Skip to main content

Аллес

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛЕС

ALLES

 

Препаратнинг савдо номи: Аллес

Таъсир этувчи модда (ХПН): ацетилцистеин

Дори шакли: вишилловчи таблеткалар.

Таркиби:

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацетилцистеин – 600,00 мг;

ёрдамчи моддалар: микронланган натрий цитрати, натрий гидрокарбонати, аспартам
(Е 951), PVRK-30, натрий хлориди, лимон хушбўйи.

Таърифи: оқ, думалоқ, силлиқ вишилловчи таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CB01.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Ацетилцистеин цистеин аминокислотасининг ҳосиласи бўлиб, муколитик таъсир кўрсатади; балғамнинг реологик хусусиятларига бевосита таъсир қилиши хисобига, балғамнинг ажралиб чиқишини енгиллаштиради. Таъсири мукополисахарид занжирларининг дисульфид боғларини узиш қобилияти ва балғамнинг мукопротеидларини деполимеризациясини чақириш қобилияти билан боғлиқ бўлиб, бу балғамнинг қовушқоқлигини камайишига олиб келади. Препарат йирингли балғам бўлганида ҳам фаоллигини сақлайди.

Антиоксидант таъсир кўрсатади, бу унинг реактив сульфгидрил гуруҳларини (SH-гуруҳлар) оксидловчи радикаллар билан боғланиш ва, шундай қилиб, уларни нейтраллаш қобилиятига асосланган.

Бундан ташқари, ацетилцистеин организмнинг антиоксидант тизими ва кимёвий заҳарсизлантирилишнинг муҳим компоненти бўлган глутатионнинг синтезига ёрдам беради. Ацетилцистеиннинг антиоксидант таъсири, жадал яллиғланиш реакциясига хос бўлган эркин радикал оксидланишнинг шикастловчи таъсиридан хужайраларнинг ҳимоясини оширади.

Ацетилцистеин профилактик қўлланганида, сурункали бронхити ва муковисцидози бўлган пациентларда бактериал этиологияли зўрайишларнинг тез-тезлиги ва оғирлигини камайиши аниқланади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори. Жигарда фармакологик фаол метаболити – цистеин, шунингдек диацетилцистеин, цистин ва аралаш дисульфидлар хосил бўлиши билан тез метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги 10% ни ташкил қилади (жигар орқали яққол “биринчи ўтиш“ самараси борлиги туфайли). Қон плазмасида максимал концентрацияга (Cmax) эришиш вақти 1-3 соатни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – 50%. Буйраклар орқали фаол бўлмаган метаболитлари (ноорганик сульфатлар, диацетилцистеин) кўринишида чиқарилади.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1 соатни ташкил қилади, жигар фаолиятини бузилиши Т1/2 ни 8 соатгача узайишига олиб келади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Ацетилцистеиннинг гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиш ва кўкрак сути билан чиқарилиш қобилияти ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Қўлланилиши

Нафас аъзоларининг қийин ажралиб чиқувчи қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи касалликлари:

  • ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит;
  • трахеит, ларинготрахеит;
  • пневмония;
  • ўпка абсцесси;
  • бронхоэктатик касаллиги, бронхиал астма, ўпкаларнинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), бронхиолитлар;
  • муковисцидоз;
  • ўткир ва сурункали синусит, ўрта қулоқнинг яллиғланиши (отит) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин буюрилади.

Вишилловчи таблеткаларни бир стакан сувда эритиш керак. Таблеткаларни дарҳол эриганидан кейин қабул қилиш керак, истисно холларда қўллашга тайёр эритмани 2 соатга қолдириш мумкин. Қўшимча суюқлик қабул қилиш препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради. Қисқа муддатли шамоллаш касалликларида қабул қилиш давомийлиги 5-7 кунни ташкил қилади. Сурункали бронхитда ва муковисцидозда инфекциялардан профилактик самарага эришиш учун, препаратни давомлироқ вақт қабул қилиш керак.

Бошқача буюриш бўлмаганида қуйдаги дозаларга амал қилиш тавсия этилади:

Муколитик даволаш:

катталар ва 14 ёшдан ошган болалар: 1 вишилловчи таблеткадан кунига 1-2 марта;

14 ёшгача бўлган болалар: ¼ вишилловчи таблеткадан кунига 2 марта.

Ножўя таъсирлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотлари бўйича ножўя самаралари уларнинг ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ қуйдаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида пайдо бўлиш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).

Аллергик реакциялар

тез-тез эмас: терини қичишиши, тошма, экзантема, эшакеми, ангионевротик шиши, артериал босимни пасайиши, тахикардия;

жуда кам: хатто анафилактик шоккача бўлган анафилактик реакциялар, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Нафас тизими томонидан

кам: ҳансираш, бронхоспазм (асосан бронхиал астмада бронхларнинг ўта юқори реактивлиги бўлган пациентларда).

Меъда-ичак йўллари томонидан

тез-тез эмас: стоматит, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, диарея, жиғилдон қайнаши, диспепсия.

Сезги аъзолари томонидан бузилишлар

тез-тез эмас: қулоқларда шовқин.

Бошқалар

тез-тез эмас: бош оғриғи, иситма, юқори сезувчанлик реакцияси мавжудлиги билан боғлиқ бўлган қон кетиши ривожланишини якка хабарлари, тромбоцитлар агрегациясини пасайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • ацетилцистеин ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • қон тупуриш, ўпкадан қон кетиши;
  • лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси;
  • 2 ёшгача бўлган болаларда (бу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: анамнездаги меъда ва ўникки бирмақ ичакнинг яра касаллиги, обструктив бронхит, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги,  гистаминни ўзлаштираолмаслик (препаратни узоқ муддат қабул қилишдан сақланиш керак, чунки ацетилцистеин гистаминнинг метаболизмига таъсир қилади ва бош оғриғи, вазомотор ринит, қичишиш каби ўзлаштираолмаслик белгилари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин), қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, буйрак усти безларининг касалликлари, артериал гипертензия.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ацетилцистеин ва йўталга қарши воситалар бир вақтда қўлланганида, йўтал рефлексини бостирилиши туфайли, балғамни димланиши пайдо бўлиши мумкин.

Ичга қабул қилиш учун антибиотиклар (пенициллинлар, тетрациклинлар, цефалоспоринлар ва бошқ.) билан бир вақтда қўлланганида, уларни ацетилцистеиннинг тиол гуруҳи билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин, бу уларнинг антибактериал фаоллигини пасайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун антибиотиклар ва ацетилцистеинни қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак (цефиксим ва лоракарбендан ташқари).

Томирларни бўшаштирувчи  ва нитроглицерин билан бир вақтда қўллаш, қон томирларни кенгайтирувчи таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабети бўлган пациентлар учун кўрсатмалар

1 вишилловчи таблетка 0,006 НБ га тўғри келади. Препарат билан ишлашда шиша идишдан фойдаланиш, металлар, резина, кислород, енгил оксидланувчи моддалар билан контактдан сақланиш керак.

Ацетилцистеин қўлланганида жуда кам ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми каби оғир аллергик реакцияларнинг ривожланиш холлари хақида хабар берилган. Тери ва шиллиқ қаватларнинг ўзгаришлари пайдо бўлганида, дархол шифокорга мурожаат қилиш, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Бронхиал астмаси ва обструктив бронхити бўлган пациентларга ацетилцистеинни бронхиал ўтказувчанликни тизимли назорати остида эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Препаратни бевосита уйқудан олдин қабул қилиш мумкин эмас (препаратни соат 18.00 гача қабул қилиш тавсия этилади).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ацетилцистеинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар чекланган, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даврида препаратни қўллашни зарурати бўлган холда, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аллес препаратини тавсия этилган дозаларда транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсири хақида маълумотлар йўқ.

 

 

Ишлатилмаган дори препаратини утилизация қилиш махсус эҳтиёткорлик чоралари

Ишлатилмаган Аллес препаратини йўқотиш бўйича махсус эҳтиёткорлик чораларнинг зарурати йўқ.

Таблетка олинганидан кейин тубани зич ёпиш керак!

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: янглишиб ёки атайлаб доза ошириб юборилган ҳолда диарея, қусиш, меъдада оғриқ, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши каби кўринишлар кузатилади.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 ва 20 вишилловчи таблеткадан полипропилен қалпоқча билан беркитилган полипропилен тубаларда.

Сақлаш шароити

Салқин, қоронғу жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: