Skip to main content

Реамокс Нео

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕАМОКС НЕО

REAMOXUM NEO

 

Препаратнинг савдо номи: Реамокс Нео

Таъсир этувчи модда (ХПН): амоксициллин

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амоксициллин тригидрат – 250 мг ёки 500 мг.

ёрдамчи моддалар: кальций ёки магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли, оқ рангли кукун билан тўлдирилган “2” размер 250 мг ли капсулалар учун, “0” размерли 500 мг ли капсулалар учун қаттиқ желатинли капсулалар.

Фармакотерапевтик гурухи: Антибиотиклар (пенициллинлар гурухи).

АТХ коди: J01CA04

Фармакологик таъсири

Яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга, бактерицид, кислотага чидамли, антибактериал воситаси ҳисобланади. Транспептидаза ферментини ингибирлаб, бактерияларнинг бўлиниш ва ўсиш даврида пептидогликаннинг (ҳужайра деворининг асосий оқсили) синтезини бузиб, уларни лизисга учратади. Қуйидаги аэроб граммусбат микроорганизмларга нисбатан фаол: Staphylococcus spp. (пенициллиназани ҳосил қилувчи штаммларидан ташқари), Streptococcus spp; ва грамманфий бактериялар: Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Escherichia coli, Shigella spp., Salmonella spp., Klebsiella spp.

Пенициллиназани хосил қилувчи микроорганизмлар, амоксициллиннинг таъсирига чидамлилар.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши – тез, юқори (93%), овқат қабул қилиш сўрилишига таъсир қилмайди, меъданинг кислотали муҳитида парчаланмайди. 125 ва 250 мг дозада суспензия (ёки таблеткалар) кўринишида ичга қабул қилинганида, максимал концентрацияси мувофиқ – 1,5-3 мкг/мл ва 3,5-5 мкг/мл. Перорал қабул қилинганидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти 1-2 соат. Катта тақсимланиш ҳажмига эга – юқори концентрацияси плазмада, балғамда, бронхиал секретида (йирингли бронхиал секретида тақсимланиши кучсиз), плеврал ва перитонеал секретида, сийдикда, тери қавариқларининг ичидагисида, ўпка тўқимасида, ичакнинг шиллиқ қаватида, аёлларнинг жинсий аъзоларида, простата безида, ўрта қулоқ суюқлигида, суякда, ёғ тўқимасида, ўт-қопида (жигарнинг нормал фаолиятида), ҳомила тўқималарида аниқланади. Доза 2 марта оширилганида концентрацияси ҳам 2 марта ошади. Сафродаги концентрацияси плазмадаги концентрациясидан 2-4 марта юқори. Амниотик суюқлиги ва киндик тасмаси томирларидан амоксициллиннинг концентрацияси, ҳомиладор аёл плазмасидаги даражадан -25-30%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади, мия пардаларини яллиғланишида (менингит) орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги даражасидан тахминан 20%. Плазма оқсиллари билан боғланиши 17%. Нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан қисман метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1-1,5 соат. 50-70% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда найчалар экскрецияси (80%) ва калава фильтрацияси (20%), жигар томонидан – 10-20% чиқарилади. Катта бўлмаган миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Буйракларнинг фаолиятини бузилишида (креатинин клиренси минутига 15 мл дан камроқ ёки тенг) ярим чиқарилиш даври 8,5 соатгача ошади. Амоксициллин гемодиализ ёрдамида чиқарилади.

Қўлланилиши

Сезгир микрофлора чақирган бактериал инфекциялар: нафас йўллари ва ЛОР аъзоларининг (синусит, фарингит, тонзиллит, ўткир ўрта отит, бронхит, пневмония), сийдик жинсий йўлларининг (пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, гонорея, эндометрит, цервицит), меъда-ичак йўлларининг (энтероколит, қорин тифи, холангит, холецистит) инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар), лептоспироз, листериоз, Лайма касаллиги (боррелиоз), дизентерия, сальмонеллез, сальмонелла ташувчилик, эндокардит (олдини олиш) да қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишлан олдин ёки кейин.

Катталар ва 10 ёшдан (тана вазни 40 кг дан кўпроқ) ошган болаларга 0,5 г дан суткада 3 марта буюрилади; инфекцияни оғир кечишида 0,75-1,0 г дан суткада 3 марта.

5-10 ёшли болаларга 0,25 г дан; 3-5 ёшли 0,125 г дан суткада 3 марта буюрилади; инфекцияни оғир кечишида суткада 60 мг/кг 3 қабулда (максимал суткалик доза). Даволаш курси 5-12 кун.

Ўткир асоратланмаган гонореяда 3 г бир марта буюрилади; аёлларни даволашда кўрсатилган дозани такрорий қабул қилиш тавсия этилади.

Меъда-ичак (паратифлар, қорин тифи) ва ўт йўлларининг ўткир инфекцион касалликларида, гинекологик инфекцион касалликларда катталарга 1,5-2 г дан суткада 3 марта ёки 1-1,5 г суткада 4 марта.

Лептоспирозда катталарга 0,5-0,75 г дан суткада 4 марта 6-12 кун давомида.

Салмонелла ташувчиликда катталарга 1,5-2 г дан суткада 3 марта 2-4 ҳафта давомида.

Кичик хирургик аралашаувларда эндокардитни олдини олиш учун катталарга 3-4 г муолажани ўтказишдан 1 соат олдин. Зарурати бўлганида такрорий доза 8-9 соат ўтгач буюрилади. Болаларда доза икки мартага камайтирилади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда креатинин клиренси 15-40 мл/минут бўлганида, қабуллар орасидаги интервал 12 соатгача оширилади; креатинин клиренси 10 мл/минутдан пастлигида доза 15-50% га камайтирилади; анурияда максимал доза суткада 2 г ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эшакеми, терининг гиперемияси, эритема, ангионевротик шиш, ринит, конъюнктивит; кам – иситма, бўғимларда оғриқ, эозинофилия, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми; зардоб касаллигига ўхшаш реакциялар; якка ҳолларда – анафилактик шок кузатилиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: дисбактериоз, таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, стоматит, глоссит, жигар фаолиятини бузилиши, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ўртача ошиши, сохтамембраноз энтероколит.

Нерв тизими томонидан: қўзғалиш, ҳавотирлик, уйқусизлик, онгни чалкашиши, ҳулқни ўзгариши, депрессия, периферик нейропатия, бош оғриғи, бош айланиши, тиришишли реакциялар.

Лаборатория кўрсаткичлари: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопеник пурпура, анемия.

Бошқалар: нафасни қийинлашиши, тахикардия, интерстициал нефрит, қин кандидози, суперинфекция (айниқса сурункали касалликлари бўлган ёки организмнинг резистентлиги пасайган пациентларда).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа пенициллинларга, цефалоспоринларга, карбапенемларга), 3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун).

Эҳтиёткорлик билан – аллергик касалликлар (шу жумладан анамнездаги), анамнездаги меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит), буйрак етишмовчилиги, жигар фаолиятининг оғир даражали бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация даври, инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, овқат, аминогликозидлар – сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради; аскорбин кислотаси сўрилишини оширади.

Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин) – синергик; бактериостатик препаратлар (макролидлар, хлорамфеникол, линкозаминлар, тетрациклинлар, сульфаниламидлар) – антагонистик таъсир кўрсатади.

Билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (ичак микрофлорасини бостириб, К витаминининг синтезини ва протромбин индексини пасайтиради); эстроген сақловчи перорал контрацептивларнинг, метаболизми жараёнида парааминобензой кислотаси хосил бўлувчи дори воситаларининг самарадорлигини камайтиради, этинилэстрадиолни – “ёриб ўтиш” қон кетишларини ривожланиш хавфи.

Диуретиклар, аллопуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, найчалар секрециясини блокловчи препаратлар – найчалар секрециясини пасайтириб, концентрациясини оширади.

Аллопуринол тери тошмасининг ривожланиши хавфини оширади.

Метотрексатнинг клиренсини камайтиради ва токсиклигини оширади.

Дигоксинни сўрилишини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Курсли даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйраклар фаолиятининг ҳолатини назорат қилиш керак.

Амоксициллинга резистент микрофлоранинг ўсиши ҳисобига суперинфекция ривожланиши мумкин, бу антибактериал даволашни мувофиқ ўзгартиришни талаб қилади.

Бактериемияси бўлган беморларни даволашда эндотоксик шок реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин.

Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда, цефалоспорин антибиотиклари билан кесишган аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Енгил диареяни даволашда курсли даволаш фонида, ичакнинг перистальтикасини пасайтирувчи диареяга қарши препаратлардан сақланиш керак. Оғир даражали диареяда мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.

Касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан кейин даволаш яна 48-72 соат давом эттирилиши керак.

Эстроген сақловчи перорал контрацептивлар ва амоксициллин бир вақтда қўлланганида, иложи борича контрацепциянинг бошқа ёки қўшимча усулларини ишлатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин. Лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит балансини бузилиши (қусиш ва диареянинг оқибати сифатидаги).

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сургиларни буюриш, сув-элктролит балансини тўғирлаш; гемодиализ.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 250 мг ва 500 мг дан блистерда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: