Skip to main content

АНГАЛ® ЛИМОН

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

Илова-варақаси: пациентлар учун маълумот

АНГАЛ® ЛИМОН пастилкалар

 

 

Препаратни қўллашдан олдин илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг. У Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Ушбу дори рецептсиз берилади. Шунга қарамасдан оптимал самарага эришиш учун йўриқномага риоя қилиш керак.

–          Илова-варақани сақлаб қўйинг. Кейинроқ, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.

–          Қўшимча маълумот ёки маслаҳат учун фармацевтга мурожаат қилинг.

–          Агар Сизда ҳар қандай ноҳуш самара пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Агар Сизда ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

 

Мазмуни:

  1. Ангал Лимон пастилкалари нима ва у нима учун қўлланади
  2. Ангал Лимон пастилкаларини қўллашдан олдин
  3. Ангал Лимон пастилкаларини қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Сақлаш шароити

 

АНГАЛ® ЛИМОН

пастилкалар

 

Томоқ ва оғиз бўшлиғини даволаш учун

 

Фаол моддалар: хлоргексидин ва лидокаин

 

Таркиби

Бир пастилка 5 мг хлоргексидин дигидрохлориди ва 1 мг лидокаин гидрохлориди сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: сорбитол (Е420), магний стеарати (Е572), аспартам (Е951), лимон ароматизатори (бензил спирти, этанол, калий ва натрий сақлайди), калий ацесульфами (Е950).

 

Таърифи

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, лимон таъмли пастилкалар.

 

Ўрами

Блистерда 12 пастилкадан. 24 пастилкадан қутида.

 

 

 

 

1.АНГАЛ® ЛИМОН ПАСТИЛКАЛАРИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

 

Иккита фаол моддалар хлоргексидин ва лидокаин сақлагани учун АНГАЛ® ЛИМОН пастилкалари икки ҳисса (микробларга қарши ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи) таъсир кўрсатади.

Препарат томоқдаги яллиғланиш симптомлари ва оғир бактериал инфекцияларни ривожланиш хавфини камайтиради ва оғриқни енгиллаштиради, оғриқли ютиш ва томоқда таъсирланишни камайтиради.

 

Ангал Лимон пастилкалари қанд (сахароза) сақламайди, шу туфайли препаратни қандли диабетда қўллаш мумкин.

 

Ангал Лимон пастилкалари қуйидагилар учун қўлланади:

  • оғиз (стоматит, гингивит) ва ҳалқумнинг (фарингит) яллиғланган шиллиқ қаватини маҳаллий даволаш учун;
  • оғизнинг шиллиқ қаватини яллиғланишидаги оғриқни бартараф қилиш учун;
  • томоқни яллиғланиш симптомларини (ютишда оғриқ, таъсирланиш) енгиллатиш учун.

 

Ангал Лимон пастилкалари катталарда, ўсмирларда ва 5 ёшдан ошган болаларда қўллаш учун мўлжаланган.

Агар 3-4 кун давомида сипмтомлар кучайса ёки ҳолат яхшиланмаса, шифокорга мурожат қилиш лозим.

 

  1. АНГАЛ ЛИМОН ПАСТИЛКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН

Препарат қўлланилмасин:

  • препаратнинг фаол ёки ёрдамчи моддаларга ёки лидокаин каби бошқа маҳаллий анестетикларга аллергияда;
  • 5 ёшдан кичик болаларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Препаратнинг қўллашдан олдин қуйидаги ҳолатларда шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • агар тана ҳарорати ошган бўлса ва томоқда кучли оғриқ билан ютишда қийинчилик чақирса;
  • юрак етишмовчилиги;
  • жигар функцияси бузилиши;
  • юрак ритмини (аритмиялар) бузилишини даволаш учун препаратлар қабул қилинганда;
  • аллергик реакцияларга мойиллик бўлган ҳолатларда.

 

Препарат кўпинча тиш пастаси таркибига қирувчи айрим моддалар билан номутаносиб. Шу туфайли тиш пастаси ва препарат қўллаш орасида 30 минутдан кам бўлмаслиги керак.

 

Бошқа препаратлар қабул қилиш

Агар Сиз ҳар қандай дори препаратни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, бу хақида шифокор ёки фармацевтга хабар қилинг.

Ангал лимон пастилкалар қуйидаги ҳолатларда қўлланмасин:

-бир вақтда миастения гравис (мушак заифлиги билан кечувчи, аутоиммун касаллиги) даволаш учун қўлланадиган препаратлар ва холинэстераза ферментини сусайтирувчи бошқа препаратлар (неостигмин, дистигмин, пиридостигмин) билан;

– бир вақтда томоқда яллиғланишни камайтирувчи бошқа препаратлар (антисептиклар) билан қўллаш мумкин эмас. Бу ҳолат пастилкалар сингари фаол моддалар сақловчи Ангал спрейига тааллуқли эмас. Бир вақтда Ангал пастилкалар ва спрей қўлланганда суткалик дозани ошириш мумкин эмас. (“Ангал лимон пастилкалари қандай қўлланади” бўлимига қаранг);

-оғир металлар сақловчи бошқа дезинфекция қилувчи эритмалар билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.

 

 

Овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш

Пастилкаларни овқатдан олдин ёки овқат қабул қилиш вақтида қўллаш мумкин эмас.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик вақтида, ҳомиладорлик бўлиши мумкинлигида, ҳомиладорлик режалаштирилганда ёки эмизиш даврида препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Шифокор томонидан буюрилган ҳолатлардан ташқари, Ангал Лимон ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Транспорт бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ўрганилмаган. Препарат транспортни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди ёки деярли таъсир қилмайди.

 

Ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот

Битта пастилка 1,2 г сорбитол (Е420), 5 мг аспартам (Е951) ва оз миқдорда этанол (спирт) айнан 0,000024 мг сақлайди.

Таркибида сорбитол бўлгани туфайли фруктозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. 10 г ёки ундан кўпроқ миқдорда сорбитол бир оз ични суриши мумкин. Сорбитолнинг калориялилиги 2,6 ккал/г ни ташкил қилади.

Препарат фенилаланинни манбаи бўлган аспартам сақлайди. Фенилкетонурия бўлган инсонларга зарар келтириши мумкин.

 

  1. АНГАЛ ЛИМОН ПАСТИЛКАЛАРИ ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНАДИ

 

Оғиз бўшлиғи ва томоқда маҳаллий қўллаш учун буюрилади.

Бир қабулда битта пастилка оғизда секин шимилади.

 

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: суткада 6 – 10 пастилка ташкил қилади.

Максимал доза катталар учун:

  • бир марталик доза 5 мг хлоргексидин дигидрохлориди ва 1 мг лидокаин гидрохлорид ташкил қилади, бу 1 пастилкага тўғри келади;
  • суткалик доза 50 мг хлоргексидин дигидрохлориди ва 10 мг лидокаин гидрохлорид ташкил қилади, бу 10 пастилкага тўғри келади.

 

Пастилкаларни Ангал спрей билан бирга қўллаш мумкин, лекин суткалик дозани ошириш мумкин эмас. Катталарда препаратни иккала шакллини 10 мартагача бирга қўллаш мумкин. Масалан: агар Сиз 1 пастилка қабул қилсангиз, шу кун давомида Сиз Ангал спрейни 9 марта қўллашингиз мумкин. Агар Сиз 2 пастилка қабул қилсангиз, шу кун давомида Сиз Ангал спрейни 8 марта қўллашингиз мумкин ва ҳоказо.

 

5 ёшдан ошган болалар: суткада 3 – 5 пастилкани ташкил қилади.

Пастилкаларни Ангал спрей билан бирга қўллаш мумкин эмас.

 

Қўллаш давомийлиги.

Препаратни 3-4 кундан ортиқ ва тез-тез қўллаш мумкин эмас.

Томоқни яллиғланиши туфайли оғриқни ва таъсирчанликни камайишигача препаратни қўллаш лозим.

Агар симптомлар ёки ҳолат яхшиланмаса 3-4 кун даволашдан сўнг шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг юқори дозани қабул қилгандан сўнг дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

 

Ушбу дори препарати оғиз бўшлиғида махаллий қўлланганига қарамасдан, тасодифан ёки эҳтиётсизлик юзасидан юқори дозалар ичга қабул қилганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли мавжуд. Айниқса бу болаларга тегишли.

Ортиқча доза қўллангандан кейин (хар куни 20 пастилкадан кўпроқ) ютишни бузилиши ривожланиши мумкин (ютиш рефлекси устидан сусайган назорат).

Дозаси ошириб юборилганидан қуйидаги симптомлар ривожланиши мумкин: қўзғалиши, қулоқларда шовқин, нафасни қийинлашиши ва юрак ритмининг бузилиши.

Дозани ошириб юбориш биринчи белгилари бош оғриғи, галлюцинациялар, бош айланиши, уйқучанлик, қўзғалиш, қулоқларда шовқин, терида ёқимсиз хислар (масалан, қитиқловчи ёки санчиқлар), нутқни бузилиши, эшитишни бузилиши, оғиз соҳасида увишиш, ацидоз (тез-тез нафас олиш, онгни чалқашиши, чарчоқлик каби симптомлари), назорат қилиб бўлмайдиган кўз олмасининг ритмик харакатлари, мушакларни тортилиши, нафасни тўхташи, кома, тиришишлар, онг даражасини пасайиши каби марказий нерв тизими томонидан бузилишлар кўринишида намоён бўлади.

Дозани ошириб юборилиши юрак-қон томир тизимига таъсир қилиши мумкин: тўсатдан артериал босимни пасайиши, юрак ритмини секинлашиши, юрак ритмини бузилишлари ва тўсатдан юрак тўхташи.

Шунингдек меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар (қусиш, қизилўнгач, меъда ва (ёки) ўн икки бармоқ ичак яралар, ҳалқум шиши, қувончли-қўзғалган ҳолат (эйфория), кўришни ноаниқлиги, таъм сезишни йўқолиши (бир неча соат давом этувчи) ва жигар ферментлари даражасини ошиши (фақат қон тахлилида аниқланади) пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллашни ўтказиб юборилиши

Унутилган дозани ўрнини босиш учун дозани икки баробар қабул қилманг.

 

Ушбу препаратни қўллаш бўйича саволлар пайдо бўлса шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори препаратлари каби Ангал Лимон препарати ҳар кимларда пайдо бўлмаса ҳам, ножўя самараларни чақириши мумкин.

 

Қуйида санаб ўтилган симптомларни биронтаси пайдо бўлса, препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатинг ва тезда даволовчи шифокорга ёки яқиндаги тиббий муассасага мурожаат қилинг,

  • қўл, оёқларни, тўпиқ бўғимларини, юз, лаб, оғиз ёки томоқ шиши, бу ютинишни ёки нафасни бузилишларини чақириши мумкин;
  • тана бўйича тошма;
  • эшакеми;
  • ҳушдан кетиш.

Бу жуда жиддий ножўя самаралар бўлиб, препарат оғир аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолатларда тез тиббий ёрдам зарур.

 

Бошқа ножўя самаралар  

 

Тез-тез (10 нафар пациентлардан биттадан кўп бўлмаганда учрайди): кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, тери аллергик реакциялари.

 

Кам ҳолларда (1 000 нафар пациентлардан биттадан кўп бўлмаганда учрайди): препарат билан контактдан кейинги қичишиш билан кечувчи тошма, терида қичишувчи тугунли тошма, тил ёки томоқ шиши, нафасни қийинлашиши, қорин оғриғи, диарея, артериал босимни кескин пасайиши натижасида бош айланиши каби симптомлар билан кечувчи оғир аллергик реакциялар.

 

Тез-тезлиги номаълум (бор маълумотлар асосида бахолаб бўлмайди): уйқучанлик, ориентацияни бузилиши, онгни чалкашиши (шу жумладан нутқни чалкашиши), бош айланиши, тремор, психоз, асабийлашиш, санчиш, увишиш, тиришиш, хушдан кетиш, кома, қулоқларда шовқин, қўзғалиш (харакатни безовталаниши билан кечувчи оғир қўзғалувчанлик), қувончли-қўзғалган ҳолат (эйфория), кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, кўришни иккиланиши), ютинишни қийинлашиши, таъмни ўтувчан бузилишлари ёки тилни ачишиши ҳисси, оғиз шиллиқ қаватини йиринглаши ва тошмалар, мушакларни тортилишиши ёки титраши (тремор), оғизда совуқ ёки иссиқликни хис қилиш, қуёш нурларига терини юқори сезувчанлиги (секинлашган тури) ва (ёки) терининг бошқа реакциялари, нафасни қийинлашиши, юзаки тез-тез нафас олиш, уни қийинлашиши ва тезлашиши ва терини кўкаришига олиб келиши, тўсатдан нафасни тўхташи, ҳолсизликни ҳис этиш ва энергияни йўқлиги, қонда ўзгаришлар, улар бош оғриғи, толиқиш, нафасни қийинлашиши ва терини кўкариш туси билан намоён бўлади.

 

Хлоргексидин оғиз бўшлиғида узоқ вақт ва узлуксиз қўлланганда тишларни вақтинча тўқ рангга бўялиши мумкин. Тишларни бундай тўқ рангга бўялишини бартараф қилса бўлади. Ҳозирги вақтгача томоқ соҳасида препарат маҳаллий қўлланганда тишларни тўқ рангга бўялиши ҳақида маълумотлар бўлмаган.

 

Болалар

Болаларда ножўя самаралар ривожланишини ва оғирлигини тез-тезлиги катталардаги каби бўлиши кутилади.

 

Агар Сизда хар қандай ножўя самара пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Агар Сизда ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевт билан ҳам маслаҳатлашинг.

 

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати: 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

 

 

Улашиш: