Skip to main content

Омез Инста

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОМЕЗ® ИНСТА

OMEZ INSTA

Препаратнинг савдо номи: Омез® Инста

Таъсир этувчи модда (ХПН): омепразол

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун

Таркиби:

Бир саше-пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг омепразол (микронланган),

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, ксилитол, сахароза, сукралоза, ксантин камеди, ялпиз ароматизатори.

Таърифи: оқдан деярли оқ ранггача бўлган, ялпизга хос ҳидли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши препаратлар ва гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини даволаш учун препаратлар. Протон насоси ингибиторлари.

АТХ коди: А02ВС01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Протонон насосининг специфик ингибитори: хлорид кислотасини секрециясининг якуний босқичини блоклаб, меъданинг париетал хужайраларида H+-K+-АТФаза фаоллигини тормозлайди, шу орқали кислота ишлаб чиқарилишини камайтиради.

Омепразол олддори ҳисобланади ва меъданинг париетал хужайраларидаги секретор каналчаларида кислотали муҳитда фаоллашади.

Таъсири доза боғлиқ ҳисобланади ва базал ҳам, рағбатлантирувчи омилнинг табиатидан қатъий назар рағбатлантирилган кислота секрециясини самарали ингибициясини таъминлайди.

Препаратни қабул қилгандан кейин жиғилдон қайнашини 30 минут давомида бартараф этилади. Хлорид кислотасининг 50% максимал секрециясини ингибиция қилиниши 24 соат давом этади.

Суткада бир марта қабул қилиш меъданинг кундузги ва тунги секрециясини тез ва самарали сусайтирилишини таъминлайди, унинг максимумига 4 кун даволагандан кейин эришилади ва препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан 3-4 кундан кейин йўқ бўлади. Ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда 20 мг омепразолни қабул қилиш меъда ичидаги рН ни 17 соат дамомида 3 дан юқорида тутиб туради.

Фармакокинетикаси

Омепразол кукуни ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. 20-40 мг омепразол қабул қилинганда биокираолишлиги тахминан 40% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди. Омепразолнинг қон плазмасидаги чўққи концентрациясига 30 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 95%. Омепразол жигарда метаболизмга учрайди. Метаболизми цитохром Р450 тизими (CYP2C19 изошакли– S-мефенитоин гидроксилаза) орқали амалга оширилади. Препаратнинг кўп қисми метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври 0,5-1 соатни ташкил қилади. Омепразолнинг плазмадаги концентрацияси хлорид кислотаси секрециясининг даражаси ва давомийлиги билан корреляция қилмайди (t½ – 0,5-1 соат, антисекретор самара эса 2-3 суткагача давом этади).

Қўлланилиши

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги
  • ноэрозив ва эрозив эзофагит
  • гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, рефлюкс-эзофагит
  • Золлингер-Эллисон синдроми
  • меъданинг Нelicobaсter pylori – ассоциацияланган касалликларини мажмуавий даволаш таркибида
  • ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 18 ёшдан ошган болалар учун.

Ичга овқатдан 30 минут олдин буюрилади. Пакетча ичидагиси чашкага солинади, 1-2 ош қошиқ сув қўшилади (бошқа суюқликлар ёки озиқ овқат маҳсулотларини ишлатманг!), бир хил суспензия олингунча синчковлик билан аралаштирилади ва дарҳол қабул қилинади. Зарурати бўлганида оз миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Жиғилдон қайнаши симптомларини тез бартараф этиш учун 20 мг препаратни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Ноэрозий ГЭРК бўлган пациентларга – 20 мг дан суткада 1 марта 4 ҳафта давомида.

ГЭРК нинг эрозив шакли (рефлюкс-эзофагит) бўлган пациентларга – эзофагитнинг оғирлик даражасига қараб 20 мг дан суткада 2 марта 4-8 ҳафта давомида.

Рефлюкс-эзофагит зўрайишини олдини олиш учун – суткада 20 мг, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш давомийлиги шахсий равишда аниқланади.

Helicobacter pylori билан ассоциацияланмаган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайишида – 20 мг дан эрталаб суткада 1 марта 4-8 ҳафта давомида.

Helicobacter pylori эрадикациясида турли мажмуадаги даволашлар қўлланади: 7-14 кун давомида 20 мг омепразол, 1 г амоксициллин, 500 мг кларитромицин – суткада 2 марта; ёки 20 мг омепразол – суткада 2 марта, 120 мг дозада висмут препаратлари – суткада 4 марта, 500 мг метронидазол – суткада 3 марта ва 500 мг тетрациклин – суткада 4 марта.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини олдини олиш учун – 20 мг дан эрталаб суткада 1 марта 4-8 ҳафта давомида буюрилади.

НЯҚВ-гастропатияларни даволаш учун – 20 мг дан суткада 2 марта 4-6 ҳафта давомида, профилактика учун – НЯҚВ-гастропатия ривожланиши хавф омили бўлган пациентларда НЯҚВ ни қўллаш даврида суткада 20 мг буюрилади.

Гиперсекретор ҳолатларда – 20 мг дан эрталаб суткада 1 марта 4-8 ҳафта давомида.

Золлингер-Эллисон синдромини даволаганда доза клиник ҳолатга қараб шахсий равишда танланади. Тавсия этилган бошланғич доза – суткада 60 мг ни ташкил қилади. Кўпчилик пациентларда 20-120 мг дозалар диапазонида ҳолат адекват назорат қилинади. 80 мг дан юқори дозаларни қўллаш зарурати бўлганда уни 2 қабул қилишга бўлиш керак.

Кекса пациентларда ва буйрак етишмовчилигида дозага тузатириш киритиш зарурати йўқ. Жигар етишмовчилигида 20 мг суткалик доза етарли бўлиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

  • кўкрак қафасида оғриқ, тахикардия ёки брадикардия, юрак уриб кетиши, гипертензия, периферик шишлар
  • иштаҳани йўқлиги, таъмни бузилиши, тил шиллиқ қавати атрофияси, тилни қуриши, қизилўнгач кандидози, метеоризм, ичакни таъсирланиши
  • трансаминазалар фаоллигини ўртача транзитор ошиши, панкреатит
  • гипонатриемия, гипогликемия, тана вазнини ошиши
  • тиришишлар, мушак кучсизлиги, бўғимларда оғриқ, оёқларда оғриқ
  • депрессия, тажавузкорлик, галлюцинациялар, уйқучанлик ёки уйқусизлик, онгни чалкашиши, асабийлик, тремор, апатия, хавотирлик ҳисси, бош айланиши, парестезия
  • кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин, бурундан қон кетиши, томоқда оғриқ
  • геморрагик тошма ва/ёки петехиялар, яллиғланиш, қичишиш, тери қопламаларини қуриши, гипергидроз, алопеция
  • эшакеми, қичишиш, ангионевротик шиш
  • интерстициал нефрит, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, протеинурия, гематурия, глюкозурия
  • моякда оғриқ, гинокомастия

кам ҳолларда

  • нейтропения, лейкопения, агранулоцитоз, лейкоцитоз, тромбоцитопения, анемия, шу жумладан гемолитик анемия, панцитопения
  • гепатоцеллюляр, холестатик ёки аралаш гепатит

жуда кам ҳолларда

  • Лайелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема
  • умуртқа поғонаси, сон суяги бўйинчаси, кафт суякларини синиши хавфи.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик
  • меъда-ичак йўлларининг хавфли ўсмалари
  • ҳомиладорлик ва лактация даври
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Омез Инста препаратини бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири эҳтимоли чекланган. Омез Инста жигарда цитохром Р450 тизими орқали метаболизмга учрайди, шунинг учун жигарда худди шу тизим орқали метаболизмга учрайдиган препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда, Омез Инста уларнинг чиқарилишини камайтириши мумкин. Омез Инста диазепам, феинтоин ва варфарин каби антикоагулянтларнинг чиқарилишини секинлаштиради. Антикоагулянтлар билан бирга қўлланилганда қон таҳлили, протромбин вақтини назорат қилиш, Омез Инста дозасига тузатиш киритиш керак.

Омез Инста меъда ширасининг кислоталигини пасайтириб, итраконазол, кетоконазолнинг сўрилишини камайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш якунланганидан кейин хавфли ўсма мавжудлигини  инкор этиш учун эндоскопик назорат зарур, чунки Омез Инста суспензияси билан даволаш симптомларни ниқоблаши ва тўғри диагностикани кечиктириши мумкин. Омез Инста суспензиясини билан узоқ вақт даволаганда атрофик гастрит кузатилиши мумкин.

Овқат билан бирга қабул қилиш унинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болаларда Омез Инста суспензиясини қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда қўлланиши

Омез жигарда метаболизмга учрайди ва жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларда препаратнинг ярим чиқарилиш даври узаяди, шунинг учун бундай беморларда препаратнинг дозаси камайтирилиши керак.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Препаратнинг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, транспорт воситасини бошқарганда ёки психомотор реакцияларнинг тезлигини ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: онгни чалкашиши, уйқучанлик, бош оғриғи, кўришни бузилиши, тахикардия, оғизни қуриши, кўнгил айниши, кўп терлаш.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

5,9 г дан препарат ламинация қилинган алюмин фольгали саше-пакетларга жойланади.

5 саше-пакетдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: