Skip to main content

Силарсил

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СИЛАРСИЛ

SILARSIL

 

Препаратнинг савдо номи: Силарсил

Таъсир этувчи модда (ХПН): силимарин

Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар.

Таркиби:

Силарсил 70 мг

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силимарин 70 мг,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати,

қобиғини таркиби: титан диоксиди, сариқ сансет, хинолин, желатин.

Силарсил 140 мг

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силимарин 140 мг,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати,

қобиғини таркиби: титан диоксиди, сариқ сансет, бриллиант кўки, кармоизин, понсо, желатин.

Таърифи:

Силарсил 70 мг: қопқоқчаси ва корпуси хира тўқ-сариқ рангли, таркибида оч жигарранг рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсула.

Силарсил 140 мг: қопқоқчаси хира зарғалдоқ рангдан қизил ранггача бўлган, корпуси хира зангори рангли, таркибида оч жигарранг рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсула.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.

АТХ коди: А05ВА03.

Фармакологик хусусиятлари

Силарсил – ўсимликлардан олинган гепатопротектор бўлиб, унинг хусусияти доғли расторопша меваларидан ажратиб олинган экстракти моддаларнинг аралашмасидан, хусусан: силибинин, силидианин, силикристин ва флавонолнинг бошқа ҳосилаларидан иборат бўлган силимарин билан боғлиқ.

Силарсил жигарда эркин радикаллар билан ўзаро таъсирлашади ва липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнини тўхтатиб, уларни камроқ заҳарли бирикмаларга айлантиради, хужайра тузилмаларини кейинги бузилишларини олдини олади, токсинларни жигар хужайраларига киришига тўсқинлик қилади.

Препаратни таъсири остида шикастланган гепацитларда структур ва функционал оқсиллар ва фосфолипидлар синтезини рағбатланиши (А РНК-полимеразанинг специфик рағбатланиши ҳисобига), хужайра мембранасини барқарорлашиши, хужайралардаги фермент компонентларини (трансаминазалар) йўқотилишини олдини олиниши юз беради, жигар хужайрасини регенерацияси тезлашади.

 

Қўлланилиши

  • алкоголизмда жигарни шикастланиши;
  • галогенланган углеводородлар, оғир металл бирикмалари билан жигарни сурункали интоксикациялари (шу жумладан, профессионал) ва уларни олдини олиш;
  • жигарни дорилар (хусусан, айрим психотроп воситалар, туберкулостатиклар, перорал контрацептивлар, парацетамол, айрим антибиотиклар ва иммунодепрессантлар, наркоз учун воситалар) билан шикастланиши ва уларни олдини олиш;
  • вирусли бўлмаган этиологияли сурункали гепатит;
  • жигар циррози (мажмуавий даволаш таркибида);
  • жигарни сурункали яллиғланиш касалликларида ва циррозида тутиб турувчи даволаш;
  • инфекцион ва токсик гепатитлардан кейинги ҳолат;
  • жигар дистрофияси ва ёғли инфильтрацияси;
  • бузилган липид алмашинувини тўғрилаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга, чайнамасдан овқатдан кейин кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Касалликни оғирлигига, касалликни тури ва босқичига қараб, катталар учун суткалик доза 70-140 мг ни ташкил этади, 3 марта қабул қилишга бўлинади. Суткалик дозаси суткада 420 мг гача оширилиши мумкин. Самарасини бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун 70-140 мг дан суткада 2 марта буюрилади.

12 ёшдан бошлаб болаларга суткалик дозаси тана вазнига 5 мг/кг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади.

Даволаш курси камида 3 ойни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспепсия, диарея.

Дерматологик реакциялар: айрим ҳолларда – аллергик реакцияларни теридаги кўринишлари намоён бўлади.

Бошқалар: айрим ҳолларда – мавжуд бўлган вестибуляр бузилишларни зўрайиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва фойда/хавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейин буюрилади.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни, реакциялар тезлигига салбий таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Ножўя самараларнинг яққоллиги кучайиши мумкин.

Даволаш: препарат катта миқдорда қабул қилинганида қусишни суньий равишда чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар 70 мг

10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қаттиқ желатин капсулалар 140 мг

10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: