Skip to main content

Эссел® Форте

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭССЕЛ® ФОРТЕ

ESSEL® FORTE

 

Препаратнинг савдо номи: Эссел® Форте

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Эссенциал фосфолипидлар                                                           300,0 мг –

(шу жумладан фосфатидилхолин 80 мг),

Тиамин мононитрати                                                         6 мг,

Рибофлавин                                                                         6 мг

Пиридоксин гидрохлориди                                                           6 мг,

Никотинамид                                                                                  30 мкг,

Цианокобаламин                                                                6 мг,

Токоферол ацетати                                                              6 мг

ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, аэросил.

Таърифи: қопқоғи жигарранг рангли ва таги қизил рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичида сарғиш-пушти рангдан тўқ сариқ ранглигача бўлган гранулаланган кукун ёки зич кукунсимон масса. Сарғиш оқдан жигарранг ранглигача бўлган майда заррачалар бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротекторлар.

АТХ коди: А05С

Фармакологик хусусиятлари

Гепатопротектор таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

«Эссенциал фосфолипидлар» – фосфатид ва тўйинмаган ёғ кислоталарининг (асосан олеин ва линолен кислоталари) диглицерид эфирлари ҳисобланган мураккаб моддалардир. Ҳужайра мембранаси ва гепатоцитлар органеллалари мембранаси структурасининг зарурий элементи ҳисобланади. Фосфолипидлар мембрана ўтказувчанлигини, мембрана билан боғлиқ ферментлар фаоллигини, оксидланиш-фосфорланиш жараёнларини меъёрий даражасини таъминлаган ҳолда бошқаради. Препарат гепатоцитларнинг турли этиологияли шикастланишларида фосфолипидлар биосинтезини ва умумий липидлар алмашинувини меъёрлаштиради. Гепатоцитлар мембранасини структурали регенерация йўли билан ва оксидланиш жараёнларини рақобатли сусайтириши ҳисобига тиклайди, бунда тўйинмаган ёғ кислоталари биомембранада қатор жойлашиб, мембрана липидларининг ўрнига ўзларига токсикоген таъсирни қабул қилиш хусусиятига эга бўлади. Жигар ҳужайрасини тикланишига ёрдам беради, сафронинг физик-кимёвий хусусиятларини барқарорлаштиради.

Тиамин (витамин В1) – кофермент сифатида углеводлар алмашинувида қатнашади.

Рибофлавин (витамин В2) – ҳужайра нафас олиш жараёнларининг асосий катализаторидир.

Пиридоксин (витамин В6) – аминокислоталар ва оқсиллар метаболизмида кофермент сифатида иштирок этади.

Цианкобаламин (витамин В12) – фолат кислотаси билан бирга нуклеотидлар синтезида қатнашади.

Никотинамид (витамин РР) – нафас олиш жараёнларида, ёғ ва углеводлар алмашинувида қатнашади.

Токоферол (витамин Е) – антиоксидант хусусиятга эга, мембраналарда тўйинмаган ёғ кислоталарни липидларнинг пероксидланишидан ҳимоясини таъминлайди.

 

Қўлланилиши

– жигарнингнг турли этиологияли ёғли дегенерациясида, шу жумладан қандли диабетда;

– сурункали гепатитларда;

– жигар циррозида;

– алкогол ва гиёҳванд моддалари билан заҳарланишда (интоксикация) (мажмуавий даъво таркибида);

– заҳарланишда (шу жумладан дорилар билан);

– гепатоцитлар функциясини бузилишларида (бошқа касалликларнинг асорати сифатида);

– гепатоцитларнинг атроф-муҳитдаги зарарли моддалар миқдорини рухсат этилган миқдордан ортиб кетиши, радиация даражасини ошиши ва бошқа салбий экологик омиллар билан боғлиқ шикастланишларида;

– псориазда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатланиш вақтида 2 капсуладан, суткада 2-3 марта қабул қилинади. Капсулаларни бутунлигича етарли миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим. Препарат билан даволаниш давомийлиги камида 5 ой, зарурат бўлганида ундан узоқроқ қўллаш ёки такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин. Псориазда препаратни ёрдамчи даволовчи воситаси сифатида 2 капсуладан, суткада 3 марта, 2 ҳафта давомида қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – қорин соҳасида ноқулайлик (дискомфорт) ҳисси бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ножўя таъсирлари белгилари кучайиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар контур уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 Дорихоналардан олиш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: