Skip to main content

ВиваКоф

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИВАКОФ

VIVAKOF

 

Препаратнинг савдо номи: ВиваКоф

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бромгексин гидрохлориди. дифенгидрамин гидрохлориди, гвайфенезин, фенилэфрин гидрохлориди.

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: бромгексин гидрохлориди – 4 мг, дифенгидрамин гидрохлориди – 10 мг, гвайфенезин – 50 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 5 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза, 70% ли сорбитол эритмаси, динатрий эдетати, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, натрий бензоати, пропиленгликоль, аралаш мевалар таъми, натрий сахарини, Понсо 4R бўёвчиси, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув.

Таърифи: қизил рангли, хушбўйлаштирилган сиропсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий балғам кўчирувчи препаратлар.

АТХ коди: R05FB02

Фармакологик хусусиятлари

ВиваКоф йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган мажмуавий дори воситаси бўлиб, терапевтик таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг фармакологик хусусиятлари билан ифодаланади.

Бромгексин гидрохлориди – балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик воситадир. Бронхиал секретда мавжуд бўлган кислотаси полисахаридларни деполяризацияси ва бронхларнинг шиллиқ қаватида, нейтрал полисахаридларни сақлаган секретни ишлаб чиқарувчи секретор ҳужайраларни рағбатлантириши ҳисобига бронхиал секретнинг қовушқоқлигини пасайтиради. Бромгексин нафас жараёнида альвеоляр ҳужайраларнинг барқарорлигини таъминловчи эндоген сурфактантни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Гвайфенезин – балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг таъсири балғамнинг сирт таранглигини пасайтиришга ва балғамни бронхларнинг шиллиқ қаватига ёпишишини камайтиришга асосланган. Бронхлардаги киприксимон эпителийнинг таъсирини кучайтиради ва балғамни нафас йўлларидан чиқарилишини енгиллаштиради. Гвайфенезин анксиолитик таъсирга эга.

Дифенгидрамин гидрохлориди Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори ҳисобланади. Аллергияга қарши фаолликка эга, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, спазмолитик ва ўртача даражада ганглиоблакатор таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганида тинчлантирувчи ва ухлатувчи самара чақиради, қусишга қарши ўртача таъсир кўрсатади, шунингдек марказий холинолитик фаолликка эга.

Фенилэфрин гидрохлориди қон-томирларни торайтиувчи таъсир кўрсатади – юқори нафас йўллари ва буруннинг ёндош бўшлиқларининг шиллиқ қавати гиперемияси ва шишини камайтиради, шу билан бурунни битишини бартараф қилади ва бурундан ажралмалар ажралишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан боғлиқ, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш иложиси йўқ.

Қўлланилиши

  • бронхоспазм билан кечувчи йўтални симптоматик даволаш;
  • ўткир респиратор касалликларни (ларингит, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхиал астма) мажмуавий даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вивакоф ичга овқатдан сўнг 30 минутдан кейин қабул қилинади. Препаратни сув ёки мевали шарбат билан аралаштириш мумкин. Сиропни дозалаш учун 5 мл, 10 мл, 15 мл га бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.

Вивакоф қуйидагича буюрилади:

0 дан 2 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мл дан суткада 3 марта;

2-6 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 3 марта;

6 ёшдан бошлаб болаларга – 10 мл дан суткада 3 марта;

катталарга – 15-20 мл дан суткада 3 марта буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея, кам ҳолларда – пептик ярани зўрайиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уришини ҳис этиш, тахикардия.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, тремор, уйқучанлик.

Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • юрак ритмини бузилиши;
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • меъда ва ўн икки бармоқни пептик яраси;
  • қон кетишларига мойиллик;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида гвайфенезин марказий нерв тизими (МНТ) нинг фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи воситалар, шунингдек этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Бромгексин антибиотиклар (амоксициллин, эритромицин, цефалексин, окситетрациклин), сульфаниламид дори воситаларни ўпка тўқимасига ўтишига ёрдам беради.

Юрак гликозидлари, кортикостероидлар, бронходилататорлар, диуретикларни қўллашга қарши кўрсатмалар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Балғам кўчиши жараёнига қаршилик кўрсатувчи, таркибида кодеин сақловчи дори воситалар бир вақтда қўлланганида Вивакофни буюриш мумкин эмас.

Препарат гипертиреоз, қандли диабет, юрак-қон томир тизимини оғир даражадаги касалликлари, артериал гипертензияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни b-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

ВиваКоф препаратини ҳомиладорликнинг I уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II-III уч ойликларида она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тахикардия, онгни бузилиши, тиришишлар, экстрасистолия, гипотензия, гипокалиемия бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик бўлади.

Чиқарилиш шакли

Сироп 100 мл дан флаконда. 1 флакон ўлчов қопқоқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қоронғи ва қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: