Skip to main content

Ацикловир SD

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЦИКЛОВИР SD

ACICLOVIR SD

 

Препаратнинг савдо номи: Ацикловир SD

Таъсир этувчи модда (ХПН): aцикловир

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацикловир 200 мг ёки 400 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, повидон К-30, натрий крахмал гликоляти, маккажўхори крахмали, магний стеарати.

Таърифи: думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли таблеткалар (200 мг). Узайган шаклли оқ рангли, икки томони қавариқ, бир томонида рискали таблеткалар (400 мг).

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AB01

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Вирусларга қарши препарат бўлиб, вирусларни кўпайишини блоклайди. Оддий герпес вирусининг 1 ва 2 турларига, ўраб олувчи темиратки вирусига ва Эпштейн-Барр вирусига нисбатан юқори фаолликка эга. Цитомегаловирусга нисбатан ўртача фаол. Герпесда тошманинг янги элементларини ҳосил бўлишини олдини олади, йирик тошмалар ва асоратлар эҳтимолини камайтиради, пўстлоқ ҳосил бўлишини тезлаштиради, ўраб олувчи герпеснинг ўткир фазасида оғриқни камайтиради. Иммунитетни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

  • Herpes simplex (1 ва 2 турлари) қўзғатган тери ва шиллиқ қаватларининг бирламчи ва иккиламчи инфекцияларини, шу жумладан генитал герпесни даволаш;
  • иммун ҳолати нормал бўлган пациентларда Herpes simplex (1 ва 2 турлари) вируслари қўзғатган қайталанувчи инфекцияларини зўрайишини олдини олиш;
  • иммунтанқислиги бўлган беморларда Herpes simplex (1 ва 2 турлари) вируслари қўзғатган бирламчи ва қайталанувчи инфекцияларини олдини олиш;
  • сувчечак, ўраб олувчи темираткини даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

– Herpes simplex ни 1 ва 2 турлари чақирган тери ва шиллиқ пардаларнинг инфекцияларини даволашда, катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга – суткада 5 марта 200 мг дан 5 кун давомида кундуз куни 4 соатлик интервал билан, кечқурун 8 соатлик интервал билан қабул қилинади (зарурати бўлганида даволаш курсини узайтириш мумкин).

– Herpes simplex вирусининг 1 ва 2 турлари қўзғатган қайталанувчи инфекцияларни олдини олиш учун ва касалликни қайталанишида –суткада 4 марта 200 мг дан ҳар 6 соатда қабул қилинади. Профилактик юбориш давомийлиги хавф даврининг давомийлиги билан белгиланади.

– Varicella zoster вируси чақирган инфекцияларни даволашда, катталарга суткада 5 марта 800 мг дан, кундуз куни ҳар 4 соатда, кечқурун 8 соатлик интервал билан қабул қилинади. Даволаш давомийлиги 7 кун ташкил қилади. Иммунитети нормал бўлган пациентларда сувчечакни даволашни тошма пайдо бўлганидан кейин 24 соат давомида бошлаш лозим.

– Иммунитети сусайган оғир аҳволдаги пациентларда (масалан, суяк кўмиги трансплантациясидан кейин) ёки ичакда моддаларни сўрилиши бузилган пациентларда ацикловирни вена ичига юборган афзал.

Болалар.

– Икки ва ундан катта ёшдаги иммунитети сусайган болаларда герпетик инфекцияни даволаш ва герпесни олдини олишда катталарга тавсия қилинган дозаларни қўллаш керак. Икки ёшгача бўлган болаларга катталарнинг дозасини ярми буюрилиши керак.

– Сувчечакни даволаш: 6 ва ундан катта болаларга: 800 мг ацикловир кунига 4 марта 2-5 ёшли болаларга – кунига 4 марта 400 мг дан; 2 ёшгача бўлган болаларга –кунига 4 марта 200 мг дан буюрилади. Даволашни 5 кун давомида давом эттириш керак. Доза янада аниқ бўлиши мумкин – тана вазнига 20 мг/кг (лекин 800 мг дан ошмаган) ацикловир кунига 4 марта буюрилади.

Кекса пациентлар.

Кекса одамларда буйрак фаолиятини бузилиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим, шунинг учун доза мувофиқ тарзда тузатиш лозим. Ацикловирнинг юқори перорал дозаларини қабул қилаётган кекса пациентларда адекват гидратация сақлаш лозим.

Буйрак етишмовчилигида дозалаш

– Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда оддий герпес томонидан чақирилган инфекцияларни даволашда дозага тузатиш киритиш тавсия қилинади: кунига 2 марта 200 мг ацикловир 12 соат интервал билан буюрилади.

– Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларда ўраб олувчи герпесни даволашда дозани кунига 2 марта 800 мг гача камайтириш ва 12 соат интервал билан буюриш билан дозага тузатиш киритиш тавсия қилинади ва буйрак фаолиятини ўртача бузилишлари (креатинин клиренси минутига 10-25 мл) бўлган пациентларда эса – кунига 3 марта 800 мг ацикловир ҳар куни, тахминан 8 соатлик интервал билан буюрилади.

Аъзолар кўчириб ўтказилганида профилактик даволаш 6 ҳафта давомида ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Қон тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – анемия, лейкопения, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – анафилаксия, эшакеми, Квинке шиши.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; жуда кам ҳолларда – қўзғалиш, онгни чалкашиши, тремор, атаксия, дизартрия, галлюцинациялар, психотик симптомлар, тиришишлар, уйқучанлик, энцефалопатия, кома.

Нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ҳансираш.

Меъда-ичак йўллари ва гепатобилиар йўллар томонидан: тез – тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқлар; кам ҳолларда – билирубин ва жигар ферментлари даражасини қайтувчан ошиши; жуда кам ҳолларда – гепатит, сариқлик.

Тери ва унинг хосилалари томонидан: тез-тез – қичишиш, тошма (шу жумладан фотосенсибилизация).

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, буйрак санчиғи, кристаллургия.

Бошқалар: кучли толиқиш, иситма.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ацикловирга ёки валацикловирга, ёрдамчи моддалардан биронтасига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пробенецид буйрак найчалари орқали ацикловирни секрециясини пасайтириб, уни чиқарилишини секинлаштиради. Ацикловирни нефротоксик препаратлар билан бир вақтда қўлланганда нефротоксик таъсирни (айниқса буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда) ривожланиш хавфи ошади.

Циметидин ацикловирнинг клиренсини пасайтиради. Ацикловирни ва иммуносупрессант микофенолят мофетилни бир вақтда қўлланганда иккала дори воситаларининг плазмадаги концентрацияси ошади.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ацикловирни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Лактация даврида қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш керак.

Буйрак найчаларида ацикловирнинг кристалларини ҳосил бўлишини олдини олиш учун даволаниш вақтида кўп миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилади.

Кекса ёшли пациентлар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда неврологик ножўя самараларни ривожланиш хавфи юқори бўлади, бу реакциялар одатда даволаш тўхтатилганидан сўнг ортга қайтувчандир. Иммунитети сусайган шахсларни ацикловир билан узоқ муддат давомида даволаш ёки такрорий даволаш курслари ацикловирга сезувчанлиги паст бўлган вирус штаммларини ривожланишига олиб келиш мумкин.

Дори воситаси транспорт воситаларини ва машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Эҳтиёткорлик чоралари

Генитал герпесни даволашда жинсий алоқалардан сақланиш керак, чунки ацикловир герпесни жинсий йўл билан юқишини олдини олмайди.

Препаратни қўллаш даврида буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, неврологик бузилишлар, хансираш, кўнгил айниши, қусиш, диарея, буйрак етишмовчилиги, летаргия, тиришишлар, кома.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даволаш: организмнинг хаётий муҳим фаолиятларини тутиб туриш, гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ПВХ ўрамда. Контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: