Skip to main content
  Reading time 3 minutes

Мотивация!

6-yillik-qizil-jenshen

Ҳозирги вақтда дори воситаларининг турлари ва савдо номлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Дорилардан нотўғри фойдаланиш окибатида, келиб чиқадиган салбий оқибатларни, хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш орқали олдини олиш мумкин. Соғлиқни сақлаш ҳодими сифатида, айнан сизлар, дориларни ҳавфсиз ишлатилишда муҳим рол ўйнайсизлар, азиз ҳамкасблар!

Дори воситаларини ишлатиш босқичлари

  1. Дори воситасини тайинлаш
  2. Бемор томонидан дориларни қабул қилиниши
  3. Дори воситаси самарасининг мониторинги

1. Дорини тайинлашда нималарга эътибор бериш керак?!

  • Беморнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олиш керак (масалан аллергик реакция ва ҳ.к.), аниқ клиник ҳолатга таяниб мос дори воситасини танлаш
  • Дори воситасини дозаси, организмга киритиш йўли ва вақтини аниқ тайинлаш
  • Беморга юқоридагиларнинг барчасини аниқ ва тушунарли ҳолда тайинлаш

2. Дорини тайинлашда қандай ҳолатлар хатоликларга олиб келиши мумкин?

  • Дори воситаси ҳақида аниқ маълумотга эга бўлмаслик (кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ва ҳ.к.)
  • Беморнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олмаслик (аллергия, ҳомиладорлик ва б.)
  • Рецепт ёзишдаги имловий хатолар!!! (тушунарсиз ёзиш , ёзилиши ва ўқилиши ўхшаш дорилар)

3. Дорини қабул қилишда хатолик сабаблари

  • Нотўғри дори, нотўғри доза, нотўғри киритиш йўли, нотўғри вақт!
  • Беморга тўғри ва аниқ тушунтирмаслик
  • Бемор томонидан дори воситасини ичишни ёддан чиқариш ёки хато қабул қилиш

4. Мониторинг

Беморда дори самара бераётганини ёки унга зарар келтираётганини текшириб бориш зарур!
хатолик сабаблари:

  • Ножўя таъсирлар мониторинги камлиги
  • Дори воситаси иш бермаганда хам шу дори билан давони давом эттириш ёки дори воситаси таъсир этганда, уни вақтидан илгари тўхтатиш

5. Қайси беморлар дори воситаларининг қўлланилишида хатоликлар кузатилувчи ҳавф  гуруҳига кирадилар?

  • Бир вақтда бир нечта дори қабул қилувчи беморлар
  • Чақалоқлар ва болалар (доза ҳисоблашда хатоликлар)
  • Баъзи беморлар: ҳомиладорлар, буйрак ва жигар етишмовчилиги бор беморлар
  • Дориларнинг қўлланилишида фаол иштирок этмайдиган беморлар
  • Бир нечта шифокорларга мурожаат қилувчи беморлар
  • Яхши мулоқот қила олмайдиган беморлар

6. Қандай жиҳатлар шифокор хатоларига сабаб бўлиши мумкин?

  • Тажрибасизлик
  • Шошилиш
  • Бир вақтда бир нечта иш билан машғул бўлиш
  • Чарчаш
  • Рецепт ёзгандан сўнг қайта кўздан кечирмаслик!!!
  • Баъзи холларда ҳамкасблар билан маслаҳатлашмаслик

7. Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланиш учун…

  • Дори воситаларининг фармакологияси ҳақида аниқ маълумотга эга бўлинг
  • Бемордан дори анамнезини суриштиринг, ҳар бир беморга индивидуал ёндашинг
  • 5 та “ Т ” қоидаси:
    Тўғри ташҳис, тўғри дори, тўғри доза, тўғри киритиш йўли, тўғри вақт!!!
  • Савдо номини эмас балки асосий ҳалқаро патентланган номини ишлатинг!
  • Ёзган рецептингизни қайта текширинг
  • Беморга тушунтиринг!
  • Хатоларингиздан ўрганинг ва хулоса қилинг!

Хулоса ўрнида
Дори воситаларидан тўғри ва мулоҳазали фойдаланилганда бемор соғлиғи яхшиланади. Дори воситаларидан фойдаланишда хатоликлар кўп, лекин  уларни олдини олиш мумкин. Асосийси, шифокорлик масъулиятини ҳис этган ҳолда дори воситасини буюриш мақсадга мувофиқ.

Манба: WHO, Patient Safety Curriculum Guide Topic 11: Improving medication safety