• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Враггрипп Кид

Home Йўриқномалар Враггрипп Кид
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВРАГГРИПП КИД

VRAGGRIPP KID

Препаратнинг савдо номи: Враггрипп Кид

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): фенилэфрин, хлорфенирамин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар

Таркиби:

Ҳар мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 5 мг фенилэфрин гидрохлориди, 2 мг хлорфенирамин малеати;

ёрдамчи моддалар: 70% ли сорбитол эритмаси, сахароза, натрий бензоати, вино кислотаси, аспартам, оқ атиргул эссенцияси, натрий цитрати, сувсиз лимон кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф этиш учун воситалар.

АТХ коди: R01AB01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Враггрипп Кид шамоллаш, грипп, йўтал, иситма, шамоллаш билан боғлиқ катар ва юқори нафас йўлларининг бошқа инфекцион касалликлари билан ассоциацияланадиган симптомларини камайтириш учун тиббий ингредиентларнинг мажмуаси бўлиб ҳисобланади.

Фенилэфрин гидрохлориди: шамоллаш, аллергия, иситма ёки гриппда бурунни битишини вақтинча пасайтириш учун қўлланадиган деконгестант.

Хлорфенирамин антигистамин восита ҳисобланади. У организмда табиий гистаминни блоклайди. Хлорфенирамин қичишиш, кўз ёшини оқиши ва тумов, бошқа аллергик симптомларни олдини олади.

Фармакокинетикаси

Фенилэфрин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади. Турли тўқималар ва суюқликларда тақсимланади, жигарда секин метаболизмга учрайди. Ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Фенилэфрин номунтазам адсорбцияланиши ва жигарда биринчи ўтиш натижасида паст биоэквивалентликка эгадир.

Хлорфенирамин малеати меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг 1-4 соатдан кейин плазмадаги чўққи концентрацияга эришилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва она сутига киради. Хлорфенирамин плазма оқсиллари билан юқори боғланади ва организмда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик билан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Бурун битиши, тумов, аллергик ринит, синуситда, шунингдек грипп ва ЎРВИ ни симптоматик даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади.

 

1 ойликдан 5 ойликкача бўлган чақалоқлар: 5-9 томчидан;

6 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар: 9-11 томчидан;

1 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар: 11-16 томчидан кунига 3-4 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича томизилади.

Ножўя таъсирлари

Фенилэфриннинг мумкин бўлган ножўя реакциялари: асабийлик, уйқусизлик, безовталик, бош оғриғи, кўнгил айниши, меъдада ачишишни ўз ичига олади. Бу реакциялар кам учрайди ва ҳатто даволаш тўхтатилганидан кейин ҳам учраши мумкин.

Хлорфенираминнинг кўпроқ учрайдиган умумий ножўя реакцияси бу ҳолсизликдир. Меъдадаги ачишишни овқатни суюқлик ёки ичимликлар билан қабул қилиб бартараф қилиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юқори сезувчанлик, глаукома, МАО препаратларини қабул қилувчи ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Враггрипп Кид фенобарбитал, варфарин, фенотиазид, моноаминоксидаза ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, билвосита ёки аралаш симпатомиметик воситалар, хавотирлик ва уйқуни даволаш учун қўлланадиган воситалар, хинолонлар, депрессияни даволаш учун қўлланадиган воситаларнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препарат антигистамин компонент хлорфенирамин малеатини сақлайди, уни седатив самара кўрсатувчи препаратлар ва алкоголь билан бирга қўллашда антигистамин компонентининг седатив самарасини ошириши мумкин. МНТ ни рағбатлантирувчи препаратлар билан қабул қилиш мумкин эмас, демак тавсия қилинган дозани ошириш мумкин эмас. Бу ҳолсизлик, уйқучанликка олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Шифокор томонидан буюрилган ҳоллардан ташқари, ҳомиладор аёллар ва лактация даврида оналарга, тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Даволаш препаратларнинг дозасини ошириб юборилишини даволашга бўлган талабларига асосланган бўлиши керак. Агар препарат тахминан 1 соат олдин қабул қилинган бўлса фаоллаштирилган кўмирни буюриш керак.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар 15 мл дан флакон-томчилагичда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, қоронғи жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
8
1246 Views
ОлдингисиВраггрипп Зинг05.05.2018
ВРАГГРИПП-П06.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Враггрипп Кид
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.