буйрак етишмовчилиги ёки цирроз;

– приапизм ривожланишини келтирувчи касалликлар, шу жумладан лейкемия, миелома касаллиги  ва ўроқсимон-ҳужайрали  анемия;

– гипотензияни ёки артериал гипертензиянинг оғир шакли;

– турли юрак касалликлари, жумладан, беқарор стенокардия, оғир шаклдаги аритмия ва юрак етишмовчилиги.

Агар бемор инсульт ёки миокард инфарктини бошидан ўтказган бўлса, кейинги олти ой давомида препарат тавсия этилмайди. Шунингдек, АБРА болаларга буюрилмайди. Ушбу препаратни нитрат ҳамда азот оксиди донаторлари билан бир вақтда қўллаш қатъиян ман қилинади. Препарат жинсий фаоллик ман қилинган эркакларга тавсия қилинмайди.

 

Дориларнинг ўзоро таъсири

Эритромицин, циметидин ва кетоконазол клиренс пасайишига ҳамда кейинчалик қон плазмасида силденафил миқдори ошишига олиб келади. Препарат натрий нитропруссид билан биргаликда унинг антиагрегант самарасини кучайтиради. Шунингдек, препарат нитратлар билан биргаликда қўлланганда уларнинг гипотензив самарасини кучайтиради. Бу эса ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Препаратни бир вақтнинг ўзида гипогликемик перорал дори воситалари, БМКК ва бета-адреноблокаторлар билан қўллаш ҳам ҳаёт учун хавфли.

 

Махсус кўрсатмалар

Ушбу препарат аёлларга буюрилмайди. Қуён ва каламушларда олиб борилган репродуктив тажрибалар натижасида препаратнинг тератоген таъсири аниқланмаган. Ҳомила ривожланишида ўзгариш ва бузилишлар кузатилмаган. Шунингдек препаратни бир марталик дозада қабул қилган кўнгиллиларда сперматозоидларини фаоллиги ва морфологияси ўрганилганда ўзгаришлар аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

1 ёки 4 таблеткадан контурли уяли ўрамда.

Контур уяли ўрамлар  1 та дан (1×1 или 1х4) қўллаш бўйича йўриқнома билан картон пачкаларга жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Яроқлилик муддати

3йил.

 

Улашиш: