Skip to main content

Реоманнисол

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕОМАННИСОЛ®

REOMANNISOLUM

Препаратнинг савдо номи: Реоманнисол®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): маннитол, кахрабо кислотаси, кальций хлориди, калий хлориди, магний хлориди, натрий хлориди, натрий гидрокарбонати

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

Маннитол – 5,0 г, кахрабо кислотаси- 0,291 г,  кальций хлориди – 0,0082 г, калий хлориди – 0,03 г, магний хлориди – 0,015 г, натрий хлориди – 0,62 г, натрий гидрокарбонати – 0,515 г, инъекция учун сув 100 мл л гача.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар

АТХ коди:

 

Фармакологик хусусиятлари

Антигипоксик, антиоксидант, реологик, шокка қарши, дезинтоксикацион, диуретик таъсирига эга мажмуавий препаратдир. Асосий фармакологик фаол моддаси натрий сукцинати ва маннитол ҳисобланади.

Натрий сукцинати – Кребс циклини табиий метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД – га боғлиқ субстратларнинг оксидланиши тўхтаганида кислороднинг порциал босими пасайганда тўқималарда оксидланиш ҳусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш тезлиги НАД – га боғлиқ субстратларга нисбатан ахамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади.

Маннитол – осмотик диуретик ва антигипоксантдир. Маннитол плазмадаги осмотик босимни ва кейинчалик каналчани реабсорбциясиз фильтрациясини ошиши ҳисобига каналчаларда сув тутилишига ва сийдик хажмини ошишига олиб келади. Натрий сукцинатини антиоксидант таъсирини кучайтиради.

Натрий хлориди – регидратацион таъсирни намоён қилади, турли патологик ҳолатлардаги натрий ва хлор ионлари танқислиги ўрнини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислиги ўрнини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказувчанлигини, скелет ва силлиқ мушак қисқаришини, миокард фаолиятида, суяк тўқимасини шаклланишида, қон ивиш жараёнида зарур. Ҳужайра ва қон-томир деворларини ўтказувчанлигини пасайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишини олдини олади, организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Магний хлориди – магний ионларини танқислиги ўрнини тўлдиради, кальцийнинг физиологик антагонисти ҳисобланади, кўпчилик моддалар алмашинуви реакциялари шу жумладан, энергия ажралиб чиқиши ва синтези билан боғлиқ метаболик кофактори ҳисобланади, катехоламинларни синтезини камайтиради, Na+-K+АТФазани фаолиятинини бошқаради.

Калий хлориди – сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп, юқори дозаларда – манфий ино- ва дормотроп, ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида қатнашади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик қисмини қўзғалишини оширади. Мушак дистрофиясида, миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.

Реоманнисол® препарати қон томирга юборилганида Кребс циклида оксидланиш жараёнларининг сусайиш даражасини пасайтиради, ҳужайраларнинг ичида макроэргик бирикмалар – АТФ, креатинфосфатни тўпланишини оширади, ферментларнинг антиоксидант тизимини фаоллаштиради ва липидларни эркин радикаллар томонидан пероксидли оксидланишини полифункционал ингибитори ҳисобланади, паст зичликдаги липопротеидлар билан ўзаро таъсирлашиб, уларни эркин радикаллар томонидан оксидланишига нисбатан резистентлигини оширади, шунингдек қондаги липидларнинг пероксидли оксидланишини ингибиция қилади, ишемияга учраган аъзоларда липидларни пероксидли оксидланиш (ЛПО) жараёнини ингибиция қилади, бош мия, миокард, жигар, буйракнинг ҳужайра мембраналарига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатади; миокард ва жигарда репаратив жараёнларни рағбатлантиради. Препарат сув-туз алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади ва энергия алмашинувини фаоллаштиради, кислота-ишқор ҳолатини нафақат тўлиқ оксидланмаган маҳсулотларни пассив нейтрализацияси ҳисобига, балки ҳужайраларда метаболик жараёнларни нормализацияси ҳисобига нормаллашади. Микроциркуляцияни яхшилайди, турли қон кетишларида, шокларда, жисмоний ҳаркатларда гемодинамик кўрсаткичларни ва юрак мушагининг фаолиятини тиклайди. Препаратнинг таъсири юборилгандан сўнг 20-30 минутдан кейин намоён бўлади.

Қўлланилиши

Турли генезли гипоксик ҳолатларда: сунъий наркоз, операциядан кейинги эрта давр, кўп қон йўқотишлар, аъзо ва тўқималарда қон айланишини бошқа бузилишларда қўлланилади.

Шок: геморрагик, куйиш, жароҳат, инфекцион-токсик; анафилактик, гиповолемик, қон йўқотиш натижасидаги септик шок (1000 мл гача), айланиб юрган қон ҳажмини тиклаш учун; микроциркуляцияни яхшилаш учун; метаболик ацидозни мувофиқлаштириш учун ва тўқималардаги метаболизмни тиклаш учун қўлланилади.

Турли этиологияли интоксикацияларда: ксенобиотиклар билан заҳарланиш, инфекцион-токсик шок, дори, токсик ва холестатик гепатит, вирусли гепатитларни сариқлик узоқ давом этувчи касаллик шаклларида қўлланилади.

Мажмуавий дори, токсик ва холестатик гепатитларни даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Реоманнисол® вена ичига томчилаб юбориш учун мўлжалланган.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (интраоперацион, гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, жароҳат), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Гепатитда катталарга суткада 200-400 мл 2-10 сутка давомида қўллаш тавсия этилади. Даволаш вақтида доимо қон зардобини гепатоцитлар цитолизини маркерини аниқлаш текширувларини олиб бориш керак.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун:200400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Ножўя таъсирлар

Доза сезиларли ошириб юборилганида, айрим ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган) қўллаш мумкин эмас. Организмга кўп миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими ошиши билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда), буйрак фаолиятини яққол бузилишларида ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлган болаларда (бу тоифа пациентларида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш фонида қон ва сийдикда (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин. Кўп миқдорда қўлланганда кислота-ишқор ҳолатини ва электролитлар миқдорини назорат қилиш лозим.

Қонда глюкоза концентрацияси пасайиши мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни стационардан ташқарида фойдаланиш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчан витаминлар ва глюкоза эритмалари билан қўллаш мумкин. Реоманнисол® препаратини бошқа ишқорий томонга силжиши ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Барбитуратлар ва шу қатор препаратларини антагонисти ҳисобланади.

Жадал даволашда ва реаниматологияда ишлатиладиган дори воситалари билан мутаносиб.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Доза ошириб юборилган ҳолатларда сув, электролитлар (гиповолемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия) ва кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари келиб чиқиши мумкин.

Кўпчилик ҳолатларда эритмани юборишни бекор қилиш етарлидир.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: