Skip to main content

ЗЕКСАТ

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ЗЕКСАТ

ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА
ЙЎРИҚНОМА

 

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун концентрат

50мг/2мл (25мг/1мл) ва 15мг/3мл (5мг/мл)

Дори шакли – инъекция учун эритма

ТАРКИБИ

Зексат (ампулаларда) 5 мг/2 мл

1 мл эритмада сақланади:

Фаол модда: метотрексат – 2,5 мг

Ёрдамчи моддалар: натрия хлориди, натрий гидрооксиди, инъекция учун сув.

Зексат (ампулалар ёки флаконларда) 50 мг/2 мл

1 мл эритмада сақланади:

Фаол модда: метотрексат – 25 мг

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидрооксиди, инъекция учун сув.

ТАЪРИФИ

2,5 мг/мл – тиниқ, сариқ рангли эритма;

25 мг/мл – тиниқ, сарғиш-жигарранг рангли эритма;

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши восита.

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

  • трофобластик ўсмалар;
  • ўткир лейкозлар (айниқса лимфобластик ва миелобластик);
  • нейролекемиялар;
  • ноходжкин лимфомалари, шу жумладан лимфосаркомалар;
  • сут безининг раки, ясси хужайрали бош ва бўйин раки, ўпка раки, тери раки, бачадон бўйни раки, жигар раки, қовуқ раки, тухум ва тухумдонларнинг герминоген ўсмаси, жинсий олат раки, ретинобластома, медуллобластома;
  • остеоген саркома ва юмшоқ тўқималарнинг саркомаси, Юинг саркомаси;
  • псориазнинг оғир шаклларида қўлланади.

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Метотрексат тератоген хусусиятларга эга ва ҳомиланинг нобуд бўлишини чақириши мумкин ва шунинг учун уни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Метотрексат кўкрак сутига ўтади, шунинг учун уни аёлларга эмизиш даврида буюриш мумкин эмас.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Метотрексат химиотерапевтик даволашнинг кўпчилик схемалари таркибига киради, шунинг учун унинг юбориш йўли, тартиби ва дозасини танлашда, ҳар бир шахсий ҳолатда, махсус адабиётлардаги маълумотларга асосланиш керак.

Метотрексат инъекцияси мушак ичига, вена ичига, артерия ичига ва интратекал юборилиши мумкин.

Консервантлар сақлайдиган, хусусан бензил спиртини сақлайдиган дори шаклларини интратекал юбориш ва юқори дозали даволашда қўллаш мумкин эмас.

Метотрексатни юқори дозаларда қўллаш жуда хавфли бўлиши мумкин, шунинг учун юқори дозали даволаш фақат тажрибали химотерапевтлар томонидан олиб борилиши керак, улар стационар шароитларда кальций фолинати ҳимояси остида, қон плазмасидаги метотрексат концентрациясини текшириб боришлари мумкин.

Даволаш даврида ҳафтасига бир марта қон манзарасини текшириб туриш лозим.

Трофобластик ўсмалар: 15-30 мг мушак ичига ҳар куни 5 кун давомида бир ҳафта ёки ундан кўпроқ муддатли интервал билан (токсикликнинг белгиларига боғлиқ). Даволаш курслари одатда 3 дан 5 мартагача қайтарилади.

Йирик ўсмалар: 30-40 мг/м2 вена ичига ҳафтада бир марта.

Лейкозлар ва лимфомалар: 200-500 мг/м2 2-4 ҳафтада 1 марта вена ичига инфузия йўли билан юборилади.

Нейролейкемия: 12 мг/м2 интратекал 15-30 секунд давомида ҳафтада 1 ёки 2 марта.

Болаларни даволаганда доза боланинг ёшига қараб белгиланади: 1 ёшгача бўлган болаларга 6 мг, 1 ёшдаги болаларга – 8 мг, 2 ёшдаги болаларга – 10 мг, 3 ёш ва ундан ошган болаларга – 12 мг. Дорини юборишдан олдин тахминан унга тенг бўлган ҳажмдаги орқа мия суюқлигини олиб ташлаш керак.

Юқори дозали даволаш: 2 дан 15 г/м2 гача бўлган 4-6 соатли вена ичига юбориладиган инфузия шаклида 1-5 ҳафтали интервал билан, албатта кальций фолинатини кейинги юборилиши билан, у одатда метотрексат инфузияси бошланганидан 24 соатдан кейин буюрилади ва ҳар 6 соатда 3-40 мг/м2 (одатда 15 мг/м2) ва ундан юқори дозаларда юборилади, 48-72 соат давомида кон зардобидаги метотрексат концентрациясига боғлиқ ҳолда.

Ревматоид артрит: бошланғич доза одатда ҳафтада 7,5 мг ни ташкил қилади ва у бир вақтда юборилади ёки 12 соат интервал билан уч қабулга бўлинади. Оптимал самарага эришиш учун ҳафталик доза оширилиши мумкин, шу билан бирга у 20 мг дан ошмаслиги керак. Оптимал клиник самарага эришилгач, дозани энг паст самарали дозасигача камайтиришни бошлаш керак. Терапиянинг оптимал давомийлиги номаълум.

Псориаз: Метотрексат билан даволаш ҳафтада 10 дан 15 мг гача дозаларда мушак ичига ёки вена ичига юбориб ўтказилади. Доза одатда секин-аста оширилиб борилади, оптимал клиник самарага эришилгач, доза энг кам самарали дозага эришилгунича камайтирилиб борилади.

Замбуруғсимон микоз: мушак ичига 50 мг дан ҳафтада бир марта ёки 25 мг дан ҳафтада икки марта. Дозани камайтириш ёки препарат юборилишини бекор қилиш беморнинг реакциясига ва гематологик кўрсаткичларга боғлиқ.

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ

Қон ишлаб чиқариш тизими: Лейкопения, нейтропения, лимфопения (айниқса Т-лимфоцитлар), тромбоцитопения, анемия.

Меъда-ичак йўллари ва жигар: Анорексия, кўнгил айниши, қусиш, стоматит, гингивит, глоссит, энтерит, диарея, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши, жигар фаолиятининг бузилиши, жигар фибрози ва циррози (метотрексат билан узоқ муддатли узлуксиз ёки ҳар куни даволанаётган беморларда уларнинг эҳтимоли юқори).

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ

Метотрексат дозаси тасодифан ошириб юборилганида токсикликни камайтириш учун ва қарши таъсир кўрсатиш учун Кальций фолинатидан фойдаланиш тавсия этилади (фолин кислотасининг кальцийли тузи). Кальций фолинатини юборишни имкон қадар тез бошлаш керак, биринчи соатларда метотрексат дозасига тенг ёки ортиқроқ дозада бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади; кейинги дозалари қон зардобидаги метотрексат концентрациясига қараб зарурати бўлганида юборилади. Метотрексат ва/ёки унинг метаболитларини буйрак найчаларида преципитациясини олдини олиш учун, организмини гидратацияси ва сийдикни ишқорийлаш ўтказилади. Агар метотрексатнинг ўртача дозалари нохуш таъсир кўрсатса, унинг эквиваленти 6-12 мг фолин кислотасини мушак ичига хар 6 соатда (4 та доза) юбориш мумкин.

ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

МЕТОТРЕКСАТ инъекция учун эритма шаклида флаконларда ва ампулаларда.

2,5 мг/мл доза учун:

2 мл препарат ампулада; 5 та ампула қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 мг/мл доза учун:

2 мл, 4 мл ёки 20 мл препарат флаконларда ёки 2 мл дан ампулаларда; 50 та флакон (2 мл ёки 4 мл) қўллаш йўриқномаси билан пластик қутига жойланган.

5 ампуладан (2 мл) ёки 1 флакондан (2 мл, 4 мл, 20 мл) қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

100 мг/мл доза учун:

10 мл препарат флаконларда, 1 флакондан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

50 флаконлар қўллаш йўриқномаси билан пенопласт қутида (стационарлар учун).

САҚЛАШ ШАРОИТИ

Қуруқ, қоронғи ва болалар ололмайдиган жойда, +150 – +25°С ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати:

2,5 мг/мл доза учун – 2 йил

25 мг/мл доза учун – 2 йил

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатиш мумкин эмас.

ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Улашиш: