Skip to main content

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

КАРДИОНАТ®

250 мг капсулалар

 

препаратини тиббиётда қўллаш  бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Кардионат®

Халқаро патентланмаган номи: мельдоний (meldonium).

Дори шакли: капсулалар.

Бир капсуланинг таркиби:

фаол модда: адсорбция қилинмаган намликсиз дигидратга ҳисоблаганда мельдоний дигидрати (триметилгидразиний пропионат дигидрати) – 250 мг;

ёрдамчи моддалар: 13,3 мг картошка крахмали, 5,7 мг коллоид кремний диоксиди (аэросил), 2,7 мг кальций стеарати; капсула (желатин, титан диоксиди).

Таърифи

Оқ рангли, қаттиқ желатин капсулалар №1. Капсула ичидагиси – оқ ёки деярли оқ кучсиз ҳидли кристаллсимон кукун. Кукун гигроскопик, қумоқланишга йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик восита.

6-yillik-qizil-jenshen

АТХ коди: [С01ЕВ]

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гамма бутиробетаиннинг синтетик аналоги, гамма-бутиробетаингидроксиназани ингибиция қилади, карнитин синтезини ва узун занжирли ёғ кислоталарини хужайра қобиғи орқали ташилишини камайтиради, оксидланмаган ёғ кислоталарининг фаоллаштирилган шаклларини – ацилкарнитин ҳосилаларини ва А ацилкоферментини хужайрада тўпланашига тўсқинлик қилади. Карнитиннинг концентрациясини камайиши натижасида томирларни кенгайтирувчи хусусиятига эга гамма-бутиробетаин кучли синтезланади. Ишемия шароитларида кислородни етказиб берилиши ва уни хужайраларда истеъмол қилиниш жараёнларининг мувозанатини тиклайди, аденозинтрифосфат (АТФ) ни ташилишини бузилишини олдини олади; шу билан бир вақтда гликолизни фаоллаштиради; у кислородни қўшимча истеъмол қилинишисиз кечади. 

Таъсир механизми унинг фармакологик самараларининг кўп қирралигини белгилайди: меҳнат қобилиятини ошиши, руҳий ва жисмоний зўриқиш белгиларини камайиши,  иммунитетни, кардиопротектор таъсирини фаоллашиши. Миокарднинг ўткир ишемик шикастланиш ҳолида некротик соҳанинг ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитация даврни қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини оширади, жисмоний юкламага толерантликни оширади, стенокардия хуружлари сонини камайтиради. 

Мия қон айланишини ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди, ишемияга учраган соҳа фойдасига қонни қайта тақсимланишга ёрдам беради. 

Шунингдек марказий нерв тизими тонусини оширувчи, сурункали алкоголизмли беморларда абстиненция синдромида соматик ва вегетатив нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф қилувчи таъсирлари характерлидир.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида тез сўрилади, биокираолишлиги – 78%. Қон плазмасида максимал концентрацияга ичга қабул қилинганидан кейин 1-2 соат ўтгач эришилади. Организмда икки асосий метаболитларини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди, улар буйраклар орқали чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 3-6 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • Пасайган меҳнат қобилияти; ақлий ва жисмоний юклама (шу жумладан спортчиларда).
  • Юракнинг ишемик касаллиги (зўриқувчи стенокардия), сурункали юрак етишмовчилиги, миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияларни мажмуавий даволаш таркибида;
  • бош миянинг қон билан таъминланишини бузилиши (ишемик инсульт, цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволаш таркибида;
  • сурункали алкоголизмда абстинент ҳолати (специфик мажмуавий даволаш таркибида);

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ва/ёки ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик; бош мия ички босимини ошиши (веноз оқимини бузилишлари ва бош мия ички ўсмаларида); ҳомиладорлик, эмизиш даври; 18 ёшгача бўлган болалар (самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан

Жигар ва/ёки буйракнинг сурункали касалликлари (маълумотлар етарли бўлмаган туфайли).

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсиридан сақланиш учун, ҳомиладорлик вақтида препарат буюрилмайди.

Мельдонийни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Агар Кардионат® билан даволаш она учун зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Капсулаларни бутунлигича сув билан ютиш керак.

Мумкин бўлган қўзғатувчи самараси туфайли куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

Меҳнат қобилиятини пасайишида, ақлий ва жисмоний юкламада – ичга 500 мг (2 капсула) дан кунига 2 марта. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

Спортчиларга – 500 мг -1 г (2-4 капсула) дан суткада 2 марта машқлар олдидан.

Тайёргарлик даврида курс давомийлиги 14-21 кун, мусобақа даврида – 10-14 кун.

Юрак ишемик касаллиги (турғун стенокардияда), сурункали юрак етишмовчилигида – кунига 500 мг – 1г (2-4 капсула) дан бутун дозани бирдан ёки икки қабулга бўлиб. Даволаш курси – 4-6 ҳафта.

Миокарднинг дисгормонал дистрофияси фонидаги кардиалгияда – суткада 250 мг дан 2 марта. Даволаш курси – 12 кун.

Мия қон айланишини бузилишларида. Ишемик инсультда – Кардионат® препаратини инъекцион шакли билан  10 кунлик даволаш курсидан кейин пациентни суткада 500 мг – 1,0 г (2-4 капсула) дан бутун дозани бирдан ёки икки қабулга бўлиб ўтқазилади. Умумий даволаш курси –4-6 ҳафта.

Сурункали цереброваскуляр етишмовчилигида – кунига 500 мг (2 капсула) дан. Даволаш курси – 2-3 ҳафта. Қайта даволаш курси заруриати (йилда 2-3 марта) врач томонидан аниқланади.  

Сурункали алкоголизмда абстинент ҳолати – кунига 500 мг (2 капсула) дан 4 марта. Даволаш курси – 7-10 кун.

 

Ножўя таъсири

Юрак-қон томир тимизи томонидан: тахикардия, артериал қон босими ошиши ёки пасайиши.

Меъда- ичак тизими томонидан: диспептик ҳолатлар.

Марказий нерв тизими томонидан: қўзғалиш.

Аллергик реакциялар: терини қичиши ва қизариши, тошма, шиш.

Бошқалар: эозинофилия, умумий кучсизлик. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, тахикардия, бош айланиши, умумий кучсизлик билан кечувчи артериал босимини пасайиши.

Даволаш: симптоматик.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик дори воситалари, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Коронар томирларни кенгайтирувчи воситалар айрим гипотензив дори препаратларининг, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив препаратлар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуавий қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйракларнинг сурункали касалликлари бўлган пациентларга препарат узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 

Кардионатни болаларда қўллаш тўғрисида етарли маълумотлар йўқ.

 

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Кардионат® препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилишшакли

Капсулалар 250 мг дан. 

10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамда. 100 капсуладан дори воситалар учун қопқоғи зич ёпилган полимер банкаларда. 

Полимер банка ёки 2, 4 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. 

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: