Skip to main content

Лоперамид-Акри

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОПЕРАМИД-АКРИ

LOPERAMID-AKRI

 

Препаратнинг савдо номи: Лоперамид-Акри

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоперамид

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лоперамид гидрохлориди – 2 мг;

ёрдамчи моддаси: лактоза (сут қанди) – 104,5 мг, маккажўхори крахмали – 30 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 0,7 мг, тальк – 1,4 мг, магний стеарати – 1,4 мг.

Капсула қобиғи таркиби: қаттиқ желатин капсулалар (титан диоксиди, сариқ хинолин бўёвчиси, сариқ қуёш ботиши бўёвчиси, желатин).

Таърифи: №4 сариқ рангли капсулалар. Капсула ичидагиси: оқ рангли ёки оқ сарғиш тусли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши воситалар.

АТХ коди: A07DA03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамика

Лоперамид ичак деворининг опиоид рецепторлари билан боғланиб (холин- ва адренергик нейронларни гуанин-нуклеотидлари орқали рағбатлантирилиши), ичакнинг силлиқ мушакларининг моторикаси ва тонусини пасайтиради (ацетилхолин ва простагландинларнинг ажралиб чиқишини ингибирланиши ҳисобига). Перистальтикани секинлаштиради ва ичакнинг ичидагисини ўтиш вақтини оширади. Анал сфинктерининг тонусини оширади, ахлат массасини тутиб қолинишига ва дефекацияга қистовлар камайишига ёрдам беради. Таъсири тез бошланади ва 4-6 соат давом этади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида сўрилиши 40% ташкил қилади. Плазмадаги максимал концентрациясига капсула қабул қилинганидан кейин 2,5 соат ўтгач эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши (кўпроқ альбуминлар билан) – 97%. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди. Жигардан конъюгация йўли билан амалда тўлиқ метаболизмга учрайди. Яримчиқарилиш даври – 9-14 соат (ўртача 9,8 соат). Кўпроқ сафро орқали, оз қисми буйрак орқали чиқарилади (конъюгацияланган метаболитлари кўринишида).

 

Қўлланилиши

Турли генезли ўткир ва сурункали диареяни симтоматик даволаш (аллергик, эмоционал, дорили, нурли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг таркибини сифати ўзгарганида, метаболизм ва сўрилиш бузилганида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида). Илеостомали пациентларда ич келишини бошқариш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади.

Катталарга ўткир диареяда дастлаб 2 капсула (4 мг) Лоперамид-Акри буюрилади, сўнгра суюқ аҳлат ҳолида 1 капсуладан (2 мг) ҳар дефекациядан кейин юқори суткалик доза –       8 капсула (16 мг).

Катталарга сурункали диареяда суткада 4 мг дан буюрилади. Максимал суткалик доза –   16 мг.

6 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда бошланғич доза 2 мг, сўнгра суюқ аҳлат ҳолида 2 мг дан ҳар дефекациядан кейин. Максимал суткалик доза – 4 капсула (8 мг).

6 ёшдан ошган болаларга сурункали диареяда Лоперамид-Акри® 2 мг суткалик дозада буюрилади. Максимал суткалик доза – 6 мг 20 кг га.

Ич келиши нормаллашганидан кейин ёки ич келиши 12 соатдан кўпроқ вақтда бўлмаса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда, фақат препарат узоқ вақт қабул қилинганида кузатилади.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси), уйқучанлик, бош айланиши, гиповолемия, электролит бузилишлар, оғизни қуриши, ичак санчиғи, гастралгия, қорин оғриғи ёки дискомфорт, кўнгил айниши, қайт қилиш, метеоризм кузатилиши мумкин.

Кам ҳолларда – сийдикни тутилиши, жуда кам ҳолларда – ичакни ўтказмаслиги.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ичакни ўтказмаслиги, ўткир ярали колит, дивертикулез, ўткир сохтамембраноз энтероколит фонидаги диарея, дизентерия ва меъда-ичак йўлларининг бошқа инфекциялариа. Ҳомидорлик (I уч ойлиги), лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларга (Лоперамид-Акри капсулалари 6 ёшгача болаларга буюрилмайди).

Эҳтиёткорлик билан

Жигар етишмовчилиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Лоперамид-Акри 2 сутка қўлланганидан кейин самара бўлмаганида ташхисни аниқлаш ва диареянинг инфекцион генезини истисно қилиш керак.

6 ёшдан кичик  болаларга капсулаларда буюриш тавсия қилинмайди.

Агарда даволаётганда қабзият ёки қоринни дам бўлиши ривожланса, Лоперамид-Акри ни бекор қилиш керак. Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда марказий нерв тизимини токсик шикастланишининг белгиларини диққат билан назорат қилиш керак. Диареяни даволаш даврида суюқлик ва электролитларнинг йўқотилишини тўлдириш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли, диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини белгилари (ступор, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, кўз қорачиғини торайиши (миоз), скелет мушакларининг тонусини ошиши, нафасни сусайиши, ичакни ўтказмаслиги.

Даволаш: специфик антидоти сифатида налоксон ишлатилади. Лоперамид-Акри нинг таъсир қилиш вақти налоксонга қараганда кўпроқлигини ҳисобга олиб, охиргисини такрор юбориш мумкин. Симптоматик даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 3 соатда), ўпканинг сунъий вентиляцияси.

 

 

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 2 мг. 10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам  қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: