Skip to main content

Ангал®

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚАСИ

 

Препаратни қўллашдан олдин қўллаш бўйича йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. У Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Ушбу дори рецептсиз берилади. Шундай бўлсада, оптимал самарага эришиш учун йўриқномага риоя қилиш керак.

–   Қўллаш бўйича йўриқномани сақлаб қўйинг. Кейинроқ Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.

–   Қўшимча маълумот ёки маслаҳат олиш учун фармацевтга мурожаат қилинг.

–   Симптомлар кучайганда ёки 3-4 кун давомида яҳшиланиш кузатилмаса, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.

–  Агар ножўя самаралар оғирлашса ёки ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

Мазмуни:

  1. Ангал® пастилкалари нима ва у нима учун қўлланади.
  2. Ангал® пастилкаларини қўллашдан олдин.
  3. Ангал® пастилкаларини қандай қўллаш керак.
  4. Кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
  5. Сақлаш шароитлари ва яроқлилик муддати.

 

АНГАЛ®

пастилкалар

 

томоқ яллиғланишини даволаш учун қўлланади

Таркиби

Бир пастилка 5 мг хлоргексидин дигидрохлориди ва 1 мг лидокаин гидрохлориди сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: левоментол, сувсиз лимон кислотаси, сорбитол, магний стеарати.

Пастилкалар қанд сақламайди.

Таърифи

Оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, бир оз сезиларли доғлари бўлган пастилкалар.

Ўрами: перфорация қилинган блистерда 24 пастилкадан (2х12) қутида.

1.АНГАЛ® ПАСТИЛКАЛАРИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

 

АНГАЛ® пастилкалари антибактериал ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Пастилкаларнинг таркибидаги хлоргексидин граммусбат ва грамманфий бактерияларга, шунингдек дерматофитларга ва замбуруғларга таъсир кўрсатувчи катион антисептик ҳисобланади. Хлоргексидин айрим липофил вирусларнинг (грипп вируси, герпес вируси, ОИТС) инфектив хусусиятини тез блоклайди. Паст концентрацияларда бактерияларни кўпайишини тўхтатади, юқори концентрацияларда – уларни нобуд қилади.

Иккинчи фаол модда лидокаин, амид типидаги маҳаллий анестетик. У маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Пастилкалар қуйидагилар учун қўлланади:

  • оғиз ва ҳалқумнинг яллиғланган шиллиқ қаватини маҳаллий даволаш учун;
  • оғизнинг шиллиқ қаватини яллиғланишида оғриқни бартараф қилиш учун;
  • ангина симптомларини (ютишда оғриқ, таъсирланиш) енгиллатиш учун қўлланилади.
  1. АНГАЛ® ПАСТИЛКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШДАН ОЛДИН

Препарат қўлланилмасин:

  • Ушбу препаратнинг таъсир этувчи моддаларига (хлоргексидин, лидокаин) ёки ҳар қандай бошқа компонентига ёки лидокаин каби бошқа махаллий анестетикларга аллергияда (ўта юқори сезувчанлик);
  • 5 ёшдан кичик болаларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас;
  • Препарат левоментол сақлаганлиги туфайли, анамнезда мушак тиришишлар бўлган болаларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

 

Қуйидагиларда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак:

  • агар тана ҳарорати ошган бўлса ва томоқда кучли оғриқ билан кечувчи ютишда қийинчилик бўлса.
  • юрак етишмовчилигида;
  • жигар функциясини бузилишида;
  • юрак ритмини бузилишини (аритмиялар) даволаш учун препаратлар қабул қилинганда;
  • аллергик реакцияларга мойиллик бўлган ҳолатларда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Бунга ўхшаш ҳолатларда препаратни қўллашдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат кўпинча тиш пастаси таркибига қирувчи айрим моддалар билан номутаносиб. Шу боисдан тиш пастаси ва ушбу препаратни қўллаш орасида камида 30 минутли даврга амал қилиш лозим.

Агар 3-4 кун давомида симптомлар кучайса ёки ҳолат яхшиланмаса, шифокорга мурожат қилиш лозим.

 

Бошқа препаратлар қабул қилиш

Агар Сиз хар қандай дори препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган бўлсангиз, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратларни қабул қилган бўлсангиз, бу хақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар қилинг.

Ангал препаратини холинэстераза ферментини сусайтирувчи бошқа препаратлар (неостигмин, дистигмин, пиридостигмин) ва миастения гравис (мушак заифлиги билан намоён бўлувчи аутоиммун касаллик) даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда қўлланмасин.

Ангал ва юрак ритмини бузилишини даволаш учун қўлланадиган препаратларни бир вақтда қўлланганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ангални томоқда яллиғланишни камайтирувчи бошқа препаратлар (антисептиклар) билан, уларнинг ўзаро таъсири туфайли, бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Бу ҳолат Ангал пастилкалари сингари бир ҳил фаол моддаларни сақловчи препаратларга (масалан Ангал С спрейи) тааллуқли эмас. Ангал пастилкалари ва Ангал С спрей бирга қўлланганда суткалик дозани ошириш мумкин эмас. (“Ангал® пастилкаларини қандай қўллаш керак” бўлимига қаранг);

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Шифокор томонидан буюрилган ҳолатлардан ташқари, Ангал ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспортни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Ўрганилмаган.

Ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот

Битта пастилка 1,2 мг сорбитол сақлайди. Ушбу препаратни диабет бўлган беморларда қўллаш мумкин.

Фруктозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган одамларда қўллаш мумкин эмас.

Айрим одамларда сорбитол меъда-ичак бузилишларини (диарея) чақириши мумкин.

  1. АНГАЛ® ПАСТИЛКАЛАРИ ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАНАДИ

Маҳаллий қўллаш учун буюрилади.

Битта пастилка оғизда секин шимилади.

 

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: кунига 6 дан – 10 тагача пастилка буюрилади.

5 ёшдан катта болалар:  кунига 3 тадан-5 тагача пастилка буюрилади.

Катталар учун максимал доза:

  • бир марталик доза 5 мг хлоргексидин (тана вазни 0,08 мг/кг) ва 1 мг лидокаинни (тана вазни 0,02 мг/кг) ташкил қилади, бу 1 пастилкага тўғри келади;
  • суткалик доза 50 мг хлоргексидин ва 10 мг лидокаинни ташкил қилади, бу 10 пастилкага тўғри келади.

Ангал пастилкаларини Ангал спрей билан бирга қўллаш мумкин, лекин суткалик дозани ошириш мумкин эмас. Катталарда препаратнинг иккала шаклини 10 мартагача бирга қўллаш мумкин. Масалан, агар Сиз 1 пастилка қабул қилсангиз, шу кун давомида Сиз Ангал С спрейни 9 марта қўллашингиз мумкин. Агар Сиз 2 пастилка қабул қилсангиз, шу кун давомида Сиз Ангал С спрейни 8 марта қўллашингиз мумкин ва ҳоказо.

Болаларда пастилкаларни қабул қилиш ва спрей билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Препаратни узоқ муддат қўллаш учун мўлжаланмаган.

Препаратни 3-4 кундан ортиқ ва хаддан ташқари тез-тез қўллаш мумкин эмас.

Томоқни яллиғланиши туфайли оғриқни ва таъсирчанликни камайишигача препаратни қўллаш лозим.

Симптомлар кучайганида ёки 3-4 кун давомидан сўнг ҳолат яхшиланмаса шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ангалнинг дозаси ошириб юборилганида зудлик билан шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.

Ушбу дори препарати оғиз бўшлиғида махаллий қўлланганига ва токсик кўринишлар намоён бўлишига етарли дозалар сақлаб мослигига қарамай тасодифан ёки эҳтиётсизлик оқибатида ичга қабул қилинганда, дозани ошириб юборилиши эҳтимоли мавжуд. Айниқса бу болаларга тааллуқлидир.

Тизимли интоксикация марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимига таъсир кўрсатиши оқибатида юз беради. Дозани ошириб юборилишининг биринчи белгилари марказий нерв тизими томонидан бузилишлар кўринишида намоён бўлади. Ортиқча дозалар (хар куни 20 пастилкадан ортиқ) қўллангандан кейин  ютишни бузилиши ривожланиши мумкин (ютиш рефлексини назорати устидан сусаяди).

Марказий нерв тизимига таъсири туфайли қуйидаги: бош оғриғи, галлюцинациялар, бош айланиши, уйқучанлик, қўзғалиши, қулоқларни шанғиллаши ёки жаранглаши (тиннитус), терида нохуш ҳислар (масалан, қитиқловчи ёки санчиқлар), нутқни бузилиши, эшитишни бузилиши, оғиз соҳасида увишиш, ацидоз (тез-тез нафас олиш, онгни чалкашиши, чарчоқ каби симптомлари) кузатилиши мумкин.

Кўз олмасининг назорат қилиб бўлмайдиган ритмик харакатлари, мушакларни тортишиши, психозлар, конвульсиялар (тиришишлар), нафасни тўхтаб қолиши, кома, тиришишлар, онг даражасини пасайиши каби симптомлар ривожланиши мумкин.

Юрак-қон томир тизимига таъсири оқибатида: тўсатдан артериал босимни пасайиши, юрак ритмини секинлашиши, юрак ритмини бузилишлари ва тўсатдан юрак тўхташи юз бериши мумкин.

Шунингдек меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар (қусиш, қизилўнгач, меъда ва (ёки) ўн икки бармоқ ичак яралари, халқум шиши), қувончли-қўзғалган кайфият (эйфория), кўришни бузилиши, таъм сезишни тўлиқ йўқолиши (бир неча соат давом этувчи) ва жигар ферментлари даражасини ошиши (фақат қон тахлилида аниқланади) пайдо бўлиши мумкин.

Қўллашни ўтказиб юборилиши

Унутилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Ушбу препаратни қўллаш юзасидан саволлар пайдо бўлганида шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. КУЗАТИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори препаратлари каби Ангал хам, гарчи улар ҳаммада пайдо бўлмасада ножўя самараларни чақириши мумкин.

Уларни пайдо бўлиш тезлиги бўйича таснифланувчи қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин.

Тез-тез (100 нафар пациентдан 1-10 нафарида учрайди): кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, терида аллергик реакциялари.

Кам ҳолларда (10000 нафар пациентдан 1-10 нафарида учрайди): препарат билан контактдан кейинги қичишиш билан кечувчи тошма, терида қичишувчи тугунли тошма, тил ёки халқумни шиши, нафасни қийинлашиши, қоринда оғриқ, диарея, артериал босимни кескин пасайиши натижасидаги бош айланиши каби симптомлар билан кечувчи оғир аллергик реакциялар.

Тез-тезлиги номаълум (бор маълумотлар асосида бахолаб бўлмайди): уйқучанлик, ориентацияни бузилиши, онгни чалкашиши (жумладан нутқни чалкашиши), бош айланиши, тремор, психоз, асабийлик, санчиқ, увишиш, тиришишлар, хушдан кетиш, кома, қулоқларни шанғиллаши, қўзғалиш (безовта харакати билан кечувчи оғир қўзғалувчанлик), қувончли-қўзғалган ҳолат (эйфория), кўришни бузилиши (кўришни ноаниқлиги, кўриш), ютишни қийинлашиши, таъмни сезишни кейинги бузилишлари ёки тилни ачишиш ҳисси, оғиз шиллиқ қаватини йиринглаши ва тошмалар, мушакларни тортишиши ёки титраши (тремор), оғизда совуқ ёки иссиқликни хис қилиш, қуёш нурларига терини юқори сезувчанлиги (секинлашган тури) ва (ёки) терида бошқа реакциялар, нафасни қийинлашиши, юзаки тез-тез нафас олиш, уни қийинлашиши ва тезлашиши ва терини кўкаришига олиб келиши, нафасни тўсатдан тўхташи, ҳолсизликни ва қувват йўқолишини ҳис этиш, қонда ўзгаришлар, улар бош оғриғи, толиқиш, нафасни қийинлашиши ва терини кўкариш туси билан намоён бўлади.

Хлоргексидинни оғиз бўшлиғида узоқ вақт ва узлуксиз қўллаганда айрим пациентларда тишларни вақтинча қорайиши пайдо бўлиши мумкин. Тишларни бундай қорайишини бартараф қилиш мумкин. Ҳозирги вақтгача препарат томоқда маҳаллий қўлланганда тишларни қорайиши ҳақида маълумотлар бўлмаган.

Агар Сизда қуйидаги кўрсатилган хар қандай симптомларни биронтаси пайдо бўлса, препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатинг ва тезда даволовчи шифокорга ёки яқиндаги тиббий муассасасига мурожаат қилинг, чунки бу жуда оғир аллергик реакцияларнинг симптомлари бўлиши мумкин.

  • қўл, оёқларни, тўпиқ бўғимларини, юз, лаб, оғиз ёки томоқ шиши, бу ютинишни ёки нафасни бузилишларини чақириши мумкин;
  • бутун тана бўйича тошма;
  • эшакеми;
  • хушдан кетиш.

Агар Сизда  ҳар қандай нохуш самаралар оғирлашса ёки ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

 

  1. САҚЛАШ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Пастилкаларни намликдан сақлаш учун оригинал ўрамда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: