Skip to main content

Анданте (Andante)

Улашиш:
  Reading time 23 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНДАНТЕ

ANDANTE

 

Препаратнинг савдо  номи: Анданте (Andante)

Таъсир этувчи модда (ХПН): залеплон (zaleplon)

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

Хар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи модда: 10 мг залеплон.

Ёрдамчи моддалар:

Капсула ичидагиси: сувсиз коллоид кремний, натрий лаурилсульфати, титан диоксиди (Е171), индигокармин (Е132), магний стеарати, микрокристалл целлюлоза (102 типи), лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали.

Капсула қобиғи: индигокармин (Е132), титан диоксиди (Е171), желатин.

Таърифи: кулранг тусли оч-мовий рангли кукун.

Қаттиқ желатин капсулалар, ўлчами № 2.

Юқори қисми: мовий рангли, тиниқ эмас (L 890).

Пастки қисми: кўк рангли (54.038(ОР).С038), тиниқ эмас.

Фармакотерапевтик гуруҳи: уйқу воситаси (бензадиазепинсимон восита).

АТХ коди: N05CF03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Залеплон пиразоло-пиримидин тури ухлатувчи воситаси бўлиб, кимёвий тузилиши бўйича бензодиазепинлар ва бошқа ухлатувчи воситаларидан фарқ қилади. I тип бензадиазепин рецепторлари билан танлаб боғланади.

Залеплоннинг фармакокинетик профили тез сўрилиши ва чиқарилиши билан характерланади (5.2 бўлимга қаранг). I тип бензадиазепин рецепторларига нисбатан юқори селективлик ва паст аффинлик билан ўзининг кичик турига хос бўлган рецепторлар билан селектив боғланиш характеристикалари билан бирга, бу хусусиятлари залеплоннинг умумий характеристикаларини белгилайди.

Залеплоннинг самарадорлиги уйқуни баҳолашни объектив усули – полисомнография (ПСГ) ишлатиш билан лаборатория тадқиқотларида ҳам, уйқуни баҳолаш учун саволномаларни ишлатиш билан амбулатор тадқиқотларда ҳам намойиш қилинган. Бу тадқиқотларда пациентларда бирламчи (психофизиологик) уйқусизлик диагнози аниқланган.

10 мг залеплон қабул қилган кекса бўлмаган пациентлардаги амбулатор тадқиқотларда, уйқуга кетишни латент вақтини қисқариши 4 ҳафтагача вақт давомида кузатилган.

Кекса пациентлардаги 2 ҳафталик тадқиқотларда, уйқуга кетишни латент вақти 5 мг дозада залеплон қабул қилинганида сезиларли даражада пасайган, ва 10 мг дозада залеплон қабул қилинганида, плацебо билан солиштирганда турғун равишда пасайган. Уйқуга кетишни латент вақтини бундай пасайиши плацебо қабул қилинганидагидан сезиларли даражада фарқ қилган. 2 ва 4 ҳафталик тадқиқотларда олинган натижалар, залеплоннинг ҳар қандай дозалари қабул қилинганида фармакологик ўрганиб қолиш ривожланмаслигини кўрсатади.

ПСГ ни баҳолашни объектив усулини ишлатиш билан ўтказилган тадқиқотларда залеплон уйқуга кетишни латент даврини пасайиши ва туннинг биринчи ярмидаги уйқунинг давомийлигини ошиши бўйича плацебодан устун бўлган. Уйқунинг ҳар бир фазаси вақти улушини ўлчаш билан ўтказилган назоратли тадқиқотларда, залеплонни уйқунинг фазаларини тутиб турилишини таъминлаши кўрсатилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин тез ва деярли тўлиқ сўрилади ва бунда қондаги максимал концентрациясига 1 соат ўтгач эришилади. Қабул қилинган дозанинг камида 71% сўрилади. Тизим олди метаболизми оқибатида мутлоқ биокираолишлиги тахминан 30% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Ёғда эрувчан бирикмадир. Вена ичига юборилганидан кейин тақсимланиш ҳажми тахминан 1,4±0,3 л/кг ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши in vitro шароитда тахминан 60% ни ташкил қилади. Бу бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли жуда кам деб ҳисоблаш имкониятини беради.

Метаболизми

Бирламчи метаболизмида альдегидоксидаза иштирок этади ва 5-оксозалеплон ҳосил бўлишига олиб келади. CYP3A4 ҳам дезетилзалеплон ҳосил бўлиши билан залеплоннинг метаболизмида иштирок этади, у ўз навбатида альдегидоксидаза ёрдамида 5-оксо-дезетил-залеплонга айланади. Кейинчалик оксидланиш маҳсулотлари глюкурон кислотаси билан конъюгацияга дучор бўлади. Барча метаболитлари фаол эмас, бу ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатида ҳам, in vitro шароитда фаолликни таҳлилида ҳам кўрсатилган.

Қон плазмасидаги залеплоннинг концентрацияси дозага қараб тўғри чизиқли ошади. Кунига 30 мг гача дозаларда қўлланганида тўпланиши кузатилмайди. Залеплоннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Асосан сийдик (71%) ва аҳлат (17%) билан фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг тахминан 57% сийдикда 5-оксозалеплон ва унинг метаболитлари (глюкуронид кўринишида), дозанинг 9% – 5-оксо-дезетил-залеплон ва унинг метаболитлари (глюкурониди) кўринишида аниқланади. Дозанинг қолган қисми сийдик билан камроқ сезиларли даражада метаболитлар кўринишида чиқарилади. Ичак орқали чиқариладиган метаболитлари орасида 5-оксозалеплон устунлик қилади.

Жигар фаолиятини бузилиши

Залеплон асосан жигарда метаболизмга учрайди ва сезиларли даражада тизим олди метаболизмга дучор бўлади. Шунинг учун жигарнинг компенсацияланган ва декомпенсацияланган циррози бўлган пациентларда ичга қабул қилинганида залеплоннинг клиренси мувофиқ 70% ва 87% га пасайган. Бунинг натижасида Сmax ва AUC нинг (жигарнинг компенсацияланган ва декомпенсацияланган циррози бўлган пациентларда мувофиқ 4 ва 7 мартагача) ўртача қийматларини соғлом кўнгиллилар билан солиштирганда сезиларли даражада ошиши кузатилган. Енгил ва оғирлиги ўртача даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда залеплоннинг дозаси пасайтирилиши керак. Препарат оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга тавсия этилмайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Залеплоннинг бир марталик дозасини фармакокинетикаси енгил (креатинин клиренси минутига 40-89 мл) ва оғирлиги ўртача (минутига 29-39 мл) даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилган. Оғирлиги ўртача даражали бузилишлари бўлган пациентларда ва гемодиализда бўлган пациентларда, соғлом кўнгиллилар билан солиштирганда, қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясини 23% га пасайиши аниқланган. Залеплоннинг таъсир даражаси барча гуруҳларда ўхшаш бўлган. Шундай қилиб, енгил ва оғирлиги ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда залеплонни адекват текширишлари ўтказилмаган.

Қўлланилиши

Анданте препарати уйқуга кетиши қийин бўлган уйқусизликка учраган пациентларни даволаш учун кўрсатилган. У фақат бузилиш ҳаддан зиёд чарчоқликка олиб келадиган ва меҳнат қобилиятини пасайишини чақирадиган оғир ҳолларда кўрсатилган.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар учун тавсия этилган доза 10 мг ни ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги иложи борича қисқароқ, максимум 2 ҳафта бўлиши керак.

Анданте препаратини бевосита уйқудан олдин ёки пациент уйқуга кетиши мумкинлигини ҳис қилгандан кейин қабул қилиш мумкин. Препарат овқатдан кейин қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти тахминан 2 соатга ошиши мумкинлиги туфайли, Анданте препаратини овқат қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин дарҳол қабул қилиш керак.

Барча  пациентларда Анданте препаратининг умумий суткалик дозаси 10 мг дан ошмаслиги керак. Пациентлар бир кеча давомида препаратни иккинчи дозасини қабул қилмасликлари кераклигини билишлари керак.

Кекса ёшли пациентлар

Кекса ёшли пациентлар ухлатувчи препаратларнинг самараларига сезгирроқ бўлишлари мумкин; шунинг учун улар учун Анданте препаратининг тавсия этилган дозаси 5 мг ни ташкил қилади.

Болалар

Анданте препаратини болаларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Жигар фаолиятини бузилиши

Енгил ва оғирлиги ўртача даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар организмида чиқарилишини секинлашганлиги туфайли, Анданте препаратини 5 мг дозада буюриш керак. Оғир жигар етишмовчилиги бўйича маълумот “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимида берилган.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Енгил ва оғирлиги ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, чунки бундай пациентларда залеплоннинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Оғир буйрак етишмовчилиги қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланади (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

 

Ножўя таъсирлари

Амнезия, парестезиялар, уйқучанлик ва дисменорея каби ножўя реакциялар ҳақида энг кўп хабар берилган. Ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги қуйидагича аниқланади:

жуда тез-тез (≥1/10)

тез-тез (≥1/100 – ≤1/10)

тез-тез эмас (≥1/1000 – ≤1/100)

кам ҳолларда  (≥1/10000 – ≤1/1000)

жуда кам ҳолларда (≤1/10000)

номаълум (мавжуд маълумотлар асосида пайдо бўлиш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Ҳар бир тез-тезлик гуруҳида ножўя реакциялар жиддийлигини камайиш тартибида берилган.

 

Аъзо/Тизим (тез-тезлиги) Нохуш реакциялар  
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда:анафилактик/анафилактоид реакциялар
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас:иштаҳани пасайиши
Руҳиятни бузилиши
Тез-тез эмас:

 

деперсонализация, галлюцинациялар, депрессия, онгни чалкашиши, апатия
Номаълум:сомнамбулизм
Шунингдек қуйида Депрессия ва Рухий ва “парадоксал” реакциялар” бўлимига қаранг
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез:амнезия, парестезиялар, уйқучанлик
Тез-тез эмас:атаксия/ҳаракат координациясини бузилиши, бош айланиши, диққатни бузилиши, паросмия, нутқни бузилиши (дизартрия, тушунарсиз нутқ), гипестезия
Қуйида Амнезия бўлимга ҳам қаранг 
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас:кўришни бузилиши, диплопия
Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринт бузилишлари
Тез-тез эмас:гиперакузия
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас:кўнгил айниши
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Номаълум:гепатотоксик таъсири (асосан трансаминазалар фаоллигини ошиши сифатида таърифланувчи)
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас:фотосенсибилизация реакцияси
Номаълум:ангионевротик шиш
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар
Тез-тез:дисменорея
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар
Тез-тез эмас:астения, лоҳаслик

Амнезия

Препаратнинг тавсия этилган терапевтик дозалари қўлланганида антероград амнезия ривожланиши мумкин. Бу хавф юқорироқ дозалар қабул қилинганида ошади. Амнезия самараси тўғри келмайдиган ҳатти-ҳаракат билан бирга кечиши мумкин (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг).

Депрессия

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон препаратлар билан даволаш фонида олдинги депрессия ошкор бўлиши мумкин.

Руҳий бузилишлар ва “парадоксал” реакциялар

Бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон препаратларни қабул қилиш фонида психомотор қўзғалиш, хавотирлик, таъсирчанлик, назоратни пасайиши, агрессия, фикрлашни бузилиши, алаҳсираш, кучли ғазаб хуружлари, деперсонализация, галлюцинациялар, психоз, ғалати ҳатти-ҳаракат, характерга хос бўлмаган экстраверсиялар каби рекциялар ва бошқа нохуш ҳатти-ҳаракат реакциялари ривожланиши мумкин. Улар кекса одамларда кўпроқ ривожланади.

Қарамлик

Препаратни қабул қилиш (ҳатто терапевтик дозаларда ҳам) жисмоний қарамлик ривожланишига олиб келиши мумкин: даволашни тўхтатиш “бекор қилиш” синдроми билан бирга кечиши мумкин (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг). Рухий қарамлик шаклланиши мумкин. Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон моддалар билан суистеъмол қилиш таърифланган.

 

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Фаол моддаги ёки ёрдамчи моддалардан бирига, шу жумладан индигокарминга (Е132), ўта юқори сезувчанлик
  • Оғир жигар етишмовчилиги,
  • Оғир буйрак етишмовчилиги
  • Тунги апноэ синдроми
  • Миастения гравис
  • Оғир нафас етишмовчилиги
  • Болаларда (18 ёшдан кичик) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Седатив-ухлатувчи воситаларини қабул қилган пациентларда “уйқуда ҳайдаш” (яъни седатив-ухлатувчи воситалар қабул қилгандан сўнг, тўлиқ уйғонмасдан кейинги амнезия билан автомобилни бошқариш) каби ҳатти-ҳаракатни мураккаб турлари таърифланган.

Бу кўринишлар седатив-ухлатувчи воситаларини қабул қилган шахсларда ҳам, уларни қабул қилмаган шахсларда ҳам ривожланиши мумкин. Гарчи уйқуда ҳайдаш каби ҳатти-ҳаракатларнинг турлари фақат седатив-ухлатувчи воситалар терапевтик дозаларда қабул қилинганида ривожланиши мумкин бўлса ҳам, эҳтимол, алкоголни ва марказий нерв тизимини (МНТ) сусайтирувчи бошқа моддаларни седатив-ухлатувчи воситалари билан бирга истеъмол қилиш ва тавсия этилган максимал суткалик дозани ошириш, бундай ҳатти-ҳаракат ривожланиш хавфини ошишига ёрдам беради.

Пациент ва атрофдагилар учун хавф туфайли, “уйқуда ҳайдаш” эпизодлари ривожланганида залеплонни қабул қилишни тўхтатиш тавсия этилади. Седатив-ухлатувчи воситаларни қабул қилгандан кейин пациентларда тўлиқ уйғонмаганда мураккаб ҳатти-ҳаракатнинг бошқа турлари ҳам аниқланиши мумкин (масалан, овқат тайёрлаш ва истеъмол қилиш, телефон қўнғироқлар қилиш, жинсий алоқа). Уйқуда ҳайдаш ҳолидаги каби, пациентлар бу ҳодисаларни одатда ёдда тутмайдилар.

Седатив-ухлатувчи воситаларни, шу жумладан залеплон қабул қилаётган пациентларда, оғир анафилактик/анафилактоид реакциялар таърифланган. Седатив-ухлатувчи воситаларнинг, шу жумладан залеплоннинг биринчи ёки навбатдаги дозалари қабул қилинганидан кейин тил, товуш тирқиши ёки халқумни ангионевротик шиши ҳоллари таърифланган. Седатив-ухлатувчи воситаларни қабул қилаётган айрим пациентларда, ҳансираш, томоқни спазми ёки кўнгил айниши ва қусиш каби қўшимча симптомлар ривожланган. Айрим беморларга тез ёрдам бўлимида шошилинч тиббий ёрдам талаб қилинган. Агар ангионевротик шиш тилга, товуш тирқишига ёки халқумга тарқалса, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган нафас йўлларининг обструкцияси ривожланиши мумкин. Залеплон билан даволаш фонида ангионевротик шиш ривожланган пациентлар, бу таъсир этувчи моддани сақловчи препаратларни қайта қабул қилмасликлари керак.

Уйқусизлик пациентда бўлган жисмоний ёки рухий касалликни акс эттириши мумкин. Агар залеплон билан қисқа муддатли даволашдан кейин уйқусизлик сақланса ёки кучайиб борса, клиник вазиятни қайта баҳолаш керак.

Залеплон қон плазмасидан қисқа ярим чиқарилиш даврига эга бўлганлиги туфайли, агар пациент  ярим тундан кейин кўп ўтмай уйғонса, муқобил даволаш вариантларини кўриш керак. Пациентлар бир кеча давомида препаратни иккинчи дозасини қабул қилмасликлари кераклигини билишлари керак.

Залеплонни CYP3A4 изоферментига маълум таъсирга эга бўлган бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш, қон плазмасида залеплоннинг концентрациясининг ўзгаришларига олиб келиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Ўрганиб қолиш

Бензодиазепинлар ва қисқа таъсирли бензодиазепинсимон препаратларни қабул қилиш, бир неча ҳафта давомида уйқу чақирувчи самарасини пасайиши билан бирга кечиши мумкин.

 

 

Қарамлик

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон препаратларни қабул қилиш, жисмоний ва руҳий қарамлик ривожланишига олиб келиши мумкин, унинг эҳтимоли юқори дозаларни қабул қилиш, давомли даволаниш, сурункали алкоголизм ва пациентнинг анамнезида дориларга қарамлик бўлганида ошади.

Шаклланган жисмоний қарамликда препаратни кескин бекор қилиш, “бекор қилиш” синдромини ривожланишига олиб келади. Улар бош оғриғи, мушакларда оғриқ, кескин ифодаланган хавотирлик,  юқори кучланиш ва таъсирчанлик, психомотор қўзғалиш, онгни чалкашишини ўз ичига олиши мумкин. Оғир ҳолларда дереализация, деперсонализация, гиперакузия, увишиш, оёқ-қўлларда санчилиш ҳисси, ёруғлик, товуш ва физик қўзғатувчиларга юқори реакция, галлюцинациялар ва тутқаноқ хуружлари кузатилиши мумкин.

Залеплонни, асосан бошқа психотроп моддалар билан мажмуада қўллаш билан боғлиқ бўлган қарамлик ривожланиши ҳақида хабарлар олинган (препаратни постмаркетинг қўлланишида).

Препаратни бекор қилиш фонидаги уйқусизлик ва хавотирлик

Даволашни бекор қилиш фонида транзитор синдром ривожланиши мумкин, у бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон моддалар билан даволаш учун кўрсатмалар бўлиб хизмат қилган симптомларни яққолроқ даражада қайтиши билан характерланади. Бу синдром бошқа реакциялар билан, шу жумладан кайфиятни ўзгариши, хавотирлик ёки уйқуни бузилиши ва психомотор қўзғалиш билан бирга кечиши мумкин.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги иложи борича қисқа бўлиши керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг) ва икки ҳафтадан ошмаслиги керак. Даволаш даврини ошириш фақат клиник вазият қайта баҳоланганидан кейин мумкин.

Даволашни бошлаш вақтида пациентга, эҳтимол даволаш давомийлиги чекланган бўлишини айтиш фойдали бўлиши мумкин. “Бекор қилиш” синдроми ривожланиши мумкинлиги ҳақида пациентни хабардор бўлиши мухим, бу агар даволаш тўхтатилганидан кейин бундай симптомлар пайдо бўлса, хавотирликни камайишига ёрдам бериши мумкин.

Хотирани бузилишлари ва психомотор бузилишлар

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон моддалар антероград амнезия ва психомотор бузилишлар чақириши мумкин. Бу препарат қабул қилинганидан кейин бир неча соатлар давомида энг кўпроқ юз беради. Бундай бузилишлар ривожланиши хавфини камайтириш учун пациентлар, залеплон қабул қилинганидан кейин 4 соат давомида ёки кўпроқ психомотор координацияни талаб қилувчи ҳаракатларни бажармасликлари керак (“Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири” бўлимига қаранг).

Руҳий ва “парадоксал” реакциялар

Бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон моддаларни қабул қилиш фонида психомотор қўзғалиш, хавотирлик, таъсирчанлик, назоратни пасайиши, агрессия, фикрлашни бузилиши, алаҳсираш, кучли ғазаб хуружлари, тунги дахшатлар, деперсонализация, галлюцинациялар, психоз, ҳалати ҳатти-ҳаракат, характерга хос бўлмаган экстраверсиялар каби реакциялар ва бошқа ноҳуш ҳатти-ҳаракат реакциялари ривожланиши мумкин. Уларни фаол модда чақириши мумкин, спонтан ривожланиши ёки асосий руҳий ёки жисмоний касалликнинг натижаси бўлиши мумкин. Улар кўпроқ кекса одамларда ривожланади. Улар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Ҳатти-ҳаракатни бузилишининг ҳар қандай янги белгиси ёки симптоми клиник вазиятни синчиклаб ва дарҳол баҳолашни талаб қилади.

Алоҳида гуруҳ пациентлари

Алкоголни ёки дори препаратларини суистеъмол қилиш

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон моддаларни анамнезида алкоголга ёки дориларга қарамлиги бўлган пациентларга алоҳида эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

 

Жигар фаолиятини бузилиши

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон моддаларни оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумин эмас, чунки улар энцефалопатияни ривожланишига олиб келиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Оғирлиги енгил ва ўртача даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда клиренсини пасайиши туфайли залеплоннинг биокираолишлиги ошган ва демак, бундай пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда залеплонни қўллаш мумкин эмас, чунки бу гуруҳ пациентларда адекват тадқиқотлар ўтказилмаган. Оғирлиги енгил ёки ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда залеплоннинг фармакокинетик профили, соғлом одамлардагидан сезиларли даражада фарқ қилмайди. Демак, бундай пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Нафас етишмовчилиги

Сурункали нафас етишмовчилиги бўлган пациентларга седатив препаратлар буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Психоз

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон препаратларни психотик касалликларни бошланғич даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Депрессия

Бензодиазепинлар ва бензодиазепинсимон препаратларни монотерапия кўринишида депрессияда ёки депрессия билан боғлиқ бўлган хавотирликда қўллаш мумкин эмас (бундай пациентларда улар суицидал ҳатти-ҳаракатни қўзғатишлари мумкин). Бундан ташқари, одатда депрессияси бўлган пациентлардаги қасддан дозани ошириб юборишни юқори хавфи туфайли, бундай пациентларга буюриладиган дори препаратларининг миқдори, шу жумладан залеплон, минимал керакли даражада тутиб турилиши керак.

Аданте препарати лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактазаси танқислиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбцияси каби кам учрайдиган туғма бузилишлари бўлган пациентлар, бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Алкоголь билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат алкоголь билан бирга қабул қилинганида седатив самараси кучайиши мумкин, бу автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин (“Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиш қобилияти” бўлимига қаранг).

МНТ таъсир қилувчи бошқа воситалар билан бирга қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилади. Антипсихотик воситалар (нейролептиклар), ухлатувчи воситалари, анксиолитиклар/седатив воситалар, антидепрессантлар, наркотик анальгетиклар, тутқаноққа қарши воситалар ва седатив самарага эга бўлган антигистамин воситалар билан бирга қўлланган ҳолларда, МНТ седатив таъсирини кучайиши кузатилиши мумкин.

Залеплоннинг 10 мг бир марталик дозаси ва венлафаксинни (секин ажралиб чиқадигин) кунига 75 мг ёки 150 мг дозада бирга қўллаш, хотирага (сўзларни тез ёки кечикиб такрорлаш) ёки психомотор фаолликка (рақамли символларни алмаштириш тести) таъсир қилмаган. Бундан ташқари, залеплон ва венлафаксин (секин ажралиб чиқувчи) орасида фармакокинетик ўзаро таъсир бўлмаган.

Наркотик анальгетиклар билан бирга қабул қилинганида, физиологик қарамликни кучайишига олиб келувчи эйфорияни кучайиши кузатилади.

Циметидин, айрим жигар ферментларини, шу жумладан альдегидоксидазани хам, CYP3A4 ни ҳам, носелектив ўртача ингибитори, қон плазмасида залеплоннинг концентрациясини 85% га ошишини чақирган, бу уни залеплоннинг метаболизмига жавобгар бўлган ҳам бирламчи (альдегидоксидаза), ҳам иккиламчи (CYP3A4) ферментларга сусайтирувчи таъсири билан боғлиқ. Шунинг учун циметидин ва залеплон бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Залеплон ва эритромициннинг (CYP3A4 ни кучли селектив ингибитори) 800 мг бир марталик дозасини бирга қўллаш, залеплоннинг плазмадаги концентрациясини 34% га ошишини чақирган. Залеплоннинг дозасига стандарт тузатиш киритиш зарур деб ҳисобланмайди, лекин пациентларга седатив самараларини кучайиши мумкинлиги хақида хабар бериш керак.

Бунга қарама-қарши, рифампицин, айрим жигар ферментларини, шу жумладан CYP3A4 ни, кучли индуктори, қон плазмасида залеплоннинг концентрациясини 4 марта пасайтирган.

Залеплон ва рифампицин, карбамазепин ва фенобарбитал каби CYP3A4 индукторларини бирга қўллаш, залеплоннинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин.

Залеплон икки тор терапевтик доирасига эга бўлган моддалар – дигоксин ва варфариннинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига таъсир қилмаган.

Бундан ташқари, залеплон ва ибупрофен, у буйрак экскрециясини ўзгартирувчи моддалардан бири бўлиши мумкин, орасида ўзаро таъсир кузатилмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Гарчи ҳайвонлардаги тадқиқотларда тератоген ёки эмбриотоксик самараларини йўқлиги намойиш қилинган бўлса ҳам, ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида залеплоннинг хавфсизлигини баҳолаш учун клиник маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорлик вақтида залеплонни қўллаш тавсия этилмайди. Агар препарат бола туғиш ёшидаги аёлга буюрилса, агар у ҳомиладорликни режалаштирса ёки ҳомиладор бўлса, у ўзининг шифокори билан бу препаратни бекор қилиш масаласини муҳокама қилиши кераклиги ҳақида уни огохлантириш керак.

Агар номаълум сабабларга кўра бу дори препарати ҳомиладорликнинг кечки муддатларида ёки – катта дозаларда – туғруқ вақтида ишлатилган бўлса, унда янги туғилган чақалоқда гипотермия, гипотония ва оғирлиги ўртача даражали нафасни сусайишини кутиш мумкин, бу ушбу модданинг фармакологик таъсири билан боғлиқ.

Ҳомиладорликнинг кечки муддатларида бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон препаратларни доимо қабул қилган оналардан туғилган чақалоқларда, жисмоний қарамлик ривожланиши мумкин ва постнатал даврда “бекор қилиш” симптомларини ривожланишини хавфи бор.

Залеплон кўкрак сутига ўтиши туфайли, аёллар уни эмизиш даврида қабул қилмасликлари керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Залеплон автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига яққол таъсир кўрсатади.

Седация, амнезия, диққатни жамлашни бузилиши ва мушак фаолиятларини бузилиши, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятида нохуш акс этиши мумкин. Агар уйқунинг давомийлиги етарли бўлмаган бўлса, диққатни бузилиш эҳтимоли ошган бўлиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Юқори малакани талаб қилувчи ишни бажараётган пациентларга эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Золеплоннинг дозасини ўткир ошириб юборилиши самаралари бўйича фақат чекланган клиник маълумотлар бор ва одамда дозани ошиб кетишини даражалари аниқланмаган.

Бошқа бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон моддалар билан бўлган ҳолдаги каби,

дозани ошириб юборилиши, препарат МНТ сусайтирувчи воситалар (шу жумладан алкоголь) билан бирга қабул қилинган ҳоллардан ташқари, ҳаёт учун хавф туғдирмайди.

Ҳар қандай дори препаратларининг дозасини ошириб юборилашини даволашда, доимо бир неча моддалар қабул қилинган бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак.

Бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон моддаларнинг (ичга қабул қилинган) дозаси ошириб юборилганидан кейин, агар пациент хушида бўлса қусишни чақириш (бир соат давомида) ёки агар пациент бехуш бўлса, нафас йўлларининг ҳимояси билан меъдани ювишни ўтказиш керак. Агар меъдани бўшатиш афзалликларга эга бўлмаса, сўрилишини камайтириш учун пациентга фаоллаштирилган кўмир бериш керак. Жадал даволашни ўтказишда нафас ва юрак-қон томир тизимларининг фаолиятига алоҳида эътибор бериш керак.

Бензодиазепинлар ёки бензодиазепинсимон моддаларнинг дозасини ошириб юборилиши одатда, уйқучанликдан комагача бўлган у ёки бу даражадаги марказий нерв тизимини сусайиши билан намоён бўлади. Енгил ҳолларда симптомлар уйқучанлик, онгни чалкашиши ва летаргияни ўз ичига олиши мумкин. Оғирроқ ҳолларда атаксия, гипотония, артериал босимни пасайиши, нафасни сусайиши каби симптомлар ва кам ҳолларда кома ривожланиши ва жуда кам ҳолларда – ўлим ривожланиши мумкин.

Залеплоннинг дозаси ошириб юборилганида хроматурия (сийдикни кўк-яшил рангга бўялиши) таърифланган.

Антидот сифатида флумазенил самарали бўлиши мумкин. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар флумазенилни залеплоннинг антагонисти эканлигини тахмин қилиш ва уни залеплоннинг дозасини ошириб юборилишини даволаш учун восита сифатида қараш имкониятини беради. Лекин залеплоннинг дозаси ошириб юборилганида флумзенилни антидот сифатида қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

7 капсула ПВХ/ПВДХ-плёнка ва алюмин фольгали блистерда.

Бир ёки икки блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ўрамнинг барча ўлчамлари сотувда бўлмаслиги мумкин.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, +15oC дан +30oC гача ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

Улашиш: